Аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан бахраманд бўла олиш принципи
Аҳоли соғлиғини сақлаш ва уни янада яхшилаш хукуматимизнинг
ижтимоий соҳадаги муҳим вазифаларидан биридир. Бунинг учун эса
Республикамизда кўплаб шифо масканлари фаолият кўрсатмокда. Республика, вилоят, шаҳар, туман марказий шифохоналари, тиббиёт санитария қисмлари, туғрукхоналар, поликлиникалар, диспансерлар, қишлоқ врачлик пунктлари, Республика шошилинч тиббий ёрдам тез ёрдам илмий маркази ва унинг вилоят, шаҳар, туман филиаллари, Олий тиббиёт ўқув юртлари уларнинг клиникалари ҳалкимиз хизматида. Аҳолининг барча қатламлари, айниқса қишлоқ аҳолисига кўрсатилаетган тиббий хизматни яхшилаш, врачлик хизматини янада якинлаштириш максадида Вазирлар маҳкамасининг 1996 йил 1286 рақамли қарори билан қишлоқларда фельдшерлик-акушерлик пунктлари ўрнига қишлоқ врачлик пунктлари ташкил этилмоқда. Бу эса ўз навбатида қишлоқ аҳолисига малакали врачлик хизматини яқинлаштириш имконини беради. Ушбу қишлоқ врачлик пунктини ташкил этишда аҳолининг демографик, касалланиш кўрсаткичларига алохида эътибор беришмокда. Давлат, хокимият органлари, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чора тадбирларни амалга оширмоқди. Тиббий санитария ва тиббий-ижтимоий ёрдамдан ҳамманинг бахраманд бўлишини таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари масъул ҳисобланади.
Мавзу №18: Халқаро ташкилотлар ва соғлиқни сақлашда ҳамкорлик.
XXVIII Қисм. ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ. ЖАҲОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТАШКИЛОТИ.
Хорижий давлатларда энг кўп тарқалган соғлиқни сақлаш моделларига характеристика.
Соғлиқни сақлашнинг ижтимоий – иқтисодий модели – бу соҳанинг асосий томонларининг кўриниши, бош характеристикаси ҳисобланади.
Мамлакатда соғлиқни сақлашнинг у ёки бу ижтимоий – иқтисодий тизимини мавжудлиги қуйидаги омилларга боғлиқ:
ижтимоий – иқтисодий тараққиётининг умумий даражаси;
аҳоли саломатилигини мухофазалашга қаратилган давлатнинг ижтимоий сиёсати;
тарихий ва миллий анъаналар, қадриятлар.
Жаҳоннинг турли давлатларида турлича тарихий ва миллий урф – одатлар, аньаналар, қадриятлар мавжудлигига қарамасдан соғлиқни сақлашнинг 5та турғун модели мавжуд. Ушбу моделлар бир – биридан қуйидагилар бўйича принципиал жиҳатдан фарқ қилади; биринчидан давлатнинг иштироки даражаси; иккинчидан тиббий хизматнинг хусусийлаштирилганлик шакллари; давлат дастури бўйича аҳоли қатламини қамраб олинганлик даражаси; тўртинчидан соғлиқни сақлашни молиялаштириш манбалари. Эволюцион тараққиёт нуқтаи назаридан соғлиқни сақлашни қуйидаги моделлари фарқланади:
давлат томонидан бошқарилмайдиган хусусий соғлиқни сақлаш модели;
аҳолининг айрим қатламини мажбурий тиббий суғурталанадиган дастурни давлат томонидан бошқариладиган хусусий соғлиқни сақлаш модели;
барча аҳолини мажбурий тиббий суғурталанадиган дастурни давлат томонидан бошқариладиган хусусий соғлиқни сақлаш модели;
монополлаштирилган давлат соғлиқни сақлаш модели;
умумдавлат тиббий суғурта тизимига асосланган, давлат соғлиқни сақлаш модели.
Шартли равишда биринчи 3 та моделни нодавлат (хусусий) соғлиқни сақлаш моделига 4 ва 5 ларини эса давлат соғлиқни сақлаш моделига қўшиш мумкин.
Соғлиқни сақлаш тизими моделларини белгилашнинг асосий мезонларидан бири соҳани молиялаштириш усули ҳисобланади. Бу кўпроқ аҳоли саломатлигини мухофазалашга қаратилган давлат сиёсатига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |