Турли даволаш усулларининг иқтисодий самарадорлигини таққослаш Иқтисодий хисоблашларни ўтказишдан аввал ўтказилган даволаш ёки соғломлаштириш чора-тадбирларининг тиббий самарасини" аниқ белгилаб олиш зарурдир. Агар мисол учун, аёлларда репродуктив фаолиятни тиклаш бўйича даволашнинг самарадорлиги хисобланаётган бўлса даволаниш натижасида умумий даволанганлар ичида репродуктив фаолияти тикланган аёлларнинг нисбий улушига эксперт бахо берилиши керак.
Битта беморнинг тузалиши натижасидаги иқтисодий самаранинг йиғиндиси умумуий даволанганлар ичида тузалганларнинг ёки саломатлик холатини сезиларли яхшилаганларнинг) нисбий улушини кўрсатувчи коэфициентга кўпайтирилиши керак. Шуни хисобга олган холда иқтисодий самарадорлик куйидаги формула орқали аниқланади:
Эф = Э1 /31 х В / Ч Бу ерда:
Э1 ва 31 лар юқоридкелтирилган,
В / Ч - тузалганлар (В) сонини умумий даволанган беморлар (Ч) –сонига нисбатни кўрсатувчи коэффициент;
Даволашнинг битта усулида битта даволанган беморга сарфланган харажатлар кўпайиши мумкин, лекин умумий даволанганлар ичида тузалганларнинг нисбий улуши ортади. Бошқа усулда эса аксйнча. Бу вариантлардан қайси бири иқтисодий нуқтаи назардан маъқул эканлиги ҳақида иқтисодий самарадорликни аниқлашнинг таклиф этилган усули бўйича хисоблашлар ўтказилгандан сўнг фикр юритиш мумкин.
Келгусида ИТИ(Илмиий Тадқиқот шлари), даволаш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ўтказиш учун сарфланадиган харажатлардан кутилаётган (эҳтимолли) иқтисодий самарадорликни хисобга олиш.
Соғломлаштириш чора-тадбирларнинг самарадорлигини аниқлаш қийинчиликларга эга бўлиб улар аввало инсон саломатлигига камровли ижтимоий ва биологик шароитларининг таъсири билан боғлиқдир. Бундан соғломлаштириш чора-тадбирларининг самарадорлигини ўрганиш учун маълум вақт оралиғида даврлар талаб этилади. Масалан, беморларни диспансеризациясининг самараси дарҳол эмас, балки маълум вақтдан сўнг бўлади.
Айниқса илмий тадқиқот ишлари (ИТИ), улар асосида ўтказиладиган даволаш, соғломлаштириш чора-тадбирлари ва самара- тиббий ижтимоий ва иқтисодий самара орасида сезиларли даврий масофа бўлиши лозим.
Масалан: Олимлар маълум - бир тармоққа тегишли корхоналар гуруҳларида вақтинча мехнатга лаёқатсизлик билан боғлиқ касалланишни камайтириш мақсадида 5 йилга мўлжалланган ИТИ га киришдилар. Биринчи йили улар тадқиқот олиб бориб, бир қатор таклифларни ишлаб чиқдилар, уларни тадбиқ этиш 2-йилдан бошланади ва ўтказилган даволаш ва соғломлаштириш чора - тадбирларининг натижалари ишчиларининг вақтинча меҳнатга лаёкатсизлигини камайиши шаклида намоён бўла бошлайди. Шундай ҳолатларда ИТИинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблашда даврий масофани ҳисобга олувчи, тўғриловчи коэффициентни киритиш мақсадга мувофиқ бўлиб, бунда ИТИ натижасида ишлаб чиқилган қамровли чора-тадбирлар келгуси даврларда касалланишни камайишига олиб келади, демак маълум давр давомида ИТИ га қўшимча ҳаражатларсиз ҳалқ хўжалигидаги йўқотишларни камайтириш имконини беради.
Эксперт баҳолаш асосида бошқа бир аниқ даврий масофани қабул қилиш мумкин. У ҳолда даврий масофани ҳисобга олинган ҳолда иқтисодий самарадорлик қуйидагича: