Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Ҳозирги босқичда санитария-эпидемиология хизматини ташкил қилиш



Download 0,55 Mb.
bet74/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Ҳозирги босқичда санитария-эпидемиология хизматини ташкил қилиш.
Ҳозирги кунда Республика халқ хўжалигини барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳатлар, аҳолини ўзгариб бораётган турмуш тарзи, қишлоқ хўжалиги, саноат ва турмушда, инсонлар ҳаёт фаолиятида янги кимёвий, физик ва биологик воситаларнинг кенг қўлланилиши санитария-эпидемиология хизмати муассасалари фаолиятини, давлат санитария назоратининг ҳажмини кундан-кунга кенгайиб боришига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғрисида"ги қонунида ҳамда «Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни ислоҳ қилишнинг давлат дастури»да санитария-эпидемиология хизмати муассасалари ва органлари тизимини, уларнинг фаолиятини қайта кўриш, давлат санитария назоратини самарадорлигини ошириш бўйича асосий вазифалар белгилаб берилган.
Ўзбекистонда санитария-эпидемиология хизматини ташкил этишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат.

  1. Санитария-эпидемиология хизмати давлат характерига эга эканлиги. Аҳоли саломатлиги билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ижтимоий ва
    халқ хўжалигидаги тадбирлар санитария органларининг бевосита
    иштирокида олиб борилади. Санитария-эпидемиология хизмати
    органларини маблаг билан таъминлаш асосан давлат бюджети
    ҳисобидан қопланади. Барча давлат санитария-эпидемиология
    назорати марказлари давлатга бўйсунади ва хусусийлаштирилмайди. Илмий асосда ишлаб чиқарилган санитария - гигиеник меъёрлар ва қоидалар мулкчиликнинг шаклидан ёки муассасаларнинг у ёки бу соҳага бўйсунишидан қатъий назар барчаси учун бир хил бажарилиши шарт ҳисобланади.

  2. Санитария-профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларни илмий ва аниқ режа асосида олиб бориш принципи, бу эса ўз навбатида
    аҳоли саломатлигига таъсир этувчи ҳар хил ташқи муҳит омилларини мунтазам режа асосида ўрганиб боришни, аҳолининг
    меҳнат ва турмуш шароитини яхшилашга қаратилган санитария
    меъёрлари ва қоидаларни ишлаб чиқишни, ҳамда санитария-
    соғломлаштириш ишларини эпидемияга қарши чора-тадбирларни
    режа асосида олиб боришни тақозо этади.

  3. Шаҳар ва қишлоқ жойларида ташкил этилаётган санитария
    профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни бирлик
    принципи. Умумдавлат миқёсида санитария - гигеник ва эпидемиологик вазифаларни муваффақиятли бажарилишини таъминлаш учун шаҳар, қишлоқларда санитария-эпидемиология хизмати органларининг фаолият йўналишидаги мақсад ва вазифаларининг бирлигига эрилишилади.

  4. Санитария-профилактик ва эпидемияга қарши фаолиятнинг
    бошқарув бирлиги принципи. Санитария-профилактик ва
    эпидемияга қарши олиб борилаётган барча ишлар битта
    ДСЭНМлари орқали бошқарилади ва мужассамлаштирилади.

  5. Огоҳлантирувчи ва жорий санитария назоратининг бирлик
    принципи. Мамлакатимиздаги барча санитария-эпидемиология
    назорати марказларининг асосий функцияси огоҳлантирувчи ва
    жорий санитария назорати ҳисобланади ва ушбу муассасалар орқали
    амалга оширилади.

  6. Барча тиббиёт муассасаларини санитария профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишда иштирок этиш принципи.

Ўтказилаётган тадбирларда нафақат санитария органлари, балки шу ҳудудда жойлашган барча тиббиёт муассасаларининг иштирок этиши муҳим принциплардан бири ҳисобланади. Маҳалла врачи, ҳамширалар ва мутахассис врачларнинг, санитария врачлари ва эпидемиологлар билан ҳамкорликдаги санитария ва эпидемияга қарши санитария-эпидемиология муассасалари билан биргаликдаги режа асосида олиб бораётган ишлари аҳолига кўрсатилаётган тиббий-профилактик хизматнинг сифати ва самарадорлигини белгилайди.
7. Соғлом турмуш тарзи кўникмалари хосил қилишда, оилани соғломлаштириш ишларини олиб боришда аҳолининг иштироки. Ушбу принцип барча санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши ўтказилаётган тадбирлар, жамият орасидаги соғломлаштириш ва профилактик чораларни амалга оширишда аҳолининг бевосита иштирокини назарда тутади. Аҳолининг иштироки турли хил бўлиб: тиббиёт муассасаларидаги шифохона кенгаши, “Қизил хож” ва “Қизил яримой” жамиятлари, “Соғлом авлод” хайрия жамғармаси, “ЭКОСАН” ўтказаётган тадбирларни аҳоли иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Худди шундай саноат корхоналари, ширкатлар уюшмаси, маҳалла қўмиталарида санитария фаоллари, ҳокимиятлар қошида, халқ депутатлари кенгашлари, соғлиқни сақлаш қўмиталари фаолият кўрсатмоқда.
Юқорида келтирилган аҳолига санитария эпидемиология хизматларини ташкил этишнинг асосий принциплари узоқ йиллар давомида соғлиқни сақлаш тизими билан биргаликда ривожланиб тараққий этиб келмокда.
Республика худудида санитария - гигиеник ва эпидемиологик вазиятлар мониторинги тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш, юқумли касалликларни динамикада кузатиб бориш, комплекс мажмуий тадбирларни амалга ошириш, санитария- эпидемиология хизмати муассасларига кенг кўламда эркинлик бериш, Республикада санитария-эпидемиологик вазият бузилиб, юқумли касалликларнинг тарқалиш хавфи туғилганда санитария -эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишни бир бутун тизимини яратиш ва координациялаш - мувофиклаштириш, мақсадида ДСЭНМлари ташкил этилди ва уларга методик жиҳитдан Республика ОИТС маркази, Республика ўлатга қарши станция, Республика дезинфекция станцияси бўйсундирилди.Уларнинг вилоят, шаҳар ва туманлардаги филиаллари тегишли ДСЭНМларга бўйсундирилди.
Юқорида келтирилган вазифаларга мувофиқ, ЎзР ССВги қошида ДСЭН Бош бошқармаси ташкил этилди. Бош бошқарма бевосита ЎзР ССВ томонидан, давлат санитария-эпидемиология фаолияти бўйича эса Республика ССВ вазири муовини. Бош давлат санитария врачига бўйсунади. Бош бошқарма таркибида: санитария-гигиена ва эпидемиялогия бўлимлари мавжуд. Бош бошқарма қошида санитария-эпидемиологик кенгаш фаолият кўрсатади. Унга Бош Давлат санитария врача раҳбарлик қилади. Ушбу кенгаш санитария-эпидемиология хизматининг бошқаруви масалаларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, уларнинг кадрлар билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалаларини коллегиал ҳолда ҳал қилади.
Тегишли вилоят, шаҳар, туман Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари қошида эса санитария - эпидемиология хизматини тараққий эттириш, бошқариш, молиявий, моддий - техник жиҳатдан таъминлаш бўйича санитария - эпидемиологик кенгаш тузилади. Ушбу кенгашнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланади.


Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish