Э1 =D1 х tр+Б1 х tр + Л1 tк
Бу ерда:
D1 - 1 ишчига 1 ишчи кунида ишлаб чиқариладиган миллий даромад (соф махсулот);
Б1 - ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича ўртача кунлик тўловлар;
Л1 - 1 календар кунида битта бемор ҳисобига тўғри келадиган даволаниш қиймати;
tк - беморларда ушбу ҳисобот йилдаги ва базис давридаги даволаниш муддатларининг фарқи (календар кунларда);
tр - шунинг ўзи иш кунларда tр = tк х 0,75 кўринишида бўлиши мумкин. Ҳалқ хўжалигида ишламайдиган беморлар учун даволаниш муддатларининг қисқаришидан олинган иқтисодий самара (Э1н) ўз ичига фақат даволаниш муддатлари ҳисобига тежалган сарфларни олади:
Э1н = Л1 х tк
Агар даволаш муассасасида материал ишлаб чиқаришнинг бирор-бир тармоғига тегишли ходимлар сони барча беморлар ичида кўпроқ бўлса, ҳисоблашларда ҳалқ хўжалиги бўйича ўртача кўрсаткичлар ўрнига ушбу тармоқ буйича маълумотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Аниқ бир корхона ишчиларининг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги билан боғлиқ касалланиш туфайли ҳалқ хўжалигининг йўқотишларини аниқлашда касаллик кунлари давомида ишлаб чиқарилмаган янги қийматни, касалланиш натижасида олинмай қолинган соф маҳсулот (меъёр) сифатида аниқлаш керак.
Вақтинча мехнатга лаёқатсизлик бўйича тўловлар учун бўладиган ҳаражатларни ва ишлаб чиқарилмаган янги қийматнинг (миллий даромаднинг, соф маҳсулотнинг) микдорини аниқлашда касалликнинг календар кунларини ишчи кунларига ўтказиш зарур бўлади, улар эса календар кунларининг 3/4 қисмини ташкил этади.
Барча беморларнинг даволаниш муддатлари қисқариши туфайли эришилган умумий иқтисодий самара (Э) қуйидагича аниқланади:
Э=Э1хР+Э1НхНёки
Э =( D1+Б1) х tр х р + Л1 х tк х Ч
Бу ерда:
Ч - ушбу даврда барча даволанган беморлар сони;
Р - ҳалқ хўжалигининг ишлаётган касаллик (бемор) туфайли даволанган ходимларнинг сони;
Н - ҳалқ хўжалигида ишламайдиган беморлар сони
1-Масала; 2002 йилда бўлимда 120 киши даволанган улардан 100 таси - халқ хўжалиги ходимлари, 20 таси ишламайдиганлар. 2002 йилда стационарда ўртача даволаниш муддатлари, базис 2001 йилга нисбатан 12 кундан 8 кунгача қисқарган бунда-амбулатория шароитида даволаниш муддатлари ўзгармаган бўлсин. D1 = 1500 сўм, Б1 = 600 сўм, Л1 = 900 сўм деб қабул қилинсин.
Даволанишнинг календар кунлари орасидаги фарқ t1к = 4 кун, шу жумладан ишчи кунлари t р = 4 х 0, 75 = 3 кун
У ҳолда халқ хўжалигида ишловчи 1 бемор - ходим ҳисобига эришилган иқтисодий самара қуйидагича бўлади: Э1 - 1500 х 3 + 600 х 3 + 900 х 4 = 9900 сўм
Халқ хўжалигида ишламайдиган 1 та бемор хисобига эришилган иқтисодий самара; Э1 н = 900x4=3600 сўм
Барча беморлар даволаниш муддати кисқаришининг умумий иқтисодий самараси:
Э = 9900 х 100 +3600 х 20 = 990000 + 72000 - 1062000 сўм ёки Э =2100 х 3 х 100 + 3600 х 120 = 1062000 сўм
2-Масала: Стационардаги маълумотлари худди масала 1 даги каби, лекин амбулатор даволанишнинг давомийлиги ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизликнинг умумий давомийлиги 2 календар кунга ортган (яъни 1,5 ишчи кунига) амбулатор қатновлар 2 тага кўпайган (1 қатновнинг қиймати 100 сўм). Шунинг учун иқтисодий самара миқдоридан (стационар даволаниш муддатларининг қисқариши натижасидаги) амбулатор даволанишга бўлган қўшимча харажатлар ва умумий вақтинча меҳнатга лаёқатсизликнинг ортиши чиқариб ташланади.
У -[(1500 +600) х 1,5 х 100] + [2 х 100 х 120] = 339000 сўм Шундай килиб, умумий иқтисодий самара қуйидагича бўлади: 1062 000 - 339000 = 723000 сўм
Агар амбулаторияда даволаниши муддати ва вақтинча мехнатга лаёқатсизликнинг узайиши туфайли ҳалқ хўжалигидаги харажатлар, стационарда даволаниш муддатларининг қисқариши туфайли эришилган иқтисодий самарадан ортиб кетса, у ҳолда иқтисодий нуқтаи назардан стационарда даволанишнинг бундай қисқариши самарасиз ҳисобланади. Шуни алохида такидлаш лозимки, даволаниш муддатларининг қисқариши даволанш сифатини, унинг тиббий самарасини пасайтирмасдан, балки диагностика ва даволанишнинг прогрессив усулларини жорий этиш, замонавий тиббий ускуналарни, янада самарадор дори-дармонларни қўллаш, ташкилий ишларни такомиллаштириш асосида олиб борилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |