Ко масъуллик коэффи-циенти
1
|
2
|
3
|
4
|
1. Ижтимоий масъуллиги юқори бўлган ўта масъулиятли ҳамда ноёб бино ва иншоотлар
|
Умумий сиғими 3000 дан ортиқ томошабинга мўлжалланган театр ва кинотеатр бинолари, концерт заллари, ёпиқ стадионлар ҳамда бошқа маданий, маданий-томоша ва кўнгил очар бинолар.
Музей бинолари; миллий ва маданий бойликлар сақланадиган бинолар; давлат архивларининг бинолари.
Равоқлари 60 м дан катта бўлган бино ва иншоотлар; муҳим бадиий ва тарихий аҳамиятга эга ёдгорликлар ҳамда ЎзР ПМ ва ВМ билан келишилган бошқа бино ва иншоотлар.
|
I
|
2
|
2. Зилзила ва унинг оқибатларини бартараф этиш даврида аҳолининг фуқаро ҳимояси учун ишлаб туриши ҳаётий муҳим бўлган бино ва иншоотлар
|
Ўт ўчириш депо бинолари. Энергия ва сув таъминоти тизимидаги бино ва иншоотлар (жумладан, ўт ўчириш тизими ва масъулиятлик даражаси II тоифага тегишли объектлар учун заҳирадаги тизимлари ҳам).
Давлат алоқа тизимидаги, ҳамда мобил алоқа (миноралар, мачталар, таянчлар ва бошқа турдаги антенна-мачтали иншоотлар) ва маълумот узатиш-қабул қилиш, хусусан, оптик диапазон тизимидаги бино ва иншоотлар.
Ички ишлар ва давлат хавфсизлик идораларининг маъмурий бинолари; фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш бўйича ташкилий бинолар ва махсус иншоотлар;
Травматология ва жарроҳлик бўлимлари мавжуд госпитал ва касалхона бинолари; тез тиббий ёрдам станцияларининг бинолари;
Йирик ва ўрта катталикдаги темирйўл вокзаллари ва аэропорт бинолари, жумладан, уларнинг ишлашини (масалан, ҳаракат бошқарувини) таъминловчи тизимли иншоотлар; самолёт учун ангарлар.
Зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этувчи авария, тиббиёт ва бошқа хизматларга мўлжалланган гараж бинолари.
ЎзР ФВВ билан келишилган бошқа объектлар.
|
II
|
1,5
|
3. Бузилиши ижтимоий оқибатларни келтириб чиқариш мумкинлиги нуқтаи назаридан зилзилабардошлиги муҳим бўлган бино ва иншоотлар
|
Катта миқдордаги одамларнинг узоқ муддат тўпланишига боғлиқ ҳолда эксплуатация қилинадиган бинолар:
- мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, коллежлар, лицейлар, олий таълим муассалари бинолари;
- касалхона бинолари (масъуллиги II тоифасига мансуб бўлмаган) ва туғриқхоналар;
- нуронийлар уйлари;
- аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳлари учун бинолар;
- ётоқхоналар, казармалар, жиноий-ижро (пенитенциар) хизмати ва бошқа тайинланишига кўра, шу турга оид бинолар;
- умумий сиғими 300 дан 3000 гача томошабин сиғадиган театр ва кинотеатр бинолари, ёпиқ стадионлар ҳамда бошқа маданий, маданий-томоша ва кўнгил очар бинолар;
- равоғи 30 дан 60 м гача бўлган бинолар (масъулликнинг II тоифасига мансуб бинолар бундан мустасно);
- 100 дан ортиқ одам бўлиши мумкин бўлган ва тайинланиши бўйича савдо (бозорлар, супермаркетлар ва ҳ.) бинолари ва иншоотлари.
|
III
|
1,2
|
4. 1, 2, 3 ва 5 банд. кирмайдиган бино ва иншоотлар
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |