б) вертикал тешикларининг диаметри 14 мм дан катта ва бўшлиқлари 20% дан кўп бўлмаган маркаси 100 дан паст бўлмаган сопол тошлар;
в) маркаси 50 ва ундан юқори бўлган бетон тошлар, яхлит ва бўшлиқлари мавжуд (шу жумладан, зичлиги 1200 кг/м3 дан кам бўлмаган енгил бетонли) блоклар;
г) ҳисобий сейсмиклиги 7 балли қурилиш майдончаларида вертикал тирқишларининг (бўшлиқлари) эни 12 мм гача ёки тешиклар диаметри 14 мм гача бўлган бўшлиқлари эса 20% дан кўп бўлмаган маркаси 75 дан паст бўлмаган сопол тошлар.
Девор терими маркаси 50 дан паст бўлмаган аралаш цемент қоришмасида бажарилиши керак.
Сейсмик туманларда горизонтал бўшлиқли (терим тўшамасига паралелл бўлган) пишиқ ғиштлар ва сопол тошларни қўллашга рухсат этилмайди. Юк кўтарувчи ва ўз юкини кўтарувчи деворлар терими учун табиий материаллардан (чиғаноқтош, оҳактош, туф, қумтош) иборат тўғри шаклдаги тошлар ва майда блоклар, синфи В3,5 дан паст бўлмаган яхлит ячейкали бетондан тайёрланган бутун блоклар, куйдирмайдиган технологиялар асосида тайёрланадиган ғиштлар ва тошларни қўллаш ушбу меъёрларни ривожланитириш мақсадида ишлаб чиқиладиган меъёрий-йўриқнома асосида амалга оширилиши лозим.
Силикат ғишт билан қоришманинг кафолатланган нормал ёпишиши қийматини олиш имконини таъминловчи меъёр ва стандартларнинг мавжуд эмаслиги туфайли, сейсмик ҳудудларда силикатли ғиштларни қўллаш тақиқланади.
Юқорида келтириб ўтилган материллардан тикланадиган ташқи деворлар ташқи томондан зичлиги 80-125 кг/м³ бўлган самарадор иссиқлик сақловчи материаллар билан қоплаш тавсия этилади.
3.5.4. Сейсмик таъсирларга қаршилик кўрсатиш қобилиятига кўра, теримлар тоифаларга бўлинади.
(3.5.3) бандда кўрсатилган материаллардан тикланган ғишт ёки тош теримининг тоифаси боғланмаган чоклар (нормал ёпишиб боғланиш) бўйича марказий чўзилишга бўлган муваққат қаршилиги асосида аниқланиб, ушбу қиймат қуйидаги чегарада бўлиши керак:
олий тоифали терим учун –
кПа (5 кгк/см2);
I тоифали терим учун –
500 (1,8 кгк/см2)',
II тоифали терим учун –
180 (1,2 кгк/см2).
Талаб этилган нинг қиймати лойиҳада кўрсатилиши шарт.
Лойиҳалаш жараёнида нинг қиймати қурилиш майдонида ўтказиладиган синов натижаларига боғлиқ ҳолда белгиланиши керак. Бунда ғишт билан қоришманинг ёпишиб боғланиши ва қоришма мустаҳкамлигини аниқлаш бўйича қурилиш майдончасида ўтказиладиган синов участкаларининг сони ва синов услублари стандартлар талабларини қаноатлантириши шарт.
нинг 120 кПа (1,2 кгк/см2) ёки ундан юқори қийматига қурилиш майдончасида (шу жумладан, ғишт ёки тош билан ёпишиб боғланиш мустаҳкамлигини оширадиган қўшимчалар қўшилган қоришмада) эришиш имкони бўлмаса, ғишт ёки тош теримини қўллашга рухсат этилмайди.
Сейсмик зоналарда барпо этиладиган биноларда терим нормал ёпишиб боғланишининг ҳақиқий қийматини аниқлаш учун назорат синовларини ўтказиш зарур. Юк кўтарувчи ва ўз юкини кўтарувчи ғишт деворларнинг терими назорат синовидан ўтказилмаганда, биноларни қуришга рухсат этилмайди.
Пудратчи ташкилот ғишт билан қоришма нормал ёпишиб боғланишининг кафолатланган қиймати таъминланганлиги ҳақида сертификатни тақдим этиши зарур.
Қурилиш жараёнида амалга оширладиган назорат натижалари тош-ғишт терими ёпишиб боғланиш мустаҳкамлигининг пастлигидан (мазкур меъёрда тайинлаган кичик қийматдан) далолат берса, мустаҳкамликнинг пасайиш сабаблари аниқлангунча ва бу камчилик бартараф этилгунга қадар ишлаб чиқариш ишлари тўхтатилиши керак. Ушбу ҳолатларда юк кўтарувчи конструкияларнинг барпо этилган терим қисми лойиҳа ташкилотининг тавсиялари асосида кучайтирилиши ёки демонтаж қилиниши лозим. Мазкур меъёр талабларини бузганлиги уч марта қайд этилса, қурилиш фирмаси ушбу объектда қурилиш-монтаж ишларини олиб боришдан четлаштирилади. Шу билан бирга архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш ишлари бўйича Давлат идоралари олдига уни лицензиядан маҳрум этиш ҳамда жиноий иш қўзғатиш ёки бошқа маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи қўйилади.
Ғиштли (тошли) биноларни лойиҳалашда ғишт-тош ишлари бўйича ишлаб чиқариш лойиҳасини тайёрлаш мажбурий ҳисобланади, шу жумладан, унда қурилиш майдонининг табиий-иқлимий ўзига хослигини эътиборга олган ҳолда, қотаётган теримни парваришлаш бўйича ишлаб чиқилган тадбирлар кўрсатилиши лозим.
Изоҳ: Ҳисобий сейсмиклик 7 баллда архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик бўйича маъсул Давлат идораси билан келишилган ҳолатларда 120 кПа (1,2 кгк/см2) дан паст, бироқ 60 кПа (0,6 кгк/см2) дан юқори бўлган теримни қўллашга рухсат этилади. Бунда бинонинг баландлиги икки қаватдан, икки дераза ёки эшик орасидаги девор эни 0,9 м дан кам бўлмаслиги, дераза ва эшик ўринларинг эни 2 м дан ҳамда девор ўқлари орасидаги масофа 12 м дан ошмаслиги лозим.
3.5.5. Боғланган чоклар бўйича теримнинг ҳисобий қаршиликлари Rt , Rsq , Rtw қийматлари тош ва арматош конструкцияларни лойиҳалашга оид ҚМҚ дан олинади, боғланмаган чоклар бўйича эса қурилиш майдонида ўтказилган синов натижалари асосида аниқланган га боғлиқ (3.1-3.3) формулалардан ҳисобланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |