Қурилиш меъёрлари ва қоидалари



Download 1,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/77
Sana13.04.2022
Hajmi1,66 Mb.
#548907
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77
Bog'liq
КМК 3 01 02 00 Техника безопасности в стр ве

10. ТОШ ИШЛАРИ 
 
10.1 Юк кўтариш кранлари воситасида иш жойига ғиштни,
сопол 
тошларни ва майда блокларни кўчириш ва узатишда юкни кўтараѐтганда унинг 
тушиб кетишини истисно қилувчи тагликлардан, контейнерлардан ва юкни 
тутиб туриш қурилмаларидан фойдаланиш лозим. 
10.2 
Бинолар деворларини ишчи тўшамадан 0,7 м гача баландликкача 
кўтарилаѐтганда ҳамда кўтарилаѐтган девордан ер сиртигача (ораѐпмагача) 
масофа 1,3 м дан ортиқ бўлганда, жамоавий ихота воситаларидан 
(қайтарувчи ѐки тутувчи қурилмалар) ѐки сақлагич белбоғлардан фойдаланиш 
лозим. 
10.3 
Қалинлиги 0,75 м гача бўлган ташқи деворларни деворда турган 
ҳолда теришга рухсат берилмайди. 
Қалинлиги 0,75 м дан ортиқ деворларни махсус ихота қурилмасига 
маҳкамланган сақлагич белбоғлардан фойдаланган ҳолда деворда туриб 
теришга рухсат берилади. 
10.4
Қаватлараро ораѐпманинг кўтариш конструкцияларни, шунингдек 
зина катакларида майдончаларни ва зинапояларни ўрнатмасдан туриб бинонинг 
навбатдаги қавати деворларини теришга рухсат берилмайди. 
10.5
Қурилаѐтган бинонинг периметри бўйича ташқи деворларни тош 
териш билан кўтараѐтганда, ҳавфли зоналарни 1-жадвалга кўра белгилаш ва 
тўсиш лозим. 
10.6
Саноатнинг ғишт мўриларини теришда яшин пайтида ѐки 15 м/с дан 
ортиқ тезликли шамолларда мўрининг тепасида ишларни бажариш 
тақиқланади. 
Кўтаргични юклаш жойи устида 2,5-5м баландликда қалинлиги камида 40 
мм ли тахталардан қуш ҳимоя тўшамаси ўрнатиш лозим. 
10.7 Бўш тагликларни, контейнерларни, ғилофларни ҳавозалардан юк 
кўтариш механизмлари воситасида тушириш лозим. 
Ҳавозалардан, бинолардан ва нақлиѐт воситаларидан тагликларни, 
ғилофларни ва бошқаларни ташлаб юбориш тақиқланади. 
10.8 
Ҳавозаларда тахланган материаллар ва ўрнатилган инвентар 
орасида камида 60 см кенгликда ўтув йўли қолдириш лозим. 
Дурадгорлик буюмларини ўрнатгунча териладиган деворларнинг дераза 
ва эшик оралиқларини тўсиб қўйиш лозим. 
10.9 
Деворнинг ташқи чокларини ҳар бир қаторни териб бўлгандан сўнг 
ораѐпмадан ѐки ҳавозадан туриб пардозлаш лозим. Ушбу муолажани бажариш 
пайтида ишчиларнинг деворда туриши тақиқланади. 
10.10 Теришда танаффус пайтида материаллар ва асбобларни деворда 
қолдириш тақиқланади. 
10.11 Карнизни ѐки девор қопламаларини қоришманинг мустаҳкамлиги 
лойиҳада белгиланган мустаҳкамликка эришганидан кейингина олишга рухсат 
берилади. 
10.12
Музлатиш усулида тош конструкцияларни ўрнатишга лойиҳада 
ушбу усулни қўллаш имкони, тартиби ва шароитлари мавжудлигига 


ҚМҚ 3.01.02-00 35 - бет
кўрсатмалар бўлганидагина рухсат берилади. 
10.13
Музлатиш усулида бажарилган тош конструкциялар учун 
конструкцияларни эритиш усули (сунъий ѐки табиий) аниқланиши ҳамда 
конструкцияларнинг устуворлигини ва геометрик ўзгармаслигини ҳамда 
қоришманинг мустаҳкамлана боришини таъминлаш тадбирлари кўрсатилиши 
лозим. 
Музлатиш усулида бажарилган тош конструкцияларнинг табиий эриши ва 
мустаҳкамланиши даврида улар устидан доимий назорат ўрнатиш лозим, 
Бинода ѐки иншоотда кўрсатилган конструкцияларнинг устуворлигини 
таъминлаш тадбирларида иштирок этмайдиган шахсларнинг бўлишига рухсат 
берилмайди. 
10.14 Қурилиш майдончаси ҳудуди чегараларида табиий тошларга 
ишлов беришни, ушбу ишда иштирок қилмаѐтган шахсларнинг бўлишига 
рухсат берилмайдиган махсус ажратилган жойларда бажариш лозим. 
Бир-биридан 3 м дан кўра яқинроқ жойлашган иш жойлари ҳимоя 
экранлари билан ажратилиши лозим. 

Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish