4. Корхоналарда сифат тизимини ташкил этиш.
Халқаро стандартида ИСО 9001 бериб ўтилган таърифга кўра, сифат
тизими- бу сифатнинг умумий бошқарувини таъминловчи ташкилий таркиб.
жавобгарлик, жараёнлар, процедура ва ресурслар тақсимотининг мажмуидир.
Маҳсулотлар етказиб бериш бўйича контракт тўзиш учун хорижлик
харидор ишлаб чиқарувчида сифат тизимининг мавжудлигини ва бу сифат
тизимига таниқли сертификатлаш органи томонидан берилган сертификатни
кўрсатишни талаб қилади.
Сифат тизими корхона олдига қўйган мақсад ва белгиланган сиёсатни
олиб боришни таъминловчи омил сифатида ташкил қилинади ва амалга жорий
этилади.
Корхона сифат бўйича сиёсати корхонанинг юқори раҳбарияти томонидан
ишлаб чиқилади.
Сифат тизимининг асосий вазифалари бўлиб: сифатни таъминлаш, сифатни
бошқариш, сифатни яхшилаш ҳисобланади. У корхона раҳбарияти томонидан
сифатни таъминлаш бўйича сиёсатни амалга оширишнинг воситаси сифатида
ташкил қилинади.
Сифат тизимида буюртмачи(харидор) ва мол етказиб берувчи (тайёрловчи)
фаолият олиб боради.
Сифат муҳитида корхона сиёсати ва мақсадини таъминлаш учун сифат
тизимида:
1)
маркетинг, бозорни ўрганиш;
2)
техник талабларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш;
3)
материал-техник таъминот;
4)
техник жараёнларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш;
5)
ишлаб чиқариш;
6)
назорат, синов ва тадқиқотлар ўтказиш;
7)
ўраш ва сақлаш;
8)
сотиш ва тақсимот;
9)
монтаж ва ишга тушириш;
10)
хизмат кўрсатишга техник ёрдам;
11)
фойдаланиб бўлинганидан кейин утилизация қилиш.
Корхона раҳбарлари сифат сиёсатини олиб боришда биринчи навбатда, уни
шакллантириб олиш ва расмийлаштириши керак бўлади.
Сифат бўйича сиёсатни шакллантиришда қуйидаги йўналишларни танлаб
олиш мумкин:
1.
Сифатни яхшилаш ҳисобига корхонанинг иқтисодий ҳолатини
яхшилаш.
2.
Бозорни кенгайтириш ва янгиларини эгаллаш.
3.
Маҳсулот техник даражасини илғор фирма ва компаниялар
даражасига олиб чиқиш.
4.
Маҳсулот нуқсонини камайтириш ва бошқалар.
Сифат бўйича сиёсат дастур кўринишида махсус ҳужжатларда баён
этилиши керак.
Сифат кафолати бўйича фаолият ушбуларни ўз ичига олади:
режалаштириш ва лойиҳалаштириш;
технологик
жараёнлар
ва
ишлаб
чиқаришга
тайёргарликни
лойиҳалаштириш; маҳсулотни тайёрлаш;
сифатни назорат қилиш;
сифатнинг ёмонлашишини олдини олиш;
реклама;
сотиш;
сотишдан кейин хизмат кўрсатиш;
истеъмолчидан ахборот олиш;
сифат кафолоти тизимини назорат қилиш.
Корхонада маҳсулот сифатини назорат қилувчи сифат хизмати бўлимини
ташкил қилиш, корхонада олиб борилаётган сифат бўйича барча фаолиятни
мувофиқлаштиришга имкон беради. Сифат хизмати сифат бўйича услубий
таклифларни ишлаб чиқади. Бу хизмат тури фақатгина Бош директорга
бўйсунади. Сифат хизмати функционал тизимининг намунавий кўриниши -
расмда кўрсатилган.
Корхона раҳбарияти бу хизмат орқали нафақат маҳсулот сифатининг
ҳалқаро стандартларга жавоб беришини назорат қилиб боради, балки маҳсулот
сифатини доимий равишда такомиллаштириб бориш имкониятига ҳам эга бўлади.
Махсус хизмат тури орқали истеъмолчилар эҳтиёжини ва уларнинг
маҳсулот сифатига қўядиган талабини ўрганади.
Маҳсулот сифатининг аниқ стандартларга жавоб бермаслиги бевосита
ишлаб чиқаришнинг ўзидаёқ аниқланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг
учун сифатни назорат қилиш қуйидаги барча технологик занжир бўйича
амалга оширилиши керак:
материал ва бутловчи қисмларнинг кириш назорати лабораториялар
асосида амалга оширилиши;
корхона ишлаб чиқариш жараёнининг технологик жиҳозларини фаол
назорат қилиш услубларни ишлаб чиқиш, шунингдек операциялар бўйича танлама
ёки тўлиқ назорат олиб борилиши ва тайёр маҳсулотнинг якуний назорати;
корхона лабораториялари маҳсулотнинг даврий синовларига оид махсус
кўргазмалари билан таъминланиши керак.
Корхона раҳбарлари маҳсулот сифатининг стандартдан четга чиқишини
эмас, балки уни олдиндан аниқлашга ва бартараф этишга алоҳида эътибор
қаратиши керак.
Барча ходимлар сифат бўйича ишларга жалб этилади Бунинг учун
ишчиларни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |