Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида сифатни бошқариш тизимлари. Режа: 1



Download 171,77 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi171,77 Kb.
#103749
  1   2   3
Bog'liq
14-maruza d4b55c2a70d0ea7fa73438ef02bb705a



14-Маъруза 
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида сифатни 
бошқариш тизимлари. 
Режа
1. 
Сифатни 
бошқаришда 
стандартлаштириш 
ва 
сертификатлаштиришнинг моҳияти. 
2. 
Корхоналарда сифат тизимини ташкил этиш. 
3. 
Сифат функцияларини тизимлаш. 
 
1. Сифатни бошқаришда стандартлаштириш ва 
сертификатлаштиришнинг моҳияти. 
Сифатни бошқариш ўзида бошқарувнинг меъёрий услубларини акс эттирувчи 
стандартларга асосланади. Унинг таъсири, ҳуқуқий кучга эга бўлган, меъёрий 
ҳужжатлар кўринишида шаклланадиган меъёр ва қоидаларни ўрнатиш йўли билан 
амалга оширилади. 
Стандарт- маҳсулот сифатига қўйиладиган асосий талабларни ўзида акс 
эттирувчи техник-меъёрий ҳужжатдир. 
Сифатни бошқаришда техник шартлар қисман рол ўйнайди. 
Техник шартлар - бу давлат стандартларига қўшимча тарзда белгиланадиган, 
агар улар мавжуд бўлмаган тақдирда маҳсулот сифат кўрсаткичларига мустақил 
талаб қўя оладиган техник меъёрий ҳужжатдир. 
Стандартлар маҳсулотнинг барча ҳаётийлик цикли босқичларида унинг 
сифатини оширишни режалаштириш тартиби ва услубларини белгилайди, 
сифатни назорат қилиш ва баҳолаш услублари ва воситаларга талабни 
белгилайди. 
Маҳсулот сифатини бошқариш давлат, халқаро, тармоқ ва корхона 
стандартлари асосида амалга оширилади. 
Таклиф даражасининг талаб даражасидан ортиб кетиши, харидорлар 
учун рақобат курашининг олиб борилиши корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотни 
баҳолай олиш имконини берувчи объектив кўрсаткичларни ишлаб чиқишни 
зарурият қилиб қўяди. Бунда шартномада амал қиладиган барча муддатлар 
давомида тайёрланаётган ва етказиб берилаётган маҳсулотларнинг сифат 
даражаси барқарор, муқаррар бўлиши керак. Ишлаб чиқарувчи корхонада 
халқаро стандартларга мувофиқ келувчи сифат тизимининг мавжуд бўлиши 
барқарорлик кафолати бўлиб хизмат қилади. 
Маҳсулот сифати ва стандартлаш бўйича халқаро ташкилотлар. Халқаро 
стандарт ташкилоти (Ҳ.С.Т.) ёки ИСО (инглиз тилида International Standart 
Organization - ISO). Ҳ.С.Т.-ташкилоти 1946 йилда БМТ қошидаги стандартларни 
мувофиқлаштириш бўйича қўмита йиғилишида дунё миқёсида халқаро 
товарлар алмашиниш ва ўзаро ёрдамни энгиллаштириш; интеллектуал, илмий, 
техник, иқтисодий фаолият муҳитида ҳамкорлик қилишни кенгайтириш 
мақсадида ташкил қилинди. 
ИСОнинг фаолият тури халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ҳисобланади. 
ИСО стандартлари қўллаш учун жуда қулай ҳисобланади. Миллий 


стандартлаштиришда 
улардан 
фойдаланиш 
сотувбозорини, 
экспортни 
кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини 
оширишни қўллаб қувватлаш имконини беради. 
Халқаро электротехник комиссия (ХЭК) 1906 йили Лондонда 
ташкил топган. 1946 йилда ИСО ташкил топганидан кейин ХЭК 
ўзининг молиявий ва ташкилий масалалари бўйича мустақиллигини сақлаб 
қолгани ҳолда бу ташкилотга бирлаштирилади. ХЭК электротехника, 
электроника, радиоалоқа, приборсозлик йўналишида стандартлаштириш 
билан шуғулланади. 
ХЭКнинг мақсади электротехника, радиоэлектроника соҳаларида 
стандартлаштириш масалаларини ҳал қилишда халқаро ҳамкорлик 
қилишдан иборатдир. Унинг асосий вазифаси ушбу соҳа бўйича халқаро 
стандартларни ишлаб чиқиш ҳисобланади. 
Стандартлаш 
бўйича 
халқаро 
ташкилот 
маҳсулотларга 
қўйиладиган талабларни белгилади ва ИСО стандартларида 9000 
сериясини вужудга келтирди. 
Сифат тизимини сертификатлашга тайёрлаш: 
1. 
Аниқ белгиланган процедуранинг мавжудлиги. 
2. 
Воз кечишғқайтиш сонининг камлиги. 
3. 
Текширув лабораториясининг мавжудлиги. 
4. 
Юқори даражадаги унумдорлик. 
5. 
Корхонада сифат бўйича менежерларнинг мавжудлиги. 
6. 
Жараёнларни назорат қилишнинг статистик услубларини қўллаш. 
7. 
Ҳужжат билан расмийлаштирилган процедураларнинг мавжуд 
бўлиши. 
8. 
Корхонада ташкилий жиҳатдан шакллантирилган сифат 
тизимининг мавжуд бўлиши. 
9. 
Корхонада сифат бўйича бўлимнинг мавжуд бўлиши. 
10. 
Маҳсулот ишлаб чиқаришни назорат қилишни ташкил этиш. 
11. 
Нуқсонларни аниқлаш бўйича ишларни олиб борилиши. 
Истеъмолчилар учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатининг 
юқори даражадаги барқарорлиги ва муқаррарлигининг кафолати бўлиб, 
сертификатга эга бўлган сифат тизими ҳисобланади. 
Сифат тизимида сертификатнинг мавжуд бўлиши бозорда 
рақобатни сақлашнинг зарурий шарти бўлиб ҳисобланади. У ўзида: 
1. 
И
шлаб чиқаришни бошқариш билан боғлиқ муаммоларнинг мавжуд 
эмаслиги. 
2. 
К
орхона ишлаб чиқараётган маҳсулотларга буюртмачилар томонидан 
билдирилаётган шикоятлар сонининг кўп эмаслиги. 
3. 
Х
аридорлар мол етазиб берувчининг мавжуд сифатни бошқариш тизимидан 
қониқиш ҳосил қилиши. 
4. 
Х
аридорлар мавжуд сифатни бошқариш тизими тўғрисидаги ҳужжатларни 


талаб қилиши. 
5. 
Х
аридор 
мол 
етазиб 
берувчида 
сифатни 
бошқариш 
тизимининг 
мавжудлигини шахсан ўзи текшириши ва баҳолай олиши. 
6. 
Х
аридор корхона сифатни бошқариш тизимини сертификатлаган орган 
сертификатини сўраш орқалп Буюртмачи мол етказиб берувчининг сифатни 
бошқариш тизимини баҳолашда юқоридаги вариантларидан фойдаланиши мумкин 

Download 171,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish