“Қурилиш конструкциялари” кафедрасининг магистри Д.Д.Амонов томонидан тайёрланган “Ёғоч конструкцияларининг оловбардошлигини ошириш” мавзусида 5А320204 –“Қурилиш конструкциялар, махсус жиҳозлар ва мухандислик тизимлари монтажи” мутахассислиги бўйича магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертацияга рахбар т а қ р и з и Тақризга тақдим этилган магистрлик диссертацияси 3-боб ва 14 банддан иборат бўлиб 89 бет ёзма материал, 24 та расм 13 жадвал ва 55 номдаги адабиётлар рўйхатидан иборат.
Магистрлик диссертациясининг мавзуси институт ректорининг 2020 йил 5 февралдаги 551-у сонли бўйруғи билан тасдикланган.
Магистрлик диссертациясининг ҳажми, таркиби ва структураси белгиланган меъёрий стандарт талабларга тўғри келади ва қуйидагиларни ўз ичига олади.
Диссертациянинг I боби масаланинг қўйилиши, тадқиқиқотнинг мақсад ва вазифаларига, шу жумладан ёғоч материалларни оловбардошлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишларниннг таҳлилига бағишланган. Бу бобда илмий тадқиқот иши асосланган, мақсад ва вазифалар белгиланган ва тегишли хулосалар расмийлаштирилган.
Диссертациянинг II боби ёғоч материаллар ва конструкцияларнинг ёнғин жараёнига синашнинг бугунги ҳолати, ҳимояловчи воситалар, материалларнинг физик механик хоссалари ва турли қопламалардан самарали фойдаланиш бўйича маълумотлар келтирилган ва тегишли хулосалар тайёрланган.
Диссертациянинг III боби эса ёғоч конструкциялар ва металл элементларни оловбардошликка ҳисоблаш, оловбардошлигини ошириш масалалари ва шу билан боғлиқ ҳисоблаш ишлари юзасидан маълумотлар келтирилган. Амалга оширилган ишларнинг натижалари хулосаларда келтирилган.
Ҳар бир боб бўйича тайёрланган хуласалар асосида якуний хуласалар тайёрланган бўлиб магистрлик диссертациясининг асосий натижаларини ўз ичига олади.
Магистрлик диссертациясини бажариш жараёнида диссертант ёғоч конструкциялар учун долзарб бўлган оловбардашлик масалалари билан боғлик мураккаб масалаларни мустақил фикрлаш ва ечиш, янги электрон адабиётлардан фойдаланиш каби масалаларни яхши ўзлаштирди.
Диссертация содда ва тушунарли тилда расмийлаштирилган, тўлиқ тугалланган ҳамда магистрлик диссертацияларига қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб беради.
Юқорида қайд этилган ижобий фикрларни инобатга олиб магистрлик диссертациясини ҳимояга тавсия этаман ва муаллифни 5А340204 –“Қурилиш конструкциялар, махсус жиҳозлар ва мухандислик тизимлари монтажи” мутахассислиги бўйича магистр академик даражасига лойиқ деб ҳисоблайман
Илмий раҳбар: СамДАҚИ “Қурилиш конструкциялари” кафедрасининг доценти, т.ф.н. Ж.Н.Ғаниев
Жиззах политехника институти “Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедрасининг доценти Т.Қасимовнинг “Ёғоч конструкциялари” фанидан тайёрлаган ўқув қўлланмасига т а қ р и з Тақризга тақдим этилган ўқув қўлланма кафедранинг ўқув йили учун мўлжалланган режасига асосан бажарилган.
Ўқув қўлланманинг ҳажми, таркиби ва структураси белгиланган меъёрий стандарт талабларга тўғри келади.
Ўқув қўлланма 9 бобдан иборат бўлиб фаннинг барча масалаларини тўлиқ қамраб олади. Барча бобларнинг кетма-кетлиги фан дастурида келтирилган мавзуларга тўлиқ мос келади.
Ўқув қўлланмани бажаришда муаллиф ёғоч конструкцияларни тадқиқ қилиш билан боғлик масалаларни мустақил ечган, янги электрон адабиётлардан фойдаланиш орқали, ёғоч конструкцияларни янги ечимлари ва усулларини таҳлил қилган.
Муаллиф ўқув қўлланмани тайёрлашда фаннинг янги натижаларидан ва энг янги ўқув адабиётларидан унумли фойдаланган.
Ўқув қўлланма содда ва тушунарли тилда ёзилган, тўлиқ тугалланган ҳамда ўқув адабиётларга қўйиладиган стандарт талабларга тўлиқ жавоб беради.
Юқорида қайд этилган ижобий фикрларни инобатга олиб ўқув доцент Т.Қасимов томонидан тайёрланган “Ёғоч конструкциялари” мавзусида тайёрланган, олий ўқув юртларининг 340000-«Архитектура ва қурилиш» таълим соҳасининг 5340200-Бино ва иншоотлар қурилиши (саноат ва фуқаро бинолари) бакалавр таълим йўналиши талабалари ва қурилиш соҳаси мутахассислари учун мўлжалланган ўвув қўлланмани чоп этишга лойиқ деб ҳисоблайман.
Тақризчи:СамДАҚИ“Қурилиш конструкциялари” кафедрасининг профессори в.б., т.ф.н. Т.Махматкулов