с
м
м
k
(21.7)
бунда: α
с
- қурилиш майдони жойлашган жой учун белгиланган энг кучли зилзила
тезланиши; α
м
– мувозанат тезланиши.
Мувозанат тезланиши деб шундай зилзила тебранишига айтила-дики, унинг
таъсирида тебранаётган грунт ўз мустаҳкамлигини сақлайди. Шунинг учун заминга
таъсир этаётган зилзила тезланиши қиймати муво-занат тезланишидан юқори бўлса,
у ҳолда грунт ўз мустаҳкамлигини йўқотиб, заррачалар ўртасида ўзаро зичлашув юз
беради.
Мувозанат тезланиши қуйидагича аниқланади:
м
w
v
w
м
U
T
c
tg
g
a
2
(21.8)
бунда: g - жисмнинг эркин тушиш тезланиши; δ - грунт оғирлигидан ва иншоотдан
кузатув олиб борила- ётган сатҳга таъсир этувчи тик босим қиймати; φ
w
- грунтнинг
332
ички ишқаланиш бурчаги; c
v
– боғланиш кучи; T - тебраниш даври; U
м
- зилзила
кўндаланг тўлқинларининг тезлиги.
Зилзилага чидамли майдон ахтаришда асосан қулай ёки ноқулай грунт
шароитларига аҳамият берилади.
Одатда, зилзилага чидамли бўлган қулай грунтларга, бузилмаган яхлит тоғ
жинслари, зич жойлашган, кам намли йирик майда заррачали грунтлар киради. Шу
билан бирга тик қияликлар, зах чуқурликлар ва текисликлар, шунингдек, тўла
намланган майда заррачали қумлар, пластик ҳолатдаги лойлар, соғ тупроқли
грунтлар зилзила жиҳатидан ноқулай деб ҳисобланадилар.
Зилзила юз берган вақтда грунт қатламлари бўйлаб турлича бўй-лама,
кўндаланг ва ер юзаси бўйича тарқалувчи тўлқинлар ҳосил бўлиб, уларнинг грунт
заррачаларига ва улар орасидаги сув ва газларга таъсири натижасида сиқилиш-
чўзилиш ва силжиш кучланишлари вужудга келади. Бу вақтда грунт эгилувчан
деформация таъсирида бўлиши билан бирга, баъзи ҳолларда унинг структураси
бузилиб, заррачалар ўзаро зичланишлари ҳам мумкин.
Х.З. Расулов ишлаб чиққан «намланган грунтлар структурасининг зилзила
таъсирида бузилиши» ҳақидаги назарияга асосан ўта намланган заррачалари ўзаро
боғланган грунтларга зилзила таъсир этганда, бу таъсир биринчи навбатда грунт
заррачаларини бир-бирига боғлаб турувчи куч орқали қабул қилинади. Қачонки бу
куч силжитувчи сейсмик кучланишлари таъсирида енгилмас экан грунт квази қаттиқ
жисм ҳолида тебранишда давом этади ва грунт заррачалари орасидаги боғланишлар
фақат эгилувчан хусусиятга эга бўладилар.
Бундан эса заррачалари ўзаро боғланган грунтлар стуктурасининг сейсмик
кучланиш таъсирида бузилиш табиати тебраниш даврида грунтнинг силжишга
қарши мустаҳкамлик кўрсаткичлари ўзгаришига боғлиқ бўлади деган хулоса келиб
чиқади.
333
Грунтларнинг силжишга қарши кўрсаткичлари, уларнинг силжитувчи ташқи
кучларга нисбатан бўлган асосий мустаҳкамлиги бўлиб, улар ҳар қандай босимга ва
грунт заррачаларининг ўзаро боғланиш ҳолатларига қараб ўзгарувчан бўладилар.
Грунтларнинг силжишга қарши мустаҳкамлиги масаласи заррача-лари ўзаро
боғланган грунтларда заррачалари боғланмаган грунтларга нисбатан анча
мураккабдир. Бу мураккаблик бундай грунтлар заррачалари умумий ҳолда юмшоқ
пластик (коллоид C
w
) ва қаттиқ кристалл ҳолатдаги C
c
боғланиш кучлари билан
боғланган бўлиб, уларнинг табиати етарлича ўрганилмагандадир.
Шу билан бирга маълум шароитларда бундай грунтларда юмшоқ пластик,
баъзан эса қаттиқ кристалл боғланишлар силжишга мустаҳкамликни аниқлашда
асосий роль ўйнаши маълумдир.
Турли грунтлар устида олиб борилган кўплаб текширувлар нати-жасидан шу
нарса келиб чиқадики, намланган ва ўта намланган грунтлар силжишга қарши
мустаҳкамлик кучини кўпинча юмшоқ пластик ҳолатидаги боғланишлар ҳал қилади.
Шунинг учун силжитувчи сейсмик кучланишлар таъсирида грунтнинг қаршилигини
ўрганишда кўпинча юмшоқ пластик боғланишга кўпроқ аҳамият беришга тўғри
келади. Юмшоқ пластик боғланишларнинг асосий кучи грунт заррачалари сиртини
ўраб турувчи сув қатламларининг ўзаро тортиш кучига боғлиқдир.
21.3. Заминларнинг зилзилабардошлигини оширишга қаратилган
тадбирлар
Заминларни зилзилага нисбатан мустаҳкамлигини оширишга қара-тилган
тадбирлар турличадир. Уларнинг баъзилари замин грунтларининг зилзилага қарши
мустаҳкамлигини
оширишга
йўналган
бўлса
(грунтнинг
мустаҳкамлик
кўрсаткичлари, яъни φ ва C қийматларини сунъий йўллар билан кўпайтириш
орқали), бошқалари эса иншоотнинг зилзилага бардошлигини оширишга
(иншоотдан узатилаётган тик йўналган кучланишларни ва пойдевор чуқурлигини
ошириш йўли билан) қаратил-ган.
334
Do'stlaringiz bilan baham: |