Урганч тумани “Тадқиқотчилар” маҳалла фуқаролар йиғинида
ўтказилган йиғилиш
26 март 2022йил “Тадқиқотчилар ” маҳалласи
Раислик қилувчи:
|
“Тадқиқотчилар” МФЙ раиси Р.Маткулиев
|
|
|
Қатнашдилар:
|
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳотин қизлар масалалари бўйича ўринбосари, Профилактика инспектори маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок қилдилар. Жами 35 нафар фуқаролар.
|
КУН ТАРТИБИ:
Урганч тумани “Тадқиқотчилар ” маҳалласида яшовчи Юлдашев Умар Алламович содир қилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “ в.г”бандлари ва 228-модда 2 қисм “б” банди билан содир қилинган жиноятни муҳокама қилиш тўғрисида.
Э Ш И Т И Л Д И
Кун тартибидаги масаласи юзасидан, Урганч тумани, “Тадқиқотчилар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р.Матқулиев сўзга чиқиб, у ўз сўзида қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиш лозимлигини ва хуқуқбузарликларни олдини олиш тўғрисида гапириб ўтди. Махалламизда яшовчи Юлдашев Умар Алламович 06.09.1964 йил туғилган хозирги кунда Хонқа кўча 3 йўлак 16 уйда яшоб келмоқда. Юлдашев Умар Алламович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “ в.г”бандлари ва 228-модда 2 қисм “б”кўрсатилган жиноят содир қилганини айтиб ўтди, сўзни Профилактика инспектори Ж.Артиковга берди.
Шундан сўнг сўзга чиққан Профилактика инспектори Ж.Артиковга ўз сўзида Юлдашев Умар Алламович 06.09.1964 йил Урганч шахрида туғилган, У.Юлдашев !URGANCH GLOBAL QURILISH” ХК рахбари ва “SUVOKOVA” ХК ишлаб чиқариш бўлими лавозимида ишлайди. Хоразм вилояти хокимлигига қарашли “Ягона буюртмачи хизмат” инжинеринг компанияси билан тузилган 03.06.2021 йилги 1941-сонли пудрат шартномасига асосан Боғот тумни Обод махалласида жойлашган 17-сонли умумтаълим мактабини мукаммал тамирлаш бўйича жами 947.848.,7 минг сўмлик қурилиш ишлари билан шуғулланиб Хоразм вилояти хокимлигига қарашли “Ягона буюртмачи хизмат” инжинеринг компанияси лойиҳаларни кузатиш бўлими 1-даражали мутахассиси Ф.Алланазаров билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб бир гурух бўлиб, ушбу Боғот тумни Обод махалласида жойлашган 17-сонли умумтаълим мактабини мукаммал тамирлаш объектида жами 194.901,8 минг сўмлик қурилиш ишларини умуман амалга оширмаган бўлсада, ушбу бажарилмаган ишларни гўёки бажарилганлиги лойиҳа-смета хужжатларида кўрсатиилмаган. 30.820.0 минг сумни талон-тарож қилишганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек мазкур холат бўйича Махалла фаоллари кенг жамоатчилик вакиллари хам ўз фикр ва мулохазаларини билдириб ўтдилар.
Шундан сўнг, маҳалла МФЙ раиси йиғилиш қатнашчиларига маҳалла фаолларига ва фуқароларга сўз навбатини бериб, улар хам бу юзасидан ўз фикр ва мулохазаларини билдириб ўтдилар. Шундан сўнг МФЙ раиси ўзининг фикрларини билдириб йиғилишга якун ясади
|