Урганч шаҳар 1-сон касб-ҳунар мактабининг педагогик Кенгаши йиғилиши Б А Ё Н Н О М А С И № 1 24.01.2022 й. Урганч шаҳри.
Раис: К.Кенжаев
Ўтказиш жойи: Мажлислар зали –соат -11:00
Катнашдилар: Б.Яқубов, директор ўринбосарлари, педагог ва мухандис-педагоглар, жами-32 нафар ходим.
К У Н Т А Р Т И Б И: 1. Мамлакатимизда “Корона вирус падемияси” сабабли дарс ўтишни онлайн (масафовий) тарзда олиб бориш масаласи.
2. Республитка Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22-январдаги 2/12-22/01-сонли топшириқ хатига мувофиқ, Ҳафталик дарс соатини 42 соатга етказиб дарс графиги жадвалини ишлаш ва шу график асосида Онлайн дарс ташкил қилиш масаласи.
Эшитилди: Таълим муассасаси директори Б.Яқубов томонидан йиғилиш очилиб, у ўз сўзида 2022 йил 24 январдан вазирликнинг 2022 йил 22-январдаги 2/12-22/01-сонли топшириқ хатига мувофиқ, “Корона вирус падемияси”нинг ошиши сабабли ва унинг олдини олиш мақсадиди дарс машғулотлари онлайн шаклга ўтказилиши белгиланди. Бу даврга келиб барча гуруҳларда ҳафталик ўқув юкламаси 42 соатга чиқариб ўқув дарслари Онлайн тарзда ташкил қилиниши масаласи юзасидан келишиб олинди. Профессионал таълим муассасаси рахбарияти томонидан ўқитувчиларга “Телеграм” тармоғи ва ўқувчиларга гуруҳ рахбарлари томонидан телеграмм тармоғлари очилиши ва назоратини олиб бориш тўғрисида айтиб ўтди.
Онлайн дарсни ташкил қилиш учун қолган дарсларни 24 январдан- 24-февралгача ўтишини таъминлаш мақсадида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Р.Хакимов томонидан ҳафталик юкламани 42 соатга чиқариб “Дарс графиги” ишлаб чиқилиши таъминланиб, шу график асосида дарслар ўтишни таъминланиши тўғрисида топшириқларни ўз ақтида бажарилишига келишилди. Билдирилган таклиф ва фикрларни инобатга олган ҳолда йиғилиш
Қарор қилади: Урганч шаҳар 1-сон касб-ҳунар мактаби директори Б.Яқубовнинг маърузаси ахборот ва маълумот учун қабул қилинсин.
Таълим муассасаси ўқувчиларининг гуруҳ раҳбарлари томонидан алоқа ўрнатиш телеграмм каналлари ташкил қилинсин.
Ҳар бир педагог, ишлаб чиқаритш таълими устаси ўқув машғулотлари жадвали асосида масофавий таълим шакли бўйича ўқувчиларга ҳар бир мавзу бўйичап материалларни етказиб боришини таъминласинлар.
Директор ўринбосарлари тегишлилиги бўйича ўқитуквчиларнинг онлайн тарздаги дарс машғулотларига тайёргарлиги ҳамда мавзулар бўйича материалларни ўқувчиларга етказилишини ҳамда ўқувчилардан жавоблар олинишини шунингдек, ўқувчиларнинг баҳоланишини ва гурҳ машўғулотлар журналларининг юритилишини назораьтини амалга оширсинлар.
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Р.Хакимов томонидан ҳафталик юкламани 42 соатга чиқариб “Дарс графиги” ишлаб чиқилиши таъминлансин.
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Р.Хакимов ҳудудий бошқармага ҳар кунлик маълумот бериб бориш вазифаси топширилсин.
Ушбу йиғилиш қарорининг ижро назоратини ўз зиммамда қолдираман.