3-амалий машғулот
Насоснинг асосий параметрларини ҳисоблашга доир формулалар ва уларга оид масалалар ечиш
Куракли насослар ҳосил қилган босими.
Насос ҳосил қилган босим баландлиги деб хайдалаётган суюқликнинг солиштирма энергиясининг насоснинг сўриш қисмидан хайдаш қисмида ортга миқдорига айтилади.
Бернулли тенгламасига асосан насоснинг киришдаги тўла энергия,
Бу ерда: Z1 – насоснинг сўраётган суюқлик сатхидан насосга кириш қисмининг оғирлик марказигача бўлган баландлик
Р1 – насосга киришдаги босим
ν1 – насосга киришдаги суюқлик тезлиги
Насосдан чиқаётган суюқликнинг тўла энергияси
Бу ерда: - насосга чиқиш қисмигача бўлган баландлик
Р2 ва U2 мос холда насосдан чиқадиган абсолют босим ва суюқликнинг тезлиги
1-расм. Насос қурилмаси схемаси
Насоснинг кириш қисмидан чиқиш қисмига ўтишдаги энергиянинг ўзгариши.
(2.1)
(2.1) формуланинг биринчи иккита қиймат йиғиндиси орттирма босимни ифодалайди буни монометрик босим баландлиги дейилади.
(2.2)
У холда насоснинг босим баландлиги
(2.3)
Амалиётда монометрик босим баландлиги насоснинг ўқи сўрилаётган суюқлик сатхидан жойлашганда қуйидагича бўлади
Бу ерда: М0 ва V0 мос холда монометр ва вакуумметрнинг кўрсатиши.
Агар насоснинг ўқи суюқлик сатхидан пастда жойлашган бўлса
Бу ерда: М0х ва М0с мос холда насоснинг хайдан ва сўриш каналидаги монометрнинг кўрсатиши.
Насоснинг ўқи вертикал жойлашган бўлса монометр ва вакуумметрларнинг кўрсатиши керакли насосларнинг ишчи ғилдирагини кўндаланг кесимга нисбатан хисобланади.
Агар насос кўп поғонали бўлса биринчи поғонадаги ишчи ғилдиракга нисбатан ҳисоб олинади.
Насос станцияларини лойихалашда фақат монометр ва вакуумметр кўрсатиши бўйича эмас насоснинг сўриш ва хайдаш қисмидаги босимни камайиши хам хисобга олинади
Бернулли тенгламасини насос қурилмасининг 0-0 ва 1-1 кесимлари учун қўлласак,
ёки
(2.4)
2-2 ва 3-3 кесимлар учун Бернулли тенгламасини қўлласак
Ёки
(2.5)
Агар (2.4) ва (2.5) тенгламаларини (2.1) формулага қўйиб мос хадаларини ихчамласак қуйидаги тенглама хосил бўлади.
(2.6)
Бу ерда: Нст – қуйи ва юқори идишлардаги суюқликнинг сатхлари орасидаги баландлик
-насоснинг сўриш қисмидаги босим йўқолиши
- насоснинг хайдаш қисмидаги босим йўқолиши
Насоснинг босими Ри (Па) қуйидагича аниқланади
(2.7)
Куракли насосларнинг қуввати ва фойдали иш коэффициенти.
Фойдали қувват
Агар насос 1 секундда массаси m га тенг суюқликни Н баландликка хайдаса у бажарган фойдали иш Аф=mgH (Жоулғ).
Агар бир секундда Q (м3/с) суюқлик хажми баландликка хайдаса унинг фойдали қуввати
Nф = pgQH (2.8)
Бу ерда: A=F·L
(2.9)
Насосда энергиянинг йўқолиши хисобига талаб қилинган қувват фойдали қувватдан катта бўлади.
Nн>Nф
Бу ерда энергиянинг йўқолишини ифодаловчи қиймат фойдали иш коэффициенти (ф.и.к..) деб аталади ва қуйидагича ифодаланади.
Мос холда насоснинг қуввати
(2.10.)
Насосда энергиянинг йўқолиши гидравлик хажмий ва механик ўқолишларни йиғиндисидан иборат бўлади.
Гидравлик йўқотиш ишқаланиш ва махаллий қаршилик натижасида босимни камайиши хисобига хосил бўлади.
(2.11)
Хажмий йўқотиш ички тирқишлар орқали суюқликнинг сизиб кетиши вағ ишчи ғилдиракда бир қисм суюқликнинг хайдаш қисмидан сўриш камерасига қайта ўтиб кетиши хисобига бўлади
(2.12.)
Механик йўқотиш насос вали ва ишчи ғилдиракнинг подшипник ва зичлагичларидаги (салник) ишқаланиши хисобига пайдо бўлади.
(2.13.)
Бу ерда: - механик кучлар таъсирида йўқотилган қувват.
- гидравлик қувват, яъни насос ишчи ғилдирагини суюқлик оқимига берган қуввати. Барча йўқотишларни билган холда насос қуввати ва фойдали иш коэффициенти аниқлаймиз.
Насосдаги энергиянинг йўқотилиш
У холда
Ёки
Замонавий куракли насосларда
ηг=0,9÷0,95 ηх=0,95÷0,98 ηмех=0,9÷0,97
Ф.И.К. нинг қиймати турли насосларда насоснинг ишлаш тартибига қараб турлича ўзгаради.
Масала ечиш.
Агар насос сувнинг Q=54м3/соат хайдаб Нст=45 м га хайдаса, унинг сўриш қисмидаги босим йўқолиши ∆hc =1,2 м. Хайдаш трубасидаги босим йўқолиши ∆hx = 3,3 м бўлса.
Насоснинг қувватини топинг.
Ечиш: насоснинг босими
Агар фойдали иш коэффициенти η = 0,8 деб олсак
Насоснинг қуввати
Do'stlaringiz bilan baham: |