Урганч давлат университети


Мавхум қайнаш қатламининг гидродинамикаси



Download 1,91 Mb.
bet12/45
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#163742
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   45
Bog'liq
АТЖ амал 5-сем

Мавхум қайнаш қатламининг гидродинамикаси.
Мавхум қайнаш қатламиқуйидагича хосил килинади. Ихтиёрий шаклдаги вертикал идиш (масалан, цилиндрсимон) тубига сим тур урнатилиб, унинг юзасига маълум бир калинликда сочилувчан донадор каттик материал заррачалари тукилади. Шундан сунг аппарат тубидан юкорига, тур оркали хаво (ёки суюқлик) окими юборилади.
Дастлаб хаво окимининг тезлиги (сарфи) кичик булганда тур устидаги материал қатлами кузгалмас булади. Хавонинг тезлиги маълум бир кийматларга эга булганда, қатламдаги материални огирлиги газ окимининг гидродинамик босимига тенг булиб колади. Натижада гидродинамик мувозвнат юзага келиб, заррачалар бир-бирига нисбатан турли йуналишлар буйича силжий бошлайди.
Газ тезлиги янада оширилса, заррачалар харакати тезлашади, қатлам кенгаяди ва у худди кайнаётгандек булиб куринади. Қатламни бундай холати мавхум қайнаш холати дейилади.
Материал қатламининг узгармас холатдан мавхум қайнаш холатига утиш жараёнига тугри келувчи хаво (суюқлик) тезлиги мавхум қайнашнинг бошланиш тезлиги ёки биринчи критик тезлик wкр1деб юритилади.
Келгусида, хаво тезлиги янада оширилса, гидродинамик босим кучлари материални огирлик кучларидан ортиб кетади. Натижада материал доналари хаво окими билан аппаратдан учиб чикиб кетиши мумкин. Ушбу холатга мос келувчи оким тезлиги материалларни учиб чикиб кетиш тезлиги ёки иккинчи критик тезлик wкр2деб юритилади.
Газ (суюқлик) окими тезлигига кура донадор материал қатламининг асосий холатларини тахлил киламиз.
1. Оким тезлиги wокр1 булганда донадор материал қатламикузгалмас холатда булади. Бу пайтда қатламни гидравлик каршилиги ортиб боради, унинг бушлик хажми ва баландлиги деярли узгармайди.
2. Оким тезлиги wо=wкр1 булган холатда қурилмада мавхум қайнаш қатлами юзага келади. Бу пайтда мавхум қайнаш қатламининг гидравлик каршилиги DP
DP = G/F , (3-192)
бу ерда G- қатламдаги заррачаларнинг огирлиги; F- қурилманинг кундаланг кесим юзаси.
Донадор қатламдаги заррачалар огирлигини қуйидагича ифодалаш мумкин
G = FH(1-e)(rЗ-r)g , (3-193)
бу ерда Н- заррачалар қатламининг баландлиги; r3 ваr- каттик заррачалар ва ишчи мухитнинг зичликлари; g- эркин тушиш тезланиши.
(3-19 ) тенгламага асосан
DP = Н(1-e)(rЗ-r)g . (3-194)
Мавхум қайнаш холатида махсулот қатламидаги заррачалар турли йуналишлар буйлаб силжиб, интенсив аралаша бошлайди. Қатламни эркин юзасида тулкинланиш ва чайкалишлар кузатилади. Бу пайтдаги қатлам холатининг манзараси худди кайнаётгандек куринади.
Мавхум қайнаш холатида заррачалар қатламининг баландлиги усади, ундаги бушлик хажм улуши эса ортади. Ушбу тасвирдаги ВС чизик каттик заррачалар уртасидаги торшишиш кучларининг таъсирини ифодалайди.
3. wкр1окр2 чегараларда оким тезлигини ортиши туфайли заррачалар янала интенсиврок аралашади, қатлам баландлиги ва ундаги бушлик хажм улуши хам ортиб боради. Бу пайтда қатламнинг гидравлик каршилиги деярли узгармайди.
4. Оким тезлиги wо ³wкр2 булганда мавхум қайнаш қатлами бузилади. Қатламдаги заррачаларни оким билан бирга қурилмадан учиб чикиб кетиш холатлари кузатилади. Заррачаларни массавий равишда қурилмадан учиб чикиб кетиш холати пневмотранспорт (гидротранспорт) жараёнларига монанд булади. Ушбу услубдан техникада сочилувчан материалларни қувурлар буйлаб узатишда фойдаланилади. Каттик заррачаларни қурилмадан чикиб кетиш тезлиги wкр2 эркин шопирилиш wш тезлиги деб хам юритилади. wо= wш булган холатда каттик заррачалар қатламининг бушлик хажми жуда катта булади (e»1). Бу пайтда заррачаларни огирлиги окимнинг кутариш кучи билан мувозанатда булиши сабабли улар бир-биридан боглик булмаган холатда харакатланиб, эркин учиб юради, чукмайда ва оким билан қурилмадан чикиб хам кетмайди (3.9..2- расм, а- ва б-схемалардаги Д нукта). Шунинг учун заррачаларни ушбу холатдаги тезлигини чукиш жараёни учун тавсия этилган
Ar = z(3/4)Re2 ва Re = Ar/(18+0.61ÖAr ) (3-195)
Тенгламалар ёрдамида аниқлаш мумкин.
Шундай килиб, ишчи мухит тезлигига кура мавхум қайнаш қатламининг уч хил режимлари мавжуд:
- фильтрлаш режими w0кр1;
- мавхум қайнаш қатлами w0>wкр1;
- пневмотранспорт режими w0>wкр2 .
5. Мавхум қайнаш жараёнидан сунг оким тезлигини пасайиши пайтида қатламнинг гидравлик каршилиги ВА чизик буйича эмас, аксинча СЕ чизиги билан тавсифланади. Ушбу гистерезис қуйидагича тушунтирилади: мавхум қайнаш қатламида булган заррачалар қатламининг эркин бушлик хажми жараёндан аввалги холатга нисбатан катта булади. Шунинг учун жараён сунгида хосил булган қатламнинг гидравлик каршилиги хам кичик булади. Мавхум қайнаш қатлами иккинчи бор такрорланса ушбу гистерезис холати кузатилмайди.
Шундай килиб, мавхум қайнаш қатламидаги окимнинг ишчи тезлиги wкр10кр2 чегараларда булиши керак.
Мавхум қайнаш жараёни қатламдаги заррачаларни аралашиш интенсивлигини курсатувчи мавхум қайнаш сони Кw билан тавсифланади
Кw= wо / wкр1 , (3-196)
бу ерда wо- қурилманинг кундаланг кесимига нисбатан олинган окимни ишчи тезлиги.
Хар бир жараён тури учун Кw кийматларининг оптимал чегаралари тажрибалар утказиш йули билан аникланади. Одатда, Кw=2 булган холларда заррачаларни интенсив аралашувига эришиш мумкинлиги аникланган.
Мавхум қайнаш қатламининг структураси ишчи мухитни туридан (газ ёки суюқлик) боглик булади. Техникада мавхум қайнаш қатлами асосан газ окимида ташкил этилади.
wкр1 - wкр2 тезликлар оралигида донадор материалларнинг мавхум қайнаш холати бир жинсли ёки турли жинсли булиши мумкин.
Бир жинсли мавхум қайнаш қатламида материал заррачалари қатлам баландлиги буйича бир хилда таркалган булади. Аксинча холларда, заррачалар қатлам буйича нотекис холатда таркалган булади. Бу пайтда заррачаларни холати турли жинсли мавхум қайнаш қатлами куринишида булади.
Саноат қурилмаларида турли жинсли қатламни хосил булиш даражаси қурилма ва заррачаларни шакли, улчами ва юзасига, заррачалар ва оким зичликларининг нисбатига, окимни тезлигига ва газ таркатувчи турнинг турига боглик булади.
Кw сони кийматининг ортиши билан қатламни турли жинслилик даражаси ортади. Бу пайтда қатламдаги газ окими нафакат узлуксиз оким, балки пуфакча шаклида хам харакатланиши мумкин. Харакатдаги газ пуфакчалари қатламдаги заррачаларнинг аралашувини тезлаштиради. Келгусида, газ сарфининг ортиши билан пуфакчалар улчами қурилма диаметригача катталашуви мумкин. Бу пайтда газ пуфакчаси устидаги заррачалар қатламининг поршенли харакати кузатилади. Бу пуфакчалар қатламдан чикиш пайтида ёрилиб, қатлам баландлигини тулкинланишига ва ундаги маълум бир кисм заррачаларни юкорига иткитилишига сабаб булади. Шу тарика заррачаларни газ окими билан қурилмадан чикиб кетиш эхтимоли ортади. Поршенли қайнаш режимида газ окими ва материал заррачалари уртасидаги контакт юзанинг бир хиллиги бузилиб, каттик фазани вертикал йуналишда аралашуви ёмонлашади, газ окими ва заррачалар уртасидаги контакт юза кискаради.
Поршенли режим қурилманинг диаметри кичик, заррачаларни улчамлари катта ва газ окими тез булган холларда кузатилиши мумкин.
Ута кичик улчамли (масалан, кукунсимон), намлиги юкори ва зичлашувчанлик хусусиятига эга материал заррачаларига мавхум қайнаш қатламида ишлов берилса, каналли қатлам холати кузатилиши мумкин. Бу пайтда газ окимининг асосий кисми хосил булган каналлар оркали, қатламдаги махсулот заррачалари билан узаро контактга киришмасдан, эркин утиб кетади. Газ окими тезлигини ортиши билан бу каналлар тула йуколиши ёки газ таркатувчи тур устидаги қатламдагина кисман сакланиб колиши мумкин.
Конуссимон тубли қурилмаларда каналли мавхум қайнаш қатлами фавворали қатламга айланади. Бундай режимда қурилманинг уки буйлаб харакатланаётган газ окими каттик материал заррачаларини фаввора шаклида юкорига отади.
Шарсимон ва унга якин булган шакллардаги заррачалар қатламини мавхум қайнаш холатига келтирувчи окимнинг биринчи критик тезлиги аналитик услубда, Re критерийсининг критик киймати буйича, аникланиши мумкин
Reкр = Ar/(1400 + 5.22ÖAr, (3-197)
бу ерда Reкр1= wкр1dr3/m; Ar = (d3r2g/m2)(r3-rм); d- заррачаларнинг уртача диаметри; m- ишчи мухитнинг динамик ковушкоклиги.
Reкр критерийсининг сон кийматидан wкр1 аникланади. Шундан сунг, (3-189) тенгламадан Кw кийматлари учун окимни ишчи тезлиги wо хисобланади. wо кийматлари буйича қурилманинг диаметри аникланади
D = Ö 4Q/(pwо) . (3-198)
Махсулот заррачаларини қатламда булиш вакти
tурт = m /G , (3-199)
бу ерда m- қатламдаги каттик материалнинг массаси, кг; G- материал сарфи, кг/сек.
Майда донадор материалнинг мавхум қайнаш қатламини гидравлик каршилиги қуйидаги тенглама асосида аникланади
P = 150 (1-e)2 mHwош e3 d2). (3-200)
Мавхум қайнаш қатламидан махсулот заррачаларининг учиб чикиш тезлиги wкр2 хам (3.9-197) тенгламадан аникланиши мумкин. Бунинг учун Reкр ифодасидаги wкр1 урнига wкр2 куйилади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish