ЛАНДШАФТНИНГ РИТМИК УЗГАРИШЛАРИ
Ландшафтдаги табиий географик процесслар — оқар сувларнинг эрозионаккумулятив ишлари, ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳаёт кечириши, тупроқ, геохимик жараёнлар, сув режими ва ҳоказолар ритмик равишда ўзгариб туради. Фаслий ҳамда кеча - кундуз давомидаги ритмик ўзгаришлар яхшироқ ўрганилган. Фаслий ва суткалик такрорланиб турувчи ритмик ўзгаришлардан ташқари даврий кўп йиллик ритмик ўзгаришлар ҳам мавжуд,
Ҳар бир ландшафт бошқа ландшафтлардан рельефи, иқлими, ўсимлиги, тупроқ ва бошқа компонентларидан ташқари ритмик ўзгаришлари билан ҳам фарқ қилади. Шунинг учун ҳам ландшафт тараққиётидаги ритмиклик ландшафт структурасининг бир элементи ҳисобланади. Минглаб йиллар давомида таркиб топган ритмиклик ландшафтнинг биологик компонентларида айниқса катта аҳамиятга эгадир, чунки ритмик ўзгаришлар организмлар нормал яшашининг зарурий шарти бўлиб қолган.
Ландшафтлар ҳаётидаги ритмик ўзгаришлар Ернинг ўз ўқи
ва Қуёш атрофида айланишига, Ер ўқининг орбита текислигига нисбатан оғганлигига, қуёшдан ерга келадиган нур миқдорининг планетар ва космик сабабларга кўра ўзгариб туришига ва бошқаларга боғлиқ.
Ландшафтдаги ритмик ўзгаришлар ёпиқ доира бўйича бўлмай, спираль йўналишида бўлади, яъни ритмик ўзгаришларнинг ҳар бир цикли ландшафтга маълум даражада ўзгариш киритади, келгуси ритмик цикл ана шу ўзгарган ландшафтда рўй беради ва олдинги циклдан маълум даражада фарқ қилади.
Масалан, ландшафтдаги эрозия ва аккумуляция процесслари йил давомида фаслий равишда ўэгариб туради. Бу ўзгариш йилданйилга такрорланиб тургандек кўринса х.ам, лекин ҳар йилк янги заминда рўй беради. Ландшафтнинг суткалик ритмик ўзгаришига тун билан куннинг алмашиниб туриши сабаб бўлади. Тун билан куннинг алмашиниши натижасида температура; абсолют ва нисбий намлик, фотосинтез процесси суткалик ўзгариш характерига эга бўлади. Бу ўзгариш ўсимлик, ҳайвонлар ҳаётида акс этади. Температуранинг суткалик ўзгариши тоғ дарёлари режимига, тоғ водий шамоллари нураш процесслари режимига таъсир кўрсатади. Тупроқ процессларида ҳам суткалик ритмик ўзгариш мавжуд.
Ландшафтдаги фаслий, яъни йиллик ритмик ўзгарши йил фаслларининг алмашинишидан келиб чиқади. Фаслий ритмик ўзгариш ландшафтнинг бйрча жонли ва жонсиз компонентларида акс этади. Фаслий ритмик ўзгариш ер юзидаги ҳамма ландшафт зоналарида рўй беради: лекин уларнинг ҳаммасида ҳам бир хил даражада бўлмайди. Энг катта фаслий ўзгаришлар мўътадил минтақа зоналарида ҳамда муссон типли ландшафтларда кузатилади. Экваториал ва арктика минтакаларида фаслий ритмиклик катта эмас.
Ландшафтлардаги фаслий ўзгаришларга турли кенгликларда турли омиллар, иссиқ ўлкаларда ёғин миқдорининг, мўътадил кенгликларда температуранинг, қутбий ўлкаларда ёруғлик миқдорининг ўзгариши сабаб бўлади. Йиллик ритмик ўзгаришлар ландшафтдаги иқлимий, гидрологик, тупроқ ҳосил қилиш, геоморфологик процессларда айниқса яққол кўринади.
Ландшафтларнинг фаслий ритмик ўзгаришини Ўрта Осиё чўлларида табиат манзарасининг кескин ўзгариб туришида кўриш мумкин. Баҳорда ҳали тупроқ нам ва тезтез ёмғир ёғиб турган шароитда температуранинг кўтарилиши билан ер юзини ямяшил эфемер ўсимликлар гилам каби қоплаб олади, ўсимликлар тез ўсиши билан бирга қиши билан уйқуда ётган баъзи ҳайвонлар (тошбақа, илонлар) ҳаёт фаолияти жуда активлаша , ди. Тупроқ процесслари ҳам тезлашади. Баҳорги жала ёмғирлари ёвданда рельефи нотекисроқ ва юмшоқ жинслар тарқалган жойларда эрозия процесси кучаяди. ёз келиб, ҳаво температураси кўтарилиб кетгандан кейин ўсимликлар сарғайиб, цръжцраб қолади, сув эрозияси тугаб шамол иши кучаяди, кўп йиллик эфемероид, ксерофит, галофит ўсимликларгина ўсишда давом. зтади. Тупроқ процесслари сустланади, айрим ҳайвонлар (қушлар) бошқа томонга кетади, айримлари ёзги уйқуга киради, айримлари тунги актив ҳаётга ўтади ва ҳоказо. Ана шу тариқа чўл ландшафти фаслий ўзгаришда давом этади.
Ландшафтлар ҳаётида кўп йиллик ритмик ўзгаришлар ҳак мавжуд. Бундай ўзгаришлардан 11, 20—50, 30—35 йиллик цикллар борлиги аниқланган. Масалан, 11 йиллик ўзгариш кўлларнинг гил ётқизиқларида, дарахтларнинг йиллик ҳалқаларида, баъзи бир хил организмларнинг кўпайиб ва камайиб туришида кузатилган. Бундай ритмикликни кўпчилик қуёш активлигининг ўзгаришига боғлайди. 30—35 йиллик ритмик ўзгаришлар кўпроқ иқлимда акс этади. Бундай ўзгариш бутун ер шарида кузатилади. Бу циклда сернам ҳамда салқин ёзлар, иссиқ ҳамда қуруқ ёзлар билан астасекин алмашинади. Шундай ўзгариш ландшафт тараққиётида ҳам ўз аксини топади.
Юқорида қайд қилиб ўтилган ритмик ўзгаришлардан ташқари "асрий (кўп асрли) ритмик ўзгаришларнинг мавжудлиги ҳам кузатилган.
Ландшафт ҳаётидаги ритмик ўзгаришлар айрим компонентларгагина хос бўлмай, унинг барча компонентларида акс этади, лекин акс этиш даражаси бир хил бўлмайди. Узгаришни ўзида знг кўп акс эттирадиган компонентлар. ландшафтнинг органик ва иқлимий компонентларидир. Литологик компонентлар рельеф, тоғ жинслари таркибида бу ўзгаришлар кўп акс этмайди. Ландшафтдаги кўп йиллик ва асрий ритмик ўзгаришларнинг сабаблари ҳозирча аниқ ўрганилган эмас.
Ландшафтдаги суткалик ва фаслий ритмик ўзгаришлар турли табиат зоналарида турлича интенсивликка эга эканлигидан ландшафтлар классификациясида бу ўзгаришлар албатта ҳисобга олиниши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |