Урганч давлат унивeрситeти табиатшунoслик факулътeти



Download 2,49 Mb.
bet29/48
Sana25.02.2022
Hajmi2,49 Mb.
#294653
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   48
Bog'liq
2 5413750463507988483

ЛАНДШАФТ БИРЛИКЛАРИ
Ландшафт бирликларини системага солиш, яъни кичик бирликлардан катта бирликларгача бўлган ландшафтлар қаторини аниқлаш ландшафтшунослик фанидаги мураккаб масалалардан биридир. Бу масалани ҳал қилишда турли хил фикрлар, турли хил бирликлар системалари бор.
Ландшафт бирликларини системага солиш — конкрет лапдшафтларни аниқлаш, уларни ўрганиш, бирбирига қиёслаш ҳамда уларни вужудга келиши, тузилиши, таркибий қисмларига кўра группаларга ажратишга асосланган бўлиши керак. Бунииг учун энг аввало ландшафт картаси тузилиши лозим, чунки картада ландшафтлар ҳақида материал тўлиқ келтирилади, очиқ жойлар қолмайди, ландшафтларнинг асосий хусусиятлари кўзга анйқ ташлакиб туради. Қейинги йилларда бу соҳада анча катта ишлар амалга оширилди. СССРнинг ландшафт картаси тузилди. Бу ландшафт картасини тузиш тажрибаси асосида А. Г. Исаченко ландшафт бирликларини ажратиш принципларини ишлаб чиқди.
Бу ландшафт классификациясининг ҳозирги вақтда кўпч.илик томонидан эътироф қилинганлигини ҳисобга олиб, шу классификацияни баён қиламиз.
А. Г. Исаченконинг ландшафтлар классификацияси олтита босқичга эга: йирик бирликлардан кичик бирликлар томон ландшафт типи, кичик типи, синфи, кичик синфи, тури ва кичик тури бирликларидан иборат32.
Ландшафт классификациясининг энг катта бирлиги бўлган ландшафт тшш келиб чиқиши, тузилиши ва асосий табиий географик процесслари ўхшаш бўлган ландшафтларни ўз ичига олади ва маълум даражада умумий белгиларга эга бўлади, лекин материкларнинг турли секторларидаги зоналар характери бирбиридан фарқ қилганлигидан ҳар бир секторнинг ўзига хос ландшафт типлари ажратилади.Материкларнинг ҳар бир секторидаги ландшафт типлари ана шу секторларнинг хусусиятларини акс эттиради. Масалан, Евросиё материгининг ғарбий океан секторидаги ландшафт типлари Ғарбий Европа кенг баргли ўрмонлар ландшафтининг типлари океан таъсирида, Урта Осиё чўл ландшафти типлари қуруқлик таъсирида, Узоқ Шарқ кенг баргли ўрмонлари ландшафти типлари муссон циркуляцияси таъсирида шаклланган. Бинобарин, материкларнинг ҳар бир сектори ўзига хос ландшафт типларига эга бўлади, лекин бир типлн ландшафтлар секторида маҳаллий шароит таъсирида «ўзга» секторга хос ландшафтлар таркиб топиши мумкин. Масалан, Евросиёнинг ғарбий океан секторидаги Дунай бўйи пасттекисликларида континентал секторга хос пушталар (даштлар) ландшафти таркиб топган.
Тоғли ўлкаларнинг ва текисликларнинг ландшафтларини, агар улар битта секторда жойлашган бўлса, бир типга киритиш мумкин. Бир типдаги ландшафтлар бир хил умумий зонал ва сектор хусусиятларига эга бўлади.
СССР территориясида қуйидаги ландшафт типлари ажратилган: Арктика, Европа — Сибирь тундралари, Узоқ Шарқ тундралари,



17-расм СССР андшафт картасидан олинган кесма (Урта Осие чул ландшафтлари).
Шарқий Европа тайга ўрмонлари, Ғарбий Сибирь тайга ўрмонлари, Шарқий Сибирь музлоқ тайга ўрмонлари, Узоқ Шарқ тайга ўрмонлари, Тинч океан бўйи тайгаёни субарктика (Камчатка) ўрмонлари, Шарқий Европа тайгаёни ўрмонлари, Ғарбий Сибирь тайгаёни ўрмонлари, Узоқ Шарқ тайгаёни ўрмонлари, Ғарбий Европа кенг баргли ўрмонлари, Узоқ Шарқ кенг баргли ўрмонлари, Шарқий Европа ўрмондаштлари, Ғарбий Сибирь ўрмондаштлари, Шарқий Европа даштлари, Қозоғистон — Сибирь даштлари, Монголия — даурия даштлари, Каспий бўйи — Қозоғистон чала чўллари, Урта Осиё чўллари, Олд Осиё чўл даштлари, Урта денгиз бўйи Закавказье қурғоқчил ўрмонлари, ГирканКолхида сернам ўрмонлари ландшафти типлари.
Ландшафт типлари иккинчи даражали (оралиқ) зонал белгиларига қараб кичик типларга ажратилади. Масалан, Урта Осиё чўллари типи шимолий ва жанубий кичик типларга, тайга ўрмонлари типи шимолий тайга, ўрта тайга ва жанубий тайга кичик типларига бўлинади.
Ҳар бир кичик типдаги ландшафтлар тоғли ўлкалар ва текисликлар ландшафтига, яъни ландшафт синфларига бўлинади. Тоғ ландшафтлари синфларининг хусусияти ландшафтларнинг баландлик минтақаларини ҳосил қилишидир, лекин тоғ ландшафтлари табиатида зонал ҳамда провинциал хусусиятлар ҳам акс этади.
Ландшафтлар классификациясининг бундан кейинги бирлиги кичик синфдир. Текислик ландшафтлари баланд текислик ландшафтлари ва пасттекислик ландшафтлари кичик синфларига бўлинади. Ландшафтнинг кичик синфлари фақат ер юзасининг баландлиги билан эмас, релье.фнинг парчаланганлик даражаси,. пайдо бўлиши, тоғ жинслари, иқлими ва бошқа компонентлари билан ҳам бирбиридан фарқ қилади. Пасттекислик ландшафтлари рельефи аккумулятив йўл билан ҳосил бўлган, она жинсларш ғовак ва юмшоқ бўлади, баландлик ландшафтлари қадимийроқ,. уларда денудация процесслари кучли, туб жинслар ер юзасига чиқиб қолган бўлади ва ҳ. к. Тоғларда асосан учта кичик синф ажратилади: паст тоғлар, ўртача баландликдаги тоғлар ва баланд тоғлар кичик синфлари; тоғ оралиғидаги йирик сойликлар ландшафтлари алоҳида кичик синфларни ташкил этади (Фарғона, Олой водийлари ва Иссиқкўл ботиғи).
Ландшафтларнинг кичик синфлари ўз навбатида ландшафт турларига бўлинади. Бир хил турдаги ландшафтлар вужудга келиши, структураси ва таркибий қисмларига кўра бирбирига яқин туради. Баъзи вақтда бир хил турдаги ландшафтлар замикидаги айрим хусусиятларига кўра, масалан, гру.нт сувларининг чуқурлиги, туб жинслари, уларнинг карбонатлилик даражаси жиҳатидан иккинчи даражали фарқларга эга бўлади. Мана шундай хусусиятларнинг умумийлигига қараб, ландшафтлар ки~ чик турларга ажратилади. Биз қуйида Урта Осиё чўл ландшафтларидан (Жанубий чўл кичик типи) ландшафт синфи (текислик ландшафтлари ва тоғ ландшафтлари) ва ландшафт турларидан мисол келтирамиз33. Араб рақами бнлан ландшафт турлари, кичик ҳарфлар билан ландшафтнинг кичик турлари, катта ҳарфлар билан ландшафт синфи белгиланган.
Ғрта Осиё чўл ландшафтлари (жанубий чўл) (17 расмга қаранг). А. Текислик ландшафтлари. 1. Сарсазан ва бошқа серсув шўралар ўсган ерлар ҳамда ўсимликсиз шўрхоклар, чўл бутачалари ва сийрак эфемер ўсувчи шўр босган қумлари бўлган денгиз бўйи шўрхок пасттекисликлари.
2. Шўрхок ва шамол келтирган қумли жойлари бўлган гцурғоқчил дефляцион берк ботиқлар.
3. Ҳар ерҳар ерида тақирлар учрайдиган, шоҳилак ва бошқа серсув шўралар ўсадиган шўрхок аллювиалдельта пасттекцсликлари.
4. Типик тақирларда кўкяшил сув ўтлари ва лишайниклар ўсадиган, баъзи ерларда тақирсимон тупроқларда ва шўрхокларда эфемершувоқ ҳамда шўралар бўлган паст тақирли текисликлар: а — қадимги аллювиал текисликлар; б — пролювиал текисликлар.
5. Йирик дарёларнинг ҳозирги дельта ва қайирлари: а— шўрхоклардаги, ўтлоқшўрхок ва ўтлоқ тупроқлардаги юлғун, жийда, тол, терак ва галофитлар ўсган тўқай ҳамда йирик ғалла уулли ўтлоқлар; б — ўтлоқ ва ўтлоқботқоқ тупроқлардаги баланд бўйли ўтлар ўсувчи (асосан қамишзор) ботқоқликлар.
6. Тақирсимон тупроқли қадимги аллювиал ва қадимги дельтали қумлигилли текисликлар: а — сийрак татир ўсган текислик; б — боялич жанубий шувоқли, в—эфемершувоқли текислик; г —қиёқ ва қўнғирбош ёки шувоқэфемер ўсган текислик ландшафтлари.
7. Оғир қумлоқ тупроқларда эфемер ва жанубий шувоқ ўсимликлари ўсадиган баландроқ қадимги аллювиал текисликлар.
8. Қалин қатламли, карбонатли, шўр босмаган қумлар, пастликларида тақирлари бўлган цадимги аллювиал ва қадимги дельтадаги тўзима қумли пасттекисликлар: а — ғовак қумли бўз тупроқлардаги оқ саксовул, қум қиёғи эфемерлар билан кўпчилик қисми мустаҳкамланган қумлар; б — псаммофит бутачалари билан чала мустаҳкамланган қумлар; в—сийрак псаммофит буталар ўсган тўзима қумлар.
9. Мустаҳкамланган қумларда қум қиёғи ва саксовулзор, тақирларида сув ўтлари ва лишайниклар тарқалгэн қадимги дельта, цумлитақирли пасттекисликлари.
10. Мустаҳкамланган қумларда қум қиёғи ва саксовуллар, қумлоқларида сарсазан ва бошқа серсув шўралар тарқалган қадимги дельта шўрхокли пасттекисликлари.
11. Чала мустаҳкамланган қумларда псаммофнт характеридаги "буталар ўсадиган ва деярли бутунлай ўсимлик ўсмайдиган тўзима қумлар тарқалган тўзима қумли денгиз аккумулятив пасттекисликлар. Бу текисликлар заминида шўр Қаспий чўкинди жинслари ётади.
12. Оч бўз тупроқларда асосан қўнғирбош ва қиёқ ўсадиган тоғ олди «чала саванна» тшшдаги ўтлоқлари тарқалган тдғ этаги пролювиал лёссли қия текисликлари.
13. Яхши ривожланмаган тошлоқшағалли бўз тупроқларда эфемерлар ва шувоқ тарқалган тоғ этаги пролювиал тошлоқ ва шағалли қия текисликлар.
14. Плиоцен даврининг тўзима қумлар қоплаган қумтошлари тарқалган қурғоқчил денудацион текисликлар: а—грядали бир оз кўтарилган платолар; б — нисбатан қалин қум қатлами билан қопланган пасттекисликлар; в — баланд қумли текисликлар.
15. Сур туслиқўнғир гипсли тупроқларда эфемерлар ва шувоқ кенг тарқалган, грядакуэстали қурғоқчил денудацион платолар. Платолар неоген ва палеоген жинсларидан ташкил топсан, улар устини қумшағал қоплаган.
16. Бўр ва учламчи даврларнинг қалин кемирчакшағалли пролювиал жинслари билан қопланган ётқизиқларидан ташкил топган супасимонқолдиқ, цурғокчилденудацион платолар. Бу платоларнинг сур туслй қўнғир ва баъзан гипсли тупроқларида бояличжанубий шувоқ ўсимликлари туркумлари тарқалган.
17. Плиоцен оҳактошлари, мергеллари ва қумтошларидан ташкил топган супасимон цурғоқчил денудацион платолар. Буларда шағалли, шўрхок, сур туслиқўнғир тупроқларда бояличқжанубий шувоқ ўсимликлари тарқалган.
Б. Тоғ ландшафтлари. 18. Бўр ва юра чўкинди жино ларидан ташкил топган бурмали куэстали паст тоғлар, айрим жойларда ясси ёнбағирларда шўрхок ботиқлар ва дўнг қумлар учрайди, сур туслиқўнғир қумоқ ва гил, баъзан кемирчакли тупроқларда эфемерлар ва жанубий шувоқлар ўсади, ҳар ер:ҳар ерда туб жинслар ер юзасига чиқиб қолган.
19. Плейстоцен қум тошлари ва гилларининг нурашидан ҳосил қўлган оғир қумоқ ва қум жинслари билан қопланган, ҳар ерҳар ерида оқимсиз ботиқлар бўлган тоғ олди ва тепаликлари: а — юпқа қатламли оч бўз қумли тупроқларда қиёқрангдан иборат паст ўтлоқлар тарқалган паст тоғ олди ерлари; б— кемирчакли қумоқ типик бўз тупроқларда ферула, илоқ, ранг ўсувчи баланд сертепа тоғ олди ерлари.
20. Учламчи ва бўр даврларининг салгина бурмаланган чўкинди жинсларидан ташкил топган, тупроғи кучли даражада адвилган тоғ олди сертепа ерлари. Булардаги типик ва тўқ бўз тупроқларда ранг паст ўтлоқлари тарқалган.
21. Палеоген даврининг тузли гил ҳамда мерган жинсларидан ташкил топган бузуц ерли паст тоғлар. Бўз тупроқларда шўралар ва шувоқлар ўсади.
22. Учламчи даврнинг ҳар хил рангли гипсли жинсларидан таркиб топган паст тоғлар; чўл типли сийрак чала буталар ўсади.
23. Бўр ва учламчи даврнинг мураккаб бурмаланган жинсларидан таркиб топган қурғоқчилденудацион паст тоғлар, тоғ бўз тупроқларида эфемерлар ва шувоқ ўсади.
24. Палеозойнинг сланец, оҳактош, метаморфик жинслари ва граиитларидан ташкил топган, қурумли тошлар, қоялар бўлган қурғоқчил денудацион қолдиқ паст тоғлар.
25. Қурғоқчил денудация ва эрозия натижасида ўзгарган паст ва ўртача баландликдаги тоғлар; булардаги тоғ бўз тупроқларида эфемер йирик ўтлар, тоғ жигар ранг ва жигар рангқўнғир тупроқларида ксерофит ва барг тўкувчи буталар, арча, писта, бодом ўсади: а—чўкинди палеозой ва кристалл жинслардан таркиб топган паст ва ўртача баланд тоғлар; б—кўпроқ учламчи ва мезозой чўкинди жинсларидан таркиб топган паст ва ўртача баланд тоғлар.
26. Эрозияденудация натижасида ўзгарган ўртача баланд тоғлар: а—асосан қуйи палеозой чўкинди жинсларидан ва крио талли массив жинслардан таркиб топган ўртача баланд тоғлар, б—бўр даврининг чўкинди жинсларидан таркиб топган ўртача баланд тоғлар.
27. Хюшахил жинслардан, кўпроқ палеозой эрасининг жинслариданташкил топган, эрозия, муз, совуқдан нураш натижасида ўзгарган баланд тоғлар. Бунда қоялар. қурум тошлар минтақаси ҳам бор.
28. Тоғ оралиғи ботиқлари: а—асосан унча баланд бўлмаган аллювиал ва қисман лёссимон жинслар билан тўлган, бўз тупроқларда шувоқлар ўсган тоғ олди чўллари жойлаШган ботиқлар; б—музлик ётқизиқлари билан тўлган, тоғ каштан тупроқларида чалов, сули ўсадиган даштлардан иборат баланд ботиклар.
29. Тоғ олди аллювиал дельта текисликлари ва тоғ оралиғи. ботиқларидаги обикор воҳалар.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish