Фаннинг мақсад ва вазифалари
Ўқув фанининг мақсади – талабаларни немис тили лексикологияси ва
стилистикасининг тилдаги ўрни ва аҳамияти, луғат таркибининг бойиб бориш қонуниятлари тўғрисида, тилнинг стилистик жиҳатдан асосий тушунчалар ҳақида билимлар бўйича кўникма ва малака шакллантиришдан иборат. Фаннинг асосий вазифаси – лексик ва стилистик маъноларнинг турлари, уларнинг парадигматик ва синтагматик жиҳатдан ифодаланиши, луғат таркибининг тарихий, ҳудудий, ижтимоий дифференциацияси, немис тили стилистикасининг фонетик, грамматик ва лексик воситалар ёрдамида акс этиши, тилнинг лексик ва стилистик қатламлари, стилистик бўёқлар ва жанрлар ҳақидаги билимлар мажмуасини таҳлил қилишга ўргатишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |