Жанубий иқлим минтақасига Бухоро, Сурхондарё вилоятларининг текислик қисми (жанубий районлари), Кофарниҳон дарёсининг ҳавзаси, Ҳисор водийси, Мурғоб, Тажанг дарёларининг ҳавзалари, Копетдоғдан бошланувчи майда дарёлар ва Артек дарёсининг ҳавзалари киради.
2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш режимларини бегиловчи асосий омиллардан бири – бу сизот сувларнинг жойлашган чуқурлиги ва уларнинг минераллашганлик даражасидир.
5- жадвал
Иқлим минтақаларининг асосий кўрсаткичлари
Кўрсаткичлар
|
Иқлим минтақалари
|
шимолий
|
марказий
|
жанубий
|
Йиллик ўртача ҳарорат, oС
|
12,5 гача
|
12,5–13,5
|
14,5 ва ундан ортиқ
|
Вегетация даврининг давом., кун
|
200 гача
|
200–215
|
230–240
|
Вегетация давридаги ҳароратлар йиғиндиси, градус.
|
3800–3900
|
4000–4200
|
4100–4200
|
Самарали ҳарорат, градус
|
1819–2202
|
2229–2434
|
2703–3056
|
Ёғин, мм
|
82–108
|
220–312
|
133–154
|
Буғланиш, мм/йил
|
1500
|
1500–1600
|
1750–2000
|
Июлдаги ўртача ҳарорат, oС
|
25–26
|
26–28
|
31,3–32,4
|
В.Е.Еременко ҳар бир иқлим минтақасидаги тупроқларни сизот сувларнинг жойлашган чуқурлигига кўра қуйидаги тўртта гидрогеологик район бўйича гуруҳлаган (6- жадвал).
6- жадвал
Гидрогеологик районларнинг асосий кўрсаткичлари
Гидрогео-логик районлар
|
Сизот сув-ларнинг жойлашган чуқурлиги, м
|
Тупроқ турлари
|
Гидрогео-логик коэффи-циент (К)
|
Сизот сувлардан фойдаланиш миқдори, Е га нисбатан %
|
Биринчи
|
3–4
|
Бўз тупроқлар
|
1,00
|
0
|
Иккинчи
|
2–3
|
Ўтлоқи тупроқларга айла-наётган бўз тупроқлар
|
0,85
|
15
|
Учинчи
|
1–2
|
Ўтлоқи ва оч тусли бўз тупроқлар
|
0,65
|
35
|
Тўртинчи
|
<1
|
Ўтлоқи ва ботқоқ тупроқ-лар
|
0,40
|
60
|
3. Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш режимини табақалаштирилган ҳолда қўллаш мақсадида суғориладиган ерлар табиий ва бошқа қатор омилларга кўра гидромодуль районларга ажратилган (7- жадвал). Гидромодуль район – бу табиий шароитлар мажмуи бўйича экинларни бир хил суғориш режимини қўллашни талаб этувчи ҳудуддир. Гидромодуль районлар бўйича экинларни белгиланган суғориш режимлари асосида сувдан фойдаланиш режалаштирилади, суғориш тармоқларининг ҳисобий сув сарфи аниқланади ва бошқалар.
Марказий Осиё тупроқларини гидромодуль районлаштириш бўйича дастлаб А.Н.Костяков, С.Н.Кондрашов, М.М.Бушуев, В.М.Легостаев, Б.С.Коньков, Г.П.Гельцер томонидан тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, кейинчалик В.М.Легостаев, Б.Ф.Федоров, С.Н.Рыжов, В.Е.Еременко томонидан унга баъзи бир аниқликлар киритилган. Гидромодуль районлаштириш ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳисобий суғориш режимини аниқлаш бўйича Ўртаосиёсувпахталойиҳа, собиқ Бутуниттифоқ пахтачилик, шунингдек, қўшни республикалардаги илмий тадқиқот институтлари томонидан бу соҳада катта ишлар бажарилди ва гидромодуль районлаштириш янада мукаммаллаштирилиб борилди.
7- жадвал
1>
Do'stlaringiz bilan baham: |