ИНГЛИЗ АДАБИЁТШУНОСЛИГИДА ШЕЪРИЙ ДРАМАГА ОИД ИЛМИЙ
НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАР
Бухоро давлат университети
таянч докторанти Икрамова А.А
Аннотация:
Шеърий драма жанр синтези жараёни маҳсули сифатида лирик, эпик ва
драматик тур хусусиятларини ўзида сингдира борди. Шеърий шакл, драматизм, трагедияга хос
фожеавийлик, воқеабандлик кабилар уйғун ҳолда намоён бўлади. Шеърда лирик “мен” орқали
воқеликка руҳий муносабат билдирилади, қаҳрамоннинг ички кечинмалари тасвирига кенг ўрин
берилади. Бу драма таркибидан ўрин олган лирик кириш, лирик чекинишларда ўз ифодасини
топади ва адабиётшунос олимлар томонидан атрофлича ёритилган.
Калит сўзлар:
Драматизм, шеърий драма, трагедия, фожиявийлик, жанр, эпик, лирик,
драматик тур.
Адабий тур ва жанрлар муаммоси ҳамма даврларда адабиётшуносликнинг долзарб
мавзуларидан бўлиб келган. Адабий тур деганда воқеликни бадиий ифодалаш усули тушунилади.
Ҳозирги қадар адабиёт илмида воқеликни бадиий акс эттиришнинг уч мустақил тури фарқланади:
эпик, лирик ва драматик тур. Бу турлар, ўз навбатида, жанрларга бўлинади. “Жанр французча сўз
бўлиб, тур, жинс маъносини билдиради. Бадиий асарларнинг ўзига хос композицион қурилишга,
бадиий тасвир принциплари ва воситаларига, баён усулларига, ҳаётий қамров имкониятларига
кўра туркуми”дир
1
. Бинобарин, бадиий адабиётда ҳар бир жанр ўзининг шаклланиш асосларига
эга. Инглиз адабиётида шеърий драма муаммосига эътибор берган олимлар жуда камчиликни
ташкил қилади ва булар умумий драма назариялари акс этган ишларнинг баъзи бирларида кичик
сатрларда хулосаланган, холос.
Назариётчи олим, актёр ва продюсер Гранвил Баркер фикрича,”
Poetic drama is not simply
drama written in verse, and thus “verse drama” becomes a purely technical term, applied to any versified
dramatic production”,
яъни поэтик драма ҳар қандай драматик асар учун қўллана оладиган
атамадир.
Language in the theatre... is not simply verbal language. The artists think in terms of his
material. The dramatist, then, must think in terms both of speech and action; and in terms of his
structural or pictorial background besides. The artist thinks also of the proportionate importance of each
item of his material to the particular piece of work he has in hand, its use for the effect he wants to make.
Bu there is a fourth and most important item in the dramatist's means of expression - the personality of
the actor... if his part is not sufficiently filled in for him, he has no choice in its performance, but to fill it
in for himself.
2
Демак, театр тили шунчаки оғзаки тил эмас, драматург ҳам нутқ, ҳам ҳаракат
нуқтаи назаридан фикр юритиши керак, бундан ташқари, ёзувчи унинг структуравий ёки тасвирий
фони, ҳар бир элементининг мутаносиблиги, яратилаётган асар учун эффекти ҳақида ўйлаши
керак. Драматургнинг ифода воситаларида эътибор қаратиши керак бўлган энг муҳим жиҳати –
актёрнинг шахсияти, унинг ижросида тўлдириши керак бўлган бошқа жиҳати.
Т.С.Элиотдан ташқари поэтик драмани таҳлил қилган олимлар Денис Доноу, Францис
Фергуссон, Ж.Л.Стянлар шеърий драма тузилиши, унинг тил хусусиятлари ва элементлари
орасидаги муносабатлар ва композициясининг аниқ элементлари уйғунлиги нуқтаи назаридан
таҳлил қилишган. Денис Доноу “The third voice- modern British and American verse drama” (Учинчи
овоз-замонавий Британия ва Америка шеърий драмаси) асарида шеърий драма ва унинг
детерминантлари (аниқловчилари) масалаларига эътибор қаратган. Унинг таъкидлашича, “
The
poetry of drama is not merely a verbal construct;it inheres in the structure of the play as a whole.
"Poetry" of drama is not any part of the play nor in any of its elements act in cooperation. A poem
consists of words, regarded as the unit of poetic composition - the single word, the syntactical unit, the
verse line-is necessarily verbal. Words are being spoken, gestures are being made, the plot is pressing
forward, a visual image is being conveyed on the stage. The term, which encompasses all these elements
is "situation". The play is a succession of enacted situations, so chosen and arranged as to constitute the
objective equivalent of the motif which is the action of the play.Every situation in a play, like a word or a
442
verse is to make essential contribution to the perfection of the composition.”
3
Шеърий драма шунчаки оғзаки конструкция эмас, балки бутун пьесанинг тузилиши
ҳисобланади. Драманинг "шеърияти" асарнинг бирон бир қисми эмас ва унинг бирон бир
элементида ҳамкорликда ҳаракат қилмайди. Шеърий композициянинг бирлиги сифатида
қараладиган сўз – алоҳида сўз, синтактик бирлик, мисра чизиғи, албатта, оғзаки нутқ сифатида
қаралади. Сўзлар айтилади, имо-ишоралар қилинади, сюжет олдинга силжийди, саҳнада визуал
тасвир узатилади. Ушбу элементларнинг барчасини ўз ичига олган атама "вазият"дир. Драма
саҳналаштирилган вазиятларнинг кетма-кетлиги бўлиб, у пьеса ҳаракати бўлган мотивнинг
объектив эквивалентини ташкил этадиган тарзда танланган ва тартибга солинган. Асардаги ҳар
бир ҳолат, масалан, сўз ёки мисра каби, мукаммалликка муҳим ҳисса қўшади.
Яна бир машҳур назариячи олим Ж.Л.Стьян драмадаги вазиятни аниқ тасвирланиши ва
исботланиши керак бўлган элемент деб тасвирлайди. Асосий маъно “қаҳрамон”ларнинг
“вазиятлар”да тартибга солиниши, вазиятлар автор томонидан яратилади ва ривожлантирилади.
Қаҳрамонлар ўсгани сари муносабатлар ривожлана боради. Шу орқали томошабинлар
қаҳрамоннинг яратилиши, вазяитнинг ривожланиши, драма мавзусининг ёритилишини кузатиб
борадилар. Бундан ташқари, Стьян шеърий драмада тилни шеъриятдаги тасвирий тилнинг
аҳамиятидан фарқини солиштиради. “The poetry is there to express and define patterns of thought and
1
Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати. –
Тошкент: Ўқитувчи, 1983. –Б. 204.
2
Granville-Barker,H. Theatre arts Anthology.New York:Atheneum,1953. – P.85
3
Denis Donoghue. The third voice – modern British and American verse drama. Princeton, New Jersey:
Princeton University Press. 1959. – Р.3-18
feeling, otherwise inexpressible and undefinable. There is the legitimate reason for its use.”(Styan:28).
Бунда ёзувчи саҳнадаги барча инжиқликлар ва қаҳрамонларнинг ички туйғуларининг барчаси тил
воситасида намойиш этилиши ҳақида сўз юритади. Насрий драма ёзувчисидан фарқли ўлароқ,
шеърий драма ёзувчиси шеър орқали фикрларини намоён қилиши кенгроқ ва универсал маънони
яратиш учун хизмат қилади.
1
Драмада вазиятларнинг берилиши асар мавзусини ёритувчи асосий элемент эканлиги
ҳақидаги фикрлар Францис Фергуссоннинг “Театр ғояси”
2
асарида ҳам таҳлил қилинган.
Драматистлар Ибсен ва Чеховларнинг замонавий реализм муаммоларини таҳлил қилар экан, ўзига
хос шакл ва ритмга эга бўлган, драматик шаклни белгилайдиган сюжетлари ва ўзига хос
вазиятлари орқали ҳаракатларнинг берилишини мисоллар орқали ёритади. Унинг фикрича, Ибсен
ва Чеховлар Аристотелга тақлид қилишади; ҳодисалар эмас, инсоннинг психологик ҳолати
ҳаракатини тасвирлашади, индивидуал характерларнинг ҳаракати эмас, балки умумий
ҳолатларнинг тасвири иккала драматурглар учун ҳам муҳим.
Эрик Бентлей “Драма ҳаёти” асарида драматик диалогнинг тўрт турини таҳлил қилади.
Натуралистик диалог
биринчи тур диалог ҳисобланиб, одатий суҳбатга яқиндир.
“In the lower-
middle-class mentality of the drama which presents the lower middle class will be noted the drift of
Naturalism, toward mere life toward nonart”
3
.
Иккинчи тур диалог – бу
насрий риторика
. Бу шеърий нутқдан кўра табиий, ҳаётий,
адабиётдан кўра амалий ҳусусиятга эга.
Учинчи тур диалог –
шеърий риторика
. Пафос билан қоришиқ, шеърий тарзда сўзланилган
нутқ. Насрий риторикадан бир қадам олдинда, тилнинг кўтаринки руҳ бағишланган тури, ҳис-
туйғулар орқали етказиб бериш пафоси.
Драматик диалогнинг охирги тури
шеърият
дир. Бунда сўзловчи нутқида барча
профессионал маҳоратини ижро этади, унинг қуроли сўз бўлиб, унга қайта ишлов бериб,
жилолантиради. Риторик фразеологияни ривожлантирувчи, профессионал “қайта яратувчи”дир.
Шоир сўз танлаш ва фикрлаш биргаликда давом этади, натижада, янги тил луғатнинг янги
фразеологик бирликлари яратилади. Бентлей шеърий драма ёзувчиси барча турдаги диалогдан
фойдаланиши мумкин ва бу турли хилдаги томошабин учун мўлжалланган, деб таъкидлайди.
Унинг фикрича, поэтик драмада диалонинг шеърият тури муҳим аҳамият касб этади ва шеър, бир
вақтнинг ўзида, барча турдаги диалогни ўз ичига қамраб олиши мумкин .
4
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, адабий жанрлар системаси динамик характер касб
этади. Яъни ҳар бир давр адабиётида қайсидир жанр пайдо бўлади ва замонлар ўтиши билан
барқарорлашиб боради. Шеърий драма ҳам шундай жанрлар силсиласида туради.
443
Do'stlaringiz bilan baham: |