Universitetining pedagogika instituti maktabgacha



Download 12,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/502
Sana29.11.2022
Hajmi12,46 Mb.
#874711
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   502
Bog'liq
Анжуман БухДУПИ.11.05. 2022

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Кодирова, Ф. У. (2020). Методик кластер – замонавий мактабда соғлом рақобат ричаги. 
In 
Бошланғич таълимнинг долзарб масалалари: муаммо ва ечимлар мавзусидаги республика илмий- 
амалий онлайн конференция 
(Vol. 2, No. 2, p. 5).
2.
Кодирова, Ф. У. (2021). Педагогический инновационный кластер в инклюзивном 
образовании. 
Academic research in educational sciences

2
(3).
3/Usmanovna, Q. F., Olimovich, A. A., & Shuxratovna, S. Z. (2021). Early Inclusion is the Best 
Way to Socialize Children with Coxle Implants. 
Annals of the Romanian Society for Cell Biology
, 8887- 
8897.
4.Қодирова, Ф. У., & Масалиева, Ш. З. Қ. (2020). ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ШАРОИТИДА
“SMART” ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ. 
Science and Education

1
(Special Issue 4), 
196-206.


180 
МАЛАКА ОШИРИШ ЖАРАЁНИДА БОЛА ШАХСИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН 
ТАЪЛИМ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ 
Рахимова Сурайё Салохиддиновна 
МТТДМҚТМОИ “Мактабгача таълим методикаси” 
кафедраси мудири 
 
Мактабгача ёшда бериладиган таълим-тарбия инсоннинг бутун умри давомида фаровон ва 
бахтли ҳаёт кечириши учун мустаҳкам асос бўлади. Шу билан бирга, бу даврда таълим-тарбия 
боланинг ижтимоий, ҳиссий, когнитив ва жисмоний эҳтиёжларини ривожлантиришни мақсад 
қилади. Мактабгача таълимда фаолият олиб борадиган ҳар бир педагог ҳар бир бола учун 
мактабгача таълим-тарбия мақсадларини амалга оширишда муҳим рол ўйнайди. Шу боис уларга 
кўникмаларини ривожлантириш ва хизматларини кўрсатиш учун кенг имконият ҳамда ёрдам 
берилиши керак. 
Шиддат билан ривожланаётган дунёнинг бугунги шароитида мактабгача таълим 
ташкилотлари олдига Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат 
талаблари ҳамда Давлат ўқув дастури асосида бир мавзу бўйича бир кун ичида барча фаолият 
йўналишларини бирлаштирган ҳолда машғулотлар режасини ишлаб чиқишдек долзарб вазифа 
қўйилган. Бу мактабгача таълимга янгича ёндашувдир. 
Болалар ҳаётининг асосий қисми мактабгача таълим ташкилотида ўтади. Педагог ҳар кун ва 
ҳар соатни шундай ташкил этиши лозимки, бола янги нарсаларни кашф қилсин, онги ривожлансин 
ва шахс сифатида шакллансин. 
Демак, мактабгача ёшдаги болаларда билим олиш фаолиятининг яхлит ривожланиш 
тизимини яратиш ва атроф-оламни тубдан идрок этиш имконини берадиган тизимли интеграсия 
жараёнини таъминлаш мактабгача таълим тизимидаги ҳар бир педагогнинг вазифасидир. 
Шунингдек, болаларнинг реал шахсий қизиқишлари ва эҳтиёжлари амалга ошириладиган, 
болалар томонидан шахсий тажриба ва билимлар самарали тўпланадиган таълим муҳити – шахсга 
йўналтирилган ёндашув демакдир. 
Шахсга йўналтирилган ёндашув – бу педагог эътиборини боланинг ажралмас шахсига, унда 
нафақат интеллектуал қобилиятлар ва фуқаролик масъулият ҳиссини ривожлантиришга бўлган 
эътиборини, балки ҳиссий, эстетик, ижодий мойилликлари ва ривожланиш имкониятларига эга 
бўлган руҳий шахсни ривожлантиришга қаратишдир. Таълимнинг асосий қадриятининг бундай 
эътироф этилиши шахснинг ўзига хос шаклланишидир. Педагог ҳар бир болага унинг 
хусусиятларини, ҳаётий қадриятларини, интилишларини аниқлаш асосида 
ўзларининг 
ривожланиш йўлларини танлаш ҳуқуқини бериши лозим. 
Шахсга йўналтирилган таълим-тарбия – бу: 
-
тарбияланувчи ва педагог ўртасидаги самимий ҳамкорлик муносабатларини; 
-
кун давомида амалга оширилаётган фаолиятдан тарбияланувчи ҳам, педагог ҳам ижобий 
эмосионал қониқиш олишни; 
-
мулоқот ва меҳнат орқали ижобий натижаларга эришиш ҳиссини; 
-
ўзига ва дўстларига ёрдам бериш кўникмаси кабиларни ривожлантириш орқали намоён 
бўлади. 
Барчамизга маълумки, нафақат бўлажак касб эгаси, балки, кўп йиллик иш тажрибасига эга 
бўлган мутахассис учун ҳам ўз малакасини узлуксиз ривожлантириш муҳим ҳисобланади. 
Малака ошириш жараёни катталар (андрагогика) таълими билан боғлиқлигини инобатга 
олган ҳолда айтиш мумкинки, ўқитувчи маҳорати орқали тингловчиларда мантиқий, танқидий, 
таҳлилий, ижодий қобилиятларни ривожлантириш асосида ёш баркамол шахсни тарбиялашда 
хизмат қилади. 
Андрагогикада шахсга йўналтирилган таълим машғулотларини ташкил этиш ва 
бошқаришнинг айрим вазифаларини кўриб чиқамиз: 
-
шахснинг нидивидуал камол топиши учун зарур бўладиган ҳаётий кўникма ва 
малакаларини ривожлантириш; 
-
муаммоли топшириқларни ечишга оид назарий тушунча, амалий кўникма ва малакаларни 
шакллантириш; 
-
ижодий қобилиятларни рўёбга чиқаришга хизмат қилувчи зарур шарт-шароитларни 
яратиш. 
Бола шахсига йўналтирилган таълим машғулотларини ташкил этишда ва бошқаришда 


181 
муаммоли таълим турлари ҳамда мустақил таълим турларининг аҳамияти каттадир. Муаммоли 
таълим турларини қуйидагича таснифлаш мумкин: 
1.
Мавзуга оид муаммоли вазиятни яратиш. 
2.
Мавзу доирасида муаммонинг қўйилишига эътибор қаратиш. 
3.
Долзарблик нуқтаи-назаридан муаммонинг ечимини топиш. 
Мазкур таълим туридан ҳар қайси фан ўқитувчиси самарали фойдалана олади. Дарс 
жараёнида муаммоли вазиятдан қай тартибда фойдаланиш ўқитувчи ёндашувига, унинг 
ижодкорлигига боғлиқ бўлади. 
Дарс жараёнида муаммоли вазиятдан фойдаланилганида, тингловчида қизиқиш, эътибор 
бериш, вазиятни ҳал қилишга бўлган интилиш намоён бўлади. 
Масалан, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат 
талабларида белгиланган ривожланиш соҳалари ва кичик соҳаларни ажратиб кўрсатиш таклиф 
этилади. 
Бола шахсига йўналтирилган таълим машғулотларини ташкил этиш ва бошқариш нинг 
самарадорлигини аниқлаш мезонларини кўриб чиқамиз: 
-
ўқитувчи ўз касб маҳоратини мунтазам ошириб боради, ижодий фаолияти ортади; 
-
тарбиячининг тарбияланувчилар билан индивидуал ишлашга хоҳиши ортади; 
-
мактабгача таълим ташкилотларида педагоглар ўртасида мониторинг қилиш имконияти 
пайдо бўлади; 
-
тарбиячининг бола шахсига йўналтирилган таълим машғулотларини ташкил этиши ва 
бошқариши натижасида маънавий-маърифий салоҳияти ривожланади; 
-
ўз соҳаси бўйича ютуқларидан хабардор бўлиш, амалий фаолиятни ташкил этиш бўйича 
кўникма ва малакаларга эга бўлади; 
-
тарбиячи ўз фаолияти давомида боланинг шахсий сифат ва қобилиятини тарбиялаш, комил 
инсон қилиб тарбиялашнинг шакл ва усулларини ўрганади; 
-
тарбиячининг мактабгача таълим ташкилотларида педагоглар ва ота-оналар ўртасида обрў 
ва ҳурмати ортади. 
Хулоса. Таълим-тарбияда шахсга йўналтирилган ёндашув, педагог ва бола ўртасидаги яқин 
муносабатни, ҳар бир боланинг шахсий хусусиятларини ҳурмат қилишни ва унга дўстона 
эътиборни ўз ичига олади. 

Download 12,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish