3. МЕЗОЛИТ, НЕОЛИТ ВА ЭНЕОЛИТ ДАВРИ ТЕХНОЛОГИК
КАШФИЁТЛАРИ
Мезолит (мезо... ва lithos — тош) — ўрта тош даври; палеолитдан
неолитта ўтиш даври (мил. ав. 10—7-минг йил-лик). Геологик плейстоцендан
ҳозирги голоценга ўтиш даври. Мезолитда ҳайвонот дунёси, ландшафтлар
музлик давридан халос бўлиб ҳозирги табиий шароитга мослашган. Музлик
даврига мослашган йирик ҳайвонлар (мамонтлар) йўқ бўлиб, янгилари пайдо
бўлган. Инсон ҳаётида катта ўзгаришлар содир этилган. Мезолитда ўқ-
ёйнинг кашф этилиши билан якка оила бўлиб яшаш имконияти туғилган.
Тош, суяк, ёғочдан микролит қуроллар (пичоқ, қирғич, болта) кашф
қилинган. Бу қуроллар ёрдамида одамлар якка ҳолда ов қилиш имконига эга
бўлишган. Шу тариқа жамоа бўлиб яшашга барҳам берилган. Мезолит даври
одамлари овчилик, балиқчилик, теримчилик билан шуғулланганлар.
Ўзбекистон ҳудудида мезолит даврига оид энг қадимги ёдгорлик
Қўшилиш бўлиб, у мил. ав. 10-минг йиллик билан даврланади. Ундан
микролит қуроллар, пайкон ва учбурчак шаклдаги қуроллар, қўлга
ўргатилган тур (буқа ёки сигир) суяги топилган. Бу эса мезолит даври
бошида
Ўзбекистон
ҳудудида
одамлар
чорвачиликдан
хабардор
бўлганликларидан далолат беради. Республикамизда мезолитга оид кўплаб
169
ёдгорликлардан Фарғона водийсининг Сўх туманидаги Обишир I ва Обишир
V манзилгоҳлари (қ. Обишир маданияти), Сурхондарёнинг Бойсун
туманидаги Мачай ғори кабиларни кўрсатиш мумкин.
Сўнгги палеолит даври такомиллашган тош қуроллари мезолит даври
қуролларининг пайдо бўлишига замин яратади. Евросиёнинг жанубий
минтақаларида ҳажми 1-2 сантиметрдан иборат геометрик шаклли тош
қуролларда фойдаланила бошлайди. Сигмент, трапеция ва учбурчак шаклли
кремень (чоқмоқ тош) қуроллари ҳажми жиҳатдан анча кичик бўлиб, улар
археология фанида микролитлар (
юн. микрос-кичик, литос-тош
), деб
номланади. Бундай тош бўлакчаларидан одатда қадама сифатида
қўлланилган. Микролитлар одат бирор восита ёғоч ёки суякга қотирилиб,
камон ўқи учи, бошоқли ўсимликларни ўриш учун ўроқ сифатида
фойдаланилган. Шунингдек, терига ишлов бериш каби нозик ишларини
бажаришда қурол сифатида ҳам ишлатиш мумкин бўлган. Микролит
техникасига асосланган тош қуроллар дастлаб жанубий ўлкаларда аҳолиси
орасида тарқала бошлаган бўлса, шимолий минтақаларда сўнгги палеолит
даври анъанасига эга бўлган пластикасимон (
япалоқ шаклдаги
) тош
қуроллардан фойдаланиш давом этган. Шимолий ўлкаларда микролит
шаклли то қуроллар нисбатан кейинроқ вужудга келади. Ўрта тош даврда
микролитлар билан биргаликда макролит (
юн. макрос-катта, литос-тош
))
қуроллари, хусусан тош болталар ҳам пайдо бўлади. Макролит қуролларнинг
ўрмон минтақалари ва тоғли ҳудудларда аҳамияти юқори бўлган. Тош
болталар йирик тошларни текис ёриш ва сиртини силлиқлаш асосида амалга
оширилган.
170
Do'stlaringiz bilan baham: |