АРХЕОЛОГИЯДА АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАР
РЕЖА;
1. Археология ва аниқ фанлар
2. Археология ва табиий фанлар
ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР
Палеоэкология, археология, химия, физика, геометрия, математика,
ботаника, палеоботаника, палеозология, геология, география, тарихий
география, статистика ва ҳ. к.
АННОТАЦИЯ
Антропоген (тўртламчи давр) археологиясини ўрганишда геологик
фанининг аҳамияти. Плейстоцен даври қатламлари ва уларнинг палеолит
даврини ўрганишдаги аҳамияти. Палеоэкология ва археология. Палеозалогия
ва палеоботаника фанлари ютуқларидан ибтидоий давр фаунаси ва флораси
ва хўжалик хусусиятларининг ўрганишнинг аҳамияти. Чексиз (абсолют)
даврлаштиришда химия ва физика фанларининг ўрни. Математик
статистика ва археология.
141
1. АРХЕОЛОГИЯ ВА АНИҚ ФАНЛАР
Археология тарихий гуманитар фанлар таркибига кирсада, унинг иш
усулида табиий ва аниқ фанлар кенг қўлланилади. Аниқ фанлардан
геометрия, химия, физика, минералогия, табиий фанлардан ботаника,
зоология, география фанлари иштирокада археологик тадқиқотлар олиб
борилади.
Геометрия ва археология.
Геометриясиз археология фани фундаментал фанга айланмаган бўлар
эди. Археологиянинг алифбеси геометрия билан бошланади. Жумладан,
ёдгорликнинг умумий майдони геометрик қоида, формулалар асосида
топилади. Агар ёдгорлик тўғритўртбурчак, квадрат шаклларида бўлса
S=AxB,
доира шаклида бўлса
формуласи асосида топилади.
Археологик қазишманинг плани кўчмас уч нуқта қоидаси асосида
олинади. Бунда қазишманинг учта нуқтасига кўчмас қозиқлар қоқилади. Шу
нуқта (қозиқ)лар ёрдамида қазишма давомида ўрганилган меъморчилик
қолдиқлари планга туширилади. Нуқта, нуқталар харакати геометриянинг
олтин қоидаси ҳисобланади.
Стратиграфик қазишманинг тархлари эса қатиий геометрик қоида -
параллел чизиқлар (археологияда ярус деб аталади) кўмагида олинади. Ҳар
50 см.да параллел чизиқлар ўтказиб олинади ва шу параллел чизиқлар
кўмагида стратиграфик қазишманинг плани чизилади. Параллел чизиқлар ҳар
25 см.да чизилиши ҳам мумкин. Ярусларнинг фарқи, маданий қатламнинг
кўплиги ёки камлигига боғлиқ.
Археологик тадқиқотлар давомида топиладиган барча моддий
маданият ашёлари (кулолчилик буюмлари, метал ва ҳакоза) симметрик қоида
асосида чизилади. Сопол буюм асосида тушунтириладиган бўлса аввал
идишнинг гардиши (венчик), бўйи (высота) ва таги (донца) ўлчаб олинади ва
142
идишнинг симметрик склети тайёрлаб олинади ва шундан кейин идишнинг
шакли чизилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |