Семинар машғулот 6.................................................................................262-264
Семинар машғулот 7.................................................................................265-266
Семинар машғулот 8. ...............................................................................267-270
Семинар машғулот 9................................................................................ 271-273
Семинар машғулот 10...............................................................................274-277
4
СЎЗ БОШИ
Мазкур ўқув услубий мажмуа “Археологияга кириш” фанидан
“5120400-Археология” таълим йўналиши учун мўлжалланган бўлиб,
Тарих факультетининг “Археология” кафедраси профессор-ўқитувчилари
томонидан ишлаб чиқилган. “Археологияга кириш” фани ўқув услубий
мажмуасини яратишда етакчи хорижий ОТМлари ўқув дастурларига
асосий адабиётлар рўйхатига киритилган Archaeology: Theories, Methods
and Practice. (Colin Renfrew, Paul Bahn. London 2004), Writing about
Archaeology. (Connah G. Cambridge University Press. 2010) адабиётлардан
фойлаланилди.
“Археологияга кириш”
фани “5120400-Археология” таълим
йўналиши ўқув режасига асосан 1 семетрда мос равишда 122 аудитория
соатларда ўқитилади. Семестрда 36 соат маъруза, 36 соат семинар, 50 соат
мустақил машғулот ўтилади.
Семестрда фаннинг предмети, мақсади ва вазифалари, археология
фанининг шаклланиши, Ўзбекистонда археология фанининг шаклланиши ва
тараққиёт босқичлари, археологиянинг тармоқ фанлари, археология ва
табиий фанлар, археологияда технологик кашфиётлар, жаҳоннинг энг йирик
археология илмий марказлари, археологик ёдгорликлар ва уларнинг тарихни
ўрганишдаги аҳамияти, Ўрта Осиё халқлари моддий маданияти эволюцияси
ҳақида умумий тушунча, Ўзбекистонда халқаро археологик тадқиқотлар
ўтказиш тартиби, Ўзбекистонда археологик ёдгорликларни сақлаш ва
ўрганиш бўйича мавжуд қонун ва қоидалар тўғрисида умумий маълумотлар
келтирилган.
“Археологияга кириш” фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр
археология фаннинг аҳамияти ва ижтимоий фанлар соҳасида тутган ўрни
тўғрисида, археология фани ҳақида умумий тушунча, фан ва унинг иш
услуби (ер усти археологияси, сув ости археологияси). Хронологик
5
даврлаштириш (палеолит, мезолит, неолит, энеолит, бронза даври, илк темир
даври, антик давр, ўрта асрлар), турли минтақалар ўтмиш тарихи ва
маданияти муаммоларини ўрганишда фойдаланишни, Археология музейи,
археологик
манбалар
тавсифлари,
илмий
тадқиқот
институтлари
материалларидан фойдаланиш каби кўникмаларга эга бўлади.
Ушбу ўқув услубий қўлланма бешта қисмдан иборат бўлиб, улар
силлабус, ишчи ўқув режа, намунавий ва ишчи ўқув дастур, модулни
ўқитишда фойдаланиладиган интерфаол таълим методлари, маъруза
материаллари (маъруза матни, адабиётлар рўйхати, мустақил таълим
мавзулари, глоссарий, кейслар банки, назорат саволлари ва тест саволлари)
ва амалий машғулотлар материаллари (амалий топшириқлар, намуна,
адабиётлар рўйхати, тарқатма материаллар, кейслар банки, тест
саволлари)дан ташкил топган.
6
Do'stlaringiz bilan baham: |