Биринчи курс магистрант талабаларининг 1- илмий-тадқиқот иши бўйича рейтинг назорати мезонлари (1-семестр)
1 –жадвал
№
|
Бажариладиган ишнинг мазмуни
|
Рейтинг баллари
|
|
Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги
|
10
|
|
Тадқиқот объекти ва предметининг белгиланиши
|
10
|
|
Тадқиқот мақсади ва вазифалари
|
10
|
|
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари
|
5
|
|
Мавзу бўйича қисқача адабиётлар таҳлили
|
10
|
|
Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи
|
10
|
|
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти
|
10
|
|
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
|
10
|
|
Диссертация таркибининг қисқача тавсифи
|
5
|
|
Магистрант талабанинг шахсий иш режасини тайёрлаш
|
20
|
|
ИТИ якуни юзсидан ҳисобот тайёрлаш
|
|
|
Жами
|
100
|
Биринчи босқич магистрант талабалар 1-семестр 4 хафтага режалаштирилган илмий-тадқиқот иши вақтида магистрлик диссертацияси мавзусининг долзарблигини асослаши, диссертациянинг мақсад ва вазифалари, амалий аҳамияти, илмий янгилиги, тадқиқот предмети, объектини белгилаб олиши, танланган мавзунинг ишланганлик даражасини аниқлаши., тажриба-синов ишларини олиб бориш учун керакли материалларни тайёрлаши керак, ҳамда кафедра мажлисида танланган мавзунинг долзарблиги, мақсадини асослаб, тузилган режани ҳимоя қила олиши лозим.
3.2.Илмий фаолиятнинг II босқичи (2- семестр)
Илмий фаолият даврида магистратура талабаси тадқиқот предмети, тадқиқот объекти ва тадқиқот услубларини танлаши лозим
Илмий фаолиятнинг даврида талаба диссертациянинг асосий қисми бўлиб, унда назарий ва амалий масалалар ёритилади. Қўлланиладиган материаллар услубият, аппаратура, ускуналар, тизимлар асосланиб батафсил ёритилади.
Дастлабки ахборот натижалари келтирилиб ўрганилган манбаалардаги маълумотлар билан қиёсланиб таҳлил қилинади ёки бутунлай янги натижалар (янгиликлар) олинганлиги таъкидланади.
Илмий фаолиятнинг асосий натижаси бўлган диссертация ишининг экспериментал қисми тадқиқот объекти ва предмети ва экспериментал услубларини танлаш ва асослашга қаратилган бўлиб, ишнинг ҳажми 5-10 бет атрофида бўлиши керак.
Талаба илмий фаолият юзасидан бажарилган ишлари юзасидан 1 семестр давомида икки маротаба кафедра йиғилишида муҳокама қилинади. Кафедра йиғилиши қарорига биноан, ҳар бир магистратура талабаси семестр якунида ҳар бир магистратура талабаси илмий фаолиятининг натижалари бўйича магистратура бўлими томонидан талаба, унинг илмий раҳбари (маслаҳатчи), кафедра мудири иштирокида оммавий тарзда бажарилган ишлари бўйича ҳисоботи эшитилади.
Биринчи босқич магистр талабалар 2-семестрда режалаштирилган илмий-тадқиқот иши вақтида диссертация мавзусининг умуназарий қисми устида ишлашда мавзуга доир адабиётлар, меъёрий ҳужжатлар, илмий мақолалар, статистик маълумотларни таҳлил қилади, уларга нисбатан ўз ёндошувини ёритади. Диссертация мавзусига доир манбаларга аннотация тайёрлайди.
Тажриба-синов ишлари дастурини тузишда, тадқиқот усулларини танлашда объект бўйича маълумот беради, танланган, ишлаб чиқилган тадқиқот усулларини баён этади. Тажриба –синов ишларини ўтказишда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, кўргазмали материаллар изоҳланади. Тажриба-синов ишларининг натижаларини тахлил қилиш, қайта ишлашда тўпланган материаллар, статистик маълумотлар ва кўрсаткичларни умумлаштиришда, жамлашда қўлланилган услублар берилади. Тажриба-синов ишларининг натижалари тахлил қилинади, қайта ишланади. Магистрлик диссертацияси мавзуси бўйича илмий раҳбар ёрдамида мақола тайёрланади. Магистрант диссертация мавзусидан келиб чиқиб бир қанча адабиётларни таҳлил қилади ва уларнинг камида бештасига аннотация тайёрлайди. Аннотацияда таҳлил қилинган дарслик ёки қўлланманинг қисқача мазмуни, диссертант мавзуси кўтарилган муаммонинг ёритилганлик даражаси, унинг ютуқ ва камчиликлари очиб берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |