Университети кимё – технология факультети


ЭТИЛЕН ВА ГЕТЕРОҲАЛҚАЛИ МЕТАКРИЛАТЛАР



Download 56,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet262/291
Sana18.03.2022
Hajmi56,03 Mb.
#500503
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   291
Bog'liq
Сборник общий с титулом 2021 279-bet

ЭТИЛЕН ВА ГЕТЕРОҲАЛҚАЛИ МЕТАКРИЛАТЛАР 
СОПОЛИМЕРЛАНИШ КИНЕТИКАСИНИ ЎРГАНИШ 
Фозилов С. Ф., Мавланов Ш. Б., Очилов А.У., Асадова Д.Ф.,
Ҳамроев Ш.Ғ. 
Бухоро мухандислик - технология институти 
Этиленнинг гетероҳалқали метакрилатлар билан сополимерланишида 
инициатор сифатида асосан органик пероксидлар ва диазобирикмалар 
қўлланилди. Ҳарорат 100 
0
С дан ортганда ва реакция давомийлиги 2-3 соат 
бўлганда сополимерланишнинг даврий жараёни учун азоизомой кислотанинг 
динитрили, дилауроил- ва бензоилпероксидлар, 200-220 
0
С ҳароратда ва 


414
реакция давомийлиги 1-2 дақиқа бўлган узлуксиз жараён учун учламчи – 
бутилпероксибензоат ва диучламчи–бутилпероксидлар қулай инициатор 
ҳисобланади.
Этиленнинг гетероҳалқали метакрилат билан сополимерланиш 
константасини қуйидаги шароитда аниқланди. Босим 40 МПа да этиленнинг 
гетероҳалқали метакрилат билан сополимерланиши қуйидаги константалар 
билан характерланади: 70 
0
С да r
1
(этилен) = 0,78 ва r
2
= 1,03; 100 
0
С да r


0,95 ва r
2
= 1,04 га тенг. Реакцияни 3,5 МПа босим остида ва 60 
0
С ҳароратда 
ўтказганда сополимерланиш константалари учун қуйидаги қийматлар 
олинди: этилен учун – 0,74 дан 0,92 гача; гетероҳалқали метакрилат учун 
1,13 дан 1,50 гача ўзгаради. 
Жараён ҳарорати оширилганда сополимерланиш тезлигининг ортиши 
ва 
сополимерлар 
молекуляр 
массасининг 
камайиши 
кузатилди. 
Сополимерланиш тезлигининг ҳароратга боғлиқлиги активланиш энергияси 
ва термик парчаланишнинг кинетикаси қўлланиладиган инициаторлар билан 
чамбарчас боғлиқ. Этиленнинг 25% метилакрилат билан «қуйи ҳароратли» 
ва «юқори ҳароратли» инициаторлар - дилауроилпероксид ва диучламчи–
бутилпероксид иштирокида сополимерланиши ўрганилди. Диучламчи-
бутилпероксид билан инициирланган жараённинг умумий фаолланиш 
энергияси 118 кДж/моль, дилауроилпероксид таъсирида эса 93 кДж/мольга 
тенг. Кўрсатилган инициаторлар иштирокида сополимерланишнинг 
фаолланиш энергиясидаги бундай фарқ, уларнинг парчаланишдаги 
фаолланиш энергияси ҳар хиллиги билан характерланади: диучламчи-
бутилпероксид учун 143 кДж/моль ва дилауроилпероксид учун 118 
кДж/молга тенг. Этиленнинг 40 % метакрилат билан 10-25 МПа босим ва 65-
85 
0
С ҳарорат оралиғида бензол эритмасида азоизомой кислота динитрили 
иштирокида сополимерланишнинг фаолланиш энергияси 90 кДж/молга 
тенг.Азоизомой 
кислота 
динитрили 
ва 
диучламчи–бутилпероксид 
концентрация-сини мономерларнинг массада ва эритувчи бензолда нисбати 
турлича бўлганда сополимерланиш тезлигига таъсири ўрганилди. Иккала 
инициаторлар учун инициаторнинг концентрациясига нисбатан реакция 
тезлиги кўрсатилган инициаторлар концентрациясининг квадрат илдиз 
остидаги қийматига пропорционал эканлиги назарда тутилса, унда инициатор 
бўйича бундай тартиб мономерларнинг нисбатининг барча интервалида 
сақланади. Бензол занжир узатилишнинг жуда кичик константасига эга
аммо инициатор радикаллари билан фаол бўлмаган комплексларни бериши 
мумкин, уларнинг ҳосил бўлиши эса жараён тезлигининг пасайишига ва 
юқори молекулали сополимер ҳосил бўлишига олиб келади. Бензол ўсиб 


415
бораётган макрорадикаллар билан реакцион хусусияти камроқ бўлган 
комплексларнинг ҳосил бўлиш имкони мавжуд:
бензол→ ацетон→ деметилформамид→ этанол 
Этиленнинг 
гетероҳалқали 
метакрилат 
билан 
эритмада 
сополимерланишда (одатда 50 МПа гача бўлган босимда) жараён кинетикаси 
қўлланиладиган эритувчининг табиатига сезиларли даражада боғлиқ бўлади. 
Бу ҳолда жараённинг кинетик схемасида элементар реакцияларда эритувчи 
орқали занжирни узатилиши константаларининг тезлиги ва даражаси турлича 
ўзгариши кузатилди. 

Download 56,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   291




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish