Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


VIII боб. ИНВЕСТИЦИЯ ВА УНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ



Download 2,49 Mb.
bet54/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

VIII боб. ИНВЕСТИЦИЯ ВА УНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ




8.1. Инвестиция ҳақида тушунча ва уни фермер хўжалигида тутган ўрни


Бозор иқтисоди шароитида инвестиция маблағлари янги, самарали технология ҳамда интеллектуал мулкни барпо этишга хизмат қилади. Инвестиция маблағлари доимий ва ўзгарувчан капитални ҳамда интеллектни барпо этиш ва уларни ривожлантириш учун сарфланади. Фермер хўжалигининг асосий воситларини сотиб олиш, қуриш ҳамда уларни капитал таъмирнлашга сарфланса, бу сарфлар узоқ муддатга мўлжаллангандир. Уларни асосий капиталга сарфланган инвестициялар деб аталади. Бундан ташқари қишлоқ хўжалигида инвестициялар айланма воситаларига ҳам сарфланади. Инвестциялар фермер хўжалигини ишлаб чиқариш воситалри барпо этиш ва ишга яроқлилигини таъминлайди.
Фермер хўжалиги ишлаб чиқариш воситаларига сарфланадиган барча маблағлар инвестициялари деб аталади. Улар фермер хўжалигининг моддий-техника базасини яратиб, ишлаб чиқаришни механизациялаш, кимёлаштириш, электрлаштириш, ирригация-мелиорациялаш натижасида сарф харажатларни камайтириб маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш орқали даромадни оширишдан иборатдир.
Инвестиция маблағларидан самарали фойдаланишнинг ташкилий ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги (1998 й.) қонунлари қабул қилинди. Унда инвестициялар мақсад ва вазифаларига кўра 3 га бўлинади:
1. Капитал инвестициялар деб, асосий фондларни барпо этишга, такрор ишлаб чиқаришга ва моддий ишлаб чиқаришнинг барча шаклларини ривожлантиришга сарфланган инвестициялардир. 2. Инновация инвестициялари деб, техника, технологиялар, янги авлодини яратиш ва ўзлаштиришга сарфланган инвестицияларга айтилади. 3. Ижтимоий инвестициялар деб, инсон салоҳиятини малакасини ва ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга шунингдек, моддий истеъмолларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга сарфланадиган маблағлардир.
Инвестициялар ўз фаолиятига қараб 2 га бўлинади. Улар реал ҳамда молиявий инвестицияларга ҳам бўлинади. 1. Реал инвестициялар моддийлашган асосий ва айланма воситаларга маблағлар. 2. Молиявий инвестициялар қимматли қоғозларни (акция, облигация, вексел, сертификат) шакллантиришга сарфланган маблағлар. Реал инвестицияларни капитал қўйилмалар, деб ҳам аталади. Капитал қўйилмалар ялпи ва соф капитал қўйилмаларига бўлинади. Реал инвестицияларнинг умумий суммаси ялпи капитал қўйилмаларини ташкил этади. Реал инвестицияларни сарфлаш натижасида ишга туширилган қисми соф капитал қўйилмалардир. Соф капитал қўйилма ялпи капитал қўйилма суммасига тенг ёки кам бўлиши мумкин. Фермер хўжалигида ялпи капитал қўйилмани соф капитал қўйилмага айлантиришга алоҳида эътибор берилиши лозим. Сарфланаётган реал инвестициялар моддийлаштирилишини, яъни ишга туширилишини таъминлаш зарур.
Миллий ҳисоблар тизимида капиталга ҳамда моддий ишлаб чиқаришни воситаларига сарфланган маблағлар реал инвестициялар деб ҳам юритилади.
Капитал қўйилмаларнинг фермер хўжалигидаги аҳамияти юқори бўлиб, биринчидан, капитал қўйилмалар – жами харажатларнинг асосий қисми ҳисобланади. Капитал қўйилмалардаги ўзгаришлар жами талабга етарлича таъсир кўрсатади, шунингдек аҳолининг бандлиги ва ялпи миллий даромад (ЯМД) ҳажмини ҳам ўзгаришини таъминлайди.
Иккинчидан, капитал қўйилмалар фермерларнинг асосий фондлари жамғарилишига, яъни кўпайишига олиб келади.
Учинчидан, капитал қўйилмаларнинг норационал сарф қилиниши ишлаб чиқариш ресурслари, харажатлар ўсишига олиб келади, натижада ЯМД қисқаради.
Инвестициялар (капитал қўйилмалар) фермер хўжалигининг ҳар томонлама ривожлантириб, моддий техника базасини мустаҳкамланади. Улардан самарали фойдаланиш натижасида жонли меҳнат харажатлари қисқариб маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ортиб соф фойда суммаси кўпаяди. Натижада фермер хўжалигини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш асосида ривожлантириш имконияти кенгаяди.
Фермер хўжаликларининг барча инвестициялари (капитал қўйилмалар) иккита манбадан: корхонанинг ўз маблағларидан ва четдан жалб қилинган маблағлардан шаклланади.
Фермер хўжалигининг ўз маблағларига қуйидагилар киради:

  • фермер хўжалигининг соф фойдасидан ажратилаётган маблағлар;

  • амортизация фондидаги маблағлар;

  • асосий воситаларни тугатишдан, сотишдан келиб тушган маблағлар;

  • чорва молларини сотишдан тушган маблағлар;

  • фермер хўжалиги қимматли қоғозлар сотиш ва сотиб олишидан келган маблағ.

Четдан жалб қилинган маблағларга:

  • фермер хўжалигига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

  • ҳамкорлардан олинадиган маблағлар;

  • турли хил қарзлар ва банк кредитлари;

  • хўжалик аъзоларининг бўш маблағларини жалб этиш;

  • хорижий ва шахсий корхоналар ва фуқароларнинг маблағлари;

  • хайрия ҳомийлар ажратаётган маблағлари ва бошқалар.

Капитал капитал қурилишга ва янги техникани жорий қилишда ишлатилади. Капитал қўйилмаларнинг асосий вазифаси – тармоқ маҳсулотини кўпайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни таъминлашдир.
Капитал – фермер хўжалиги молиявий натижаларининг бир қисми бўлиб, айланма фондларга қўйилиб, даромад келтиради. Капиталнинг айланма фондларга қўйилиши тўғри портфелли инвестициялар орқали амалга оширилади.
Инвестиция қилишда фермер хўжалиги ўз маблағларидан фойдаланиши иккита устунликка: фермер хўжалигининг ташқи тўловлар мавжуд бўлмайди (олинган кредитлар бўйича фоиз, акциялар бўйича дивидентлар, ижара ҳақи ва ҳоказо), шунингдек фермер хўжалигини бошқаришда мустаҳкам позицияни шакллантиради.
Четдан жалб этилаётган инвестициялар – чет давлатларнинг, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг инвестицияларидан ташкил топади.
Хорижлик инвесторлар асосан даромад (фойда) олиш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган объектларига қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар киради. Интеллектуал мулкка – чет эл инвестицияларидан олинган ҳар қанлай даромад республика ҳудудида чет эл инвестициялари деб ҳисобланади. Улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Фермер хўжалигини бошқаришни такомиллаштиришга ва ишлаб чиқаршини ривожлантиришга Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банкларининг республикадаги бўимлари ҳамда АҚШ, Германия, Исроил, Голландия, Франция ва бошқа давлатларнинг ваколатхоналари инвестицияларни жойлаштириш, сарфлаш билан шуғулланмоқда.
Қишлоқ хўжалигида инвестициялар қуйидаги фаолиятда бўлади. Ивестициялар- иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлардир.
Инвестиция фаолияти-субъектларининг инвестицияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларидир.
Инвестор- ўз маблағларини, қарзга олинган ва жалб этилган маблағларини, мулкий бойликларни ва уларга доир ҳуқуқларни, шунингдек, интеллектуал мулкка доир ҳуқуқларни инвестиция фаолияти субъекти ҳисобланади.
Инвестиция фаолияти иштирокчиси- инвесторнинг буюрмаларини бажарувчи сифатида инвестиция фаолиятинин таъминловчи инвестиция фаолияти субъектидир.
Реинвестициялар – инвестор томонидан киритилган инвестицияларни бошқа давлатга ёки худудга бериб юборишдир.


Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish