Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари


Кўкрак тожсизлар катта туркуми – Ratitae



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Кўкрак тожсизлар катта туркуми – Ratitae 
Бу катта туркумга киритилган қушлар учун қобилиятини йўқотган, яъни қанотлари 
ривожланмай қолган, ҳамда тўш суяги ясси бўлиб унда кўкрак тожи суяги йўқ. 
Терисида аптерияси йўқолиб кетади (тухумдан очиб чиққан жўжаларида аптерия бор), 
патларидаги елпиғичларида илмоқчалар йўқ, шунинг учун ҳам пат яхлит пластинка 
ҳосил қилмайди. Кўкрак ва коракоид суяклари ўзаро қўшилиб кетган. Ўмров суяги 
рудимент ҳолида ѐки йўқолиб кетади. Дум бези йўқ. Оѐқларидаги бармоқларнинг сони 
қисқарган, яъни 4 тадан 2 тагача бўлади. Суякларининг пневматиклиги яхши 
ривожланмаган. Эркакларининг ҳаракатчан копулятив органи бор. 
Кўкрак тожсизлар ҳозирги вақтда фақат Жанубий ярим шарда 
тарқалган. Ўтмишда улардан эпиорнислар деган туркуми Мадагаскар 
оролида учламчи ва тўртламчи даврнинг бошларида яшаган. Янги 
Зеландияда тарихий замонларда моалар яшаган. 
Ҳозирги даврда кўкрак тожсизларнинг 4 та туркуми мавжуд. 
Африка туяқушлари туркуми – Struthioniformes 


Ҳозирги замонда бу туркумнинг ягона вакили – Африка туяқуши 
(Strutheo Camelus) яшайди (112-расм), ҳозир яшаб турган қушлар ичида энг 
каттасидир. Вояга етган эркакларининг бўйи 2 м 75 см га, массаси 50-90 кг га
етади. Булар учун оѐқларида иккита бармоқ бўлиши характерлидир (ҳозирги 
замон қушлари ичида ягона ҳол). Қов суяклари қўшилиб кетади ва ѐпиқ 
чаноқ ҳосил қилади. Тез югуради. Қанотининг скелети анча калта, айрим 
суяги редукцияланган. Эркаклари қора рангда бўлиб, қоқув ва дум патлари 
оқ бўлади, урғочиси кулранг – қўнғир тусда бўлади. 
Африка туяқушлари ҳозирги вақтда Африканинг дашт-чўл 
ҳудудларида тарқалган. Учламчи даврда бунга яқин бўлган турлари Жанубий 
Осиѐда, Шимолий Хитойда, Муғулистон, Бойкўл (Байкал) орти, Шимолий 
Қозоғистон ва Украинада тарқалган бўлган. Чўл, дашт ва саванналарда гала 
бўлиб яшайди. Ҳар бир галасида битта эркаги 2-3 урғочиси бўлади. Булар 
асосан ўсимликлар билан овқатланади, қисман майда кемирувчилар, 
судралиб юрувчилар ва ҳашоратлар билан ҳам овқатланади. Уясини 
эркаклари қуради, галадан урғочиларининг ҳар бири 7-9 тадан бу умумий 
уяга тухумларини қўяди. Натижада битта уяда 15-20 (ШимолийАфрика) та, 
ҳатто 50-60 тагача (шарқий Африка) тухум бўлади. Тухумларни кечаси 
эркаги, кундузи эса урғочилари навбатлашиб босади. Инкубация даври 42 
кун давом этади. Тухумнинг ҳар бирининг массаси 1.5 кг атрофида бўлади. 
Тухумдан чиққан жўжалари тарғил пат билан қопланган бўлади, кўзлари 
очиқ ва ўша куниѐқ уяларини ташлаб кетади, 6-8 ойдан кейин вояга етган 
индивидларига тенглашади. Ҳаѐтининг 3-5 йилида балоғатга етади. Гўшти, 
тухуми истъемол қилинади, оқ рангдаги қанот ва дум патлари безак учун 
ишлатилади. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish