Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Овқат ҳазм қилиш тизими. Қушлардаги иссиққонлик ва ўта 
ҳаракатчанлик кўп миқдорда овқат қабул қилиш билан таъминланади. Юқори 
ҳаракатчанлик ўз навбатида овқат тутиш имкониятини кенгайтиради. 
Қушларнинг асосий овқат тутиш органи-тумшуғи ҳисобланади; фақат 
йиртқич қушлар ва уккилар ўлжаларини бармоқлари билан тутади, тумшуғи 
билан ўлдиради ва бўлаклайди. Қушларнинг тумшуқларини ҳар хил шаклда 
бўлиши овқат турига ва уни тутишига боғлиқ. Масалан, йиртқич қушларнинг 
тумшуғи илмоқсимон қайрилган. Донхўр қушларнинг тумшуғи донни 
чўқилаб олишга мослашган бўлиб, конуссимон шаклга эга. 
Ҳашоратхўр қушларнинг тумшуқлари ингичка ва узун ѐки ялпоқ, 
қиррали тишли тумшуқлар ва бошқа. Ҳозирги замон қушларининг жағларида 
тишлари бўлмайди. 
Кўпчилик қушларнинг тили конуссимон бўлиб оғиз бўшлиғини 
деярлик тўлдириб туради. 
Қушларнинг тили ҳам тумшуғига ўхшаб овқатни хили ва овқатланиш 
усулига қараб турли шаклда бўлади. Оғиз бўшлиғига сўлак безларининг 


йўллари очилади. Сўлак овқатни ҳўллайди ва уни ютишни осонлаштиради. 
Баъзи қушларнинг сўлагида амилаза ферменти бўлиб, корбонсувлар оғиз 
бўшлиғида қисман ҳазм бўла бошлайди. Тилнинг орқа томонида оғиз 
бўшлиғи номаълум ҳолда узун, чўзилувчан най-қизиўнгачга очилади (124-
расм). Баъзи қушлар (товуқсимонлар, каптарсимонлар, лочинсимонлар, 
тўтиқушлар)нинг қизилўнгачини пастки қисмида кенгайган жой – жиғилдон 
ҳосил бўлади, жиғилдонда овқат вақтинча сақланади. Каптар ва мусичаларда 
кўпайиш вақтида жиғилдоннинг ички деворидаги эпителий хужайралари тез 
бўлиниб, «қуш сути» деб аталадиган суюқлик ажратади, бу сут билан 
оналари жўжаларини боқади. 
Қушларнинг ошқозони икки бўлимдан: безли (proventriculus)ва 
мускулл(ventriculus) ошқозондан иборат. Безли ошқозон қизиўнгачдан аниқ 
ажралмаган, лекин девори қалин ва ферментлар ажратадиган безларга бой 
бўлади. Безли ошқозон айниқса ўлимтикхўр қушларда яхши ривожланган ва 
бу ерда овқат химиѐвий таъсирга учрайди. Мускулли ошқозоннинг девори 
қалин бўлиб, ички юзаси шохсимон қаттиқ кутикула билан қопланган. 
Мускулли ошқозонда овқат механик таъсирлар остида ўзгаради. Парчаловчи 
ферментлар ѐрдамида ҳўлланган овқат мускулли ошқозон деворининг 
ритмик қисқариши натижасида майдаланади. Овқатни майдалашда қуш 
ютган тошчалар, шишачалар ҳам ѐрдам беради. Мускулли ошқозонда 20-30 
кг/см
2
босим пайдо бўлади. Шундай қилиб, қушларнинг мускулли ошқозони 
сут эмизувчиларнинг тишлари каби вазифани бажаради. Майда қилиб 
парчаланган овқат ичак найига ўтади, ҳазм бўлмаган ва майда-майда овқат 
қолдиқлари (соч, пат, суяк, хитин) қаттиқ гувала ҳолида оғиздан чиқарилади. 
Ошқозон ости бези, ўт пуфагининг чиқариш йўллари ўн икки бармоқли ичак 
бўшлиғига очилади, бу ичак билинар-билинмас ингичка ичакка ўтиб кетади. 
Ингичка ичак бир нечта ҳалқа ҳосил қилади ва калтагина тўғри ичакка ўтади, 
тўғри ичак эса клоакага очилади. Ингичка ва тўғри ичак чегарасида жуфт кўр 
ичак ўсимталари жойлашади. Қушларда йўғон ва тўғри ичак бир-биридан 
аниқ ажралмаган. Клоаканинг устки деворида фабриций халтаси жолашади. 
Бу халта жўжаларида яхши ривожланиб, лейкоцитларни ишлаб чиқади, вояга 
етган қушларда фабриций халтаси редукцияланиб кетади. 
Ичак найи ўсимликхўр қушларда узун бўлади ва гавда узунлигидан 10 
баробар ошади, африка туяқушида эса 20 мартадан ошади. Ҳашоратхўр 
қушларнинг ичак найи гавдасига нисбатан 4-6 баробар ошиқ бўлади. 
Қушларда овқатни ҳазм қилиш жадаллиги жуда ҳам юқори бўлади. Масалан, 
чумчуқлар капалак қуртини 15-20 минут, қўнғизни бир соат, донни 3-4 
соатда ҳазм қилади. Овқатнинг ҳазм қилиш тезлиги мускулли ошқозонда 
овқатни майдаланиш жадаллиги туфайли ферментларнинг ўта фаоллигига 
боғлиқ. 
Кичик қушлар бир суткада еган овқатнинг массаси уларнинг гавда 
массасини 50-80 % ни ташкил қилади. Ўрта катталикдаги қушларда 
(чуғурчуқ) бу кўрсатгич 15-40 % га тенгдир. Майда қушлар овқатсиз 15-30 
соатда, каптарлар 7-9 кунда, йирик бургутлар бир ойда ҳалок бўлади.


Шундай қилиб, қушларнинг овқат ҳазм қилиш тизимини характерли 
хусусиятлари бўлиб: 1) тишларининг йўқлиги; 2) ошқозоннинг безли ва 
мускулли ошқозонларга бўлиниши; 3) орқа ичакнинг йўғон ва тўғри 
ичакларга бўлинмаганлиги; 4) фабриций халтасининг бўлишлиги ва 5) 
овқатни ҳазм қилиш жадаллигини юқори бўлиши ҳисобланади. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish