Қушларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси
Қушларнинг
келиб
чиқиши
ва
эволюциясини
исботловчи
палеонтологик материаллар ниҳоятда кам, лекин қушларнинг судралиб
юрувчилардан, жумладан, энг қадимги архозаврлардан келиб чиққанлиги ҳеч
шубҳа туғдирмайди. Қушларнинг бевосита аждодларини учар калтакесаклар
орасидан эмас, балки улардан ҳам қадимгироқ бўлган архозаврлар гуруҳидан
– псевдозухийлар ѐки текодонтлар орасидан ахтариш лозим. Чунки
псевдозухийлар динозаврлар, тимсоҳлар ва бошқа судралиб юрувчилар
гуруҳини бошлаб берган. Булар орасида айниқса орнитозухлар (Ornitosuchus)
қушлар ата морфологик томондан анча ўхшаш бўлган. Қушлар сингари
булар ҳам кейинги оѐқда юрган, олдинги оѐқлари овқатни ушлаш учун
хизмат қилган. Думи узун бўлган. Териси чўзилган тангачалар ата
қопланган бўлиб, уларнинг ўқидан ѐн томонларга йўлакчалар чиққан.
Шундай қилиб тангачалар шакли патни эслатган.
Қушлар ата псевдозухийлар орасини боғловчи ҳайвонлар
топилмаган. Тахмин қилишларига қараганда, баъзи псевдозухийлар аста-
секин дарахтларда яшашга ўтган. Тананинг ѐн томонлари қаноти ва
думидаги шох тангачалар узунлашиб, бошланғич пат юзасини ҳосил қилган
(135-расм). Дарахтда ўрмалаб юриш биринчи бармоқнинг бошқа бармоқларга
қарама-қарши жойлашишига сабаб бўлган. Келажакдаги мослашиш қанотда
ва думда, кейинчалик эса танада патлар пайдо бўлишига олиб келди.
Патларнинг пайдо бўлиши, аввало парвоз қилиб ата терморегуляцияга
имкон ата а қушларда иссиққонликни ҳосил қилди.
Қушлар триас даврининг охири – юра даврининг бошларида (190-170
млн. йил аввал) судралиб юрувчилардан ажралиб чиққан, лекин бу даврнинг
энг қадимги қушлари қазилма ҳолда топилмаган. Ўтган Х1Х асрнинг
ўрталарида юра қатламларидан (150 млн йил муқаддам) пат ата
кейинчалик ҳар хил даражада сақланган бешта скелет ҳамда патлар топилди.
Бунга археоптерикс (Archaeopteryx lithographica) деб ном берилди. Бу
жониворнинг ўлчами тахминан ҳаккадек бўлган. Буни алоҳида кенжа синфга
– қадимги қушлар, ѐки калтакесак думлиларга (Archaeornithes ѐки Saururae)
ажратадилар. Чунки археоптерикснинг 20 та умуртқадан иборат узун думи
бўлиб, бу умуртқаларнинг ҳар бирини ѐн юзасига жуфт рул патлари
бириккан (136-расм). Қанот патлари яхши ривожланган бўлган, бутун
гавдаси ҳам пат ата қопланган. Елка суяклари қушларни елкасига ўхшаш,
лекин тўға (carpametacarpus) ҳали ҳосил бўлмаган, учта яхши ривожланган
бармоқлари бўлган. Ўмров суяклари айри суяк (furculа) ҳосил қилган,
кураги қиличсимон шаклга эга. Лекин тўшда, кўкрак тожи бўлмаган.
Кейинги оѐғи қушларни оѐғига ўхшаш, лекин кичик болдир суяги сақланган,
цевка тўлиқ ҳосил бўлмаган. Археоптериксда кўпчилик судралиб
юрувчиларда бўлгани каби қорин қовирғалари бўлган. Бош скелети судралиб
юрувчиларнинг бош скелетига ўхшаш, лекин суяклар юпқалашган, кўз
косаси каттарган, жағларида тишлари бўлган. Барча тахминларга кўра,
археоптерикс дарахтда яшайдиган жонивор бўлиб, ҳали яхши уча олмаган
шохдан-шохга патиллаб учиб ўтган, холос. Археоптерикслар судралиб
юрувчиларга кўпгина белгилари ата ўхшаш бўлсада, булар шубҳасиз қуш
бўлган. Археоптерикс қадимги қушларнинг примитив ѐн шохчаси бўлган.
Ҳозирги замонда яшаѐтган ва бошқа қазилма ҳолида топилган қушлар
ҳақиқий қушлар ѐки елпиғич думли қушлар (Neornithes ѐки Ornithurae)
кенжа синфига киритилади. Бу қушларнинг умуртқа поғонасини дум бўлими
кескин қисқарган ва охирги дум умуртқалари бир-бирига қўшилиб ягона
пигостил суягини ҳосил қилади, бунга рул патлари елпиғичдек бирикади.
Қушларга хос скелет шаклланади, тўшида кўкрак тожи суяги пайдо бўлади.
Цевкаси тўлиқ ҳосил бўлади, қорин қовурғалари бутунлай йўқолади. Энг
примитив елпиғич думли қушлар юра даврида яшаган бўлсада, лекин
уларнинг қолдиқлари ҳали топилмаган. Елпиғич думли қушларнинг энг
қадимги қолдиқлари бўр даври қатламларидан топилган (80-90 млн. йил
олдин). Бу қушлар қолдиқлари яхши сақланган гесперорнис (Hespherornig
rigalis) ата ихтиорнис (Ixtiornis victor)лардир, булар ҳақиқий типик
қушлар ҳисобланади. Лукин бу қушларнинг жағларида майда тишлар бўлган
(137-расм). Шунинг учун бу қушларни тишли қушлар (Odontognathae) ата
туркумига ҳамда ихтиорнислар ва гесперорнислар туркумларига киритилади.
Ихтиорнис яхши учадиган қуш бўлган, чунки унинг узун қанотлари, тўшида
тож суяги бўлган. Гесперорнисда тож суяги қанот бутунлай бўлмаган,
қанотдан фақат елка суягининг рудименти сақланиб қолган. Булар сувда
сузиб ва шўнғиб ҳаѐт кечирган. Бу қушлар примитив елпиғич думли
қушларнинг ѐн шохчаси бўлади. Бўр даврининг охири ва кайназой эрасининг
учламчи даврида тахминан 70-40 млн. йил илгари елпиғич думли қушларни
ҳозирги замон туркумлари пайдо бўла бошлаган, бу ѐпиқ уруғли
ўсимликларни шу даврдан бошлаб гуллаб-яшанаши ата боғлиқ.
Қушларнинг қазилма гуруҳлари ҳам ҳисобга олинган систематикаси
тубандагича:
Do'stlaringiz bilan baham: |