Умумтаълим мактаблари учун жамоа шартномаси макети



Download 353 Kb.
bet1/22
Sana23.02.2022
Hajmi353 Kb.
#145573
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Shkoli-JSH-2017


УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ УЧУН ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАКЕТИ


2017 й.

Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган


20__ йил «____»____________
Баён № _______


__________________________________________________________________
(таълим муассасаси номи)


_____________________ йиллар учун


ЖАМОА ШАРТНОМАСИ
Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши қарорига биноан жамоа шартномасига имзо чекдилар:

Иш берувчи
______________ мактаб директори
Таълим муассасаси номи

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси

(Ф.И.О.)

(Ф.И.О.)

20__ йил «_____»________________

20__ йил «____»_______________



Жамоа шартномасига имзо чекиш вақтида қуйидагилар ҳозир бўлдилар:



Иш берувчи вакиллари


1.
2.
3.

Ходимлар вакиллари


1.
2.
3.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур жамоа шартномаси (кейинги ўринларда «Шартнома») ________________________________________________ да иш берувчи билан
(таълим муассасаси номланиши)*
ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид,ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи маҳаллий норматив ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида», «Ижтимоий шериклик тўғрисида», «Таълим тўғрисида»ги Қонунлари, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси ўртасида 2014-2016 йилларга тузилган Бош Келишув, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўртасида 2015-2017 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви ва бошқа ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларга асосланиб иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларидаги ҳамкорлиги тўғрисида тузилган.
Мазкур Шартноманинг тарафлари деб қуйидагилар ҳисобланади:
- иш берувчи _____________________________________________ тимсолида
(бевосита иш берувчи ёки у ваколат берган вакиллар кўрсатилади)
- ходимлар ___________________________________________тимсолида
(касаба уюшма қўмитаси кўрсатилади)**
2. Шартнома __________________________ дан кучга киради ва _____________________________ гача амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома тузгунча ёки амалдаги шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади.
3. Мазкур Шартнома Иш берувчига ва Корхонанинг барча ходимларига, шу жумладан, жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган шахсларга ҳамда ўриндош ходимларга ҳам татбиқ этилади.
Мазкур Шартномада назарда тутилган ҳолларда унинг айрим қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:

  • ходимнинг оила аъзоларига;

  • ёшга доир пенсияга кетиши муносабати билан меҳнат муносабатлари иш берувчи томонидан бекор қилинган шахсларга;

  • касаба уюшма қўмитасининг штатдаги ходимларига;

  • меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етказилиши оқибатида жабрланган собиқ ходимларга;

  • меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ходим карамоғида бўлган ва зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга;

  • касаба уюшмаси аъзоларига (касаба уюшма бюджети ҳисобидан бериладиган қўшимча имтиёзлар қисмида).

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сонли Қарори билан тасдиқланган «Касаначилик тўғрисида»ги Низомга биноан мазкур Шартноманинг иш ҳафтасининг муддатига, тунги вақтдаги ва кечки сменадаги иш учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақга, иш вақтидан ташкари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақга оид меъёрий қоидалари касаначиларга нисбатан татбиқ этилмайди.
5. Касаначилик меҳнатини самарали ташкил этишда касаначи билан тузилган меҳнат шартномасидаги ишларни бажариш учун зарур ускуналар етказиб бериш ва уларга техник хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш, асбоблар, жиҳозлар, материаллар ва яримфабрикатлар билан таъминлаш, касаначиларни мажбурий тарзда техника хавфсизлигига ўқитиш ва ҳоказоларни назарда тутувчи барча шарт-шароитлар яратилиши лозим.

Download 353 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish