224-модда. Солиқни (йиғимни) тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик
Солиқни (йиғимни) нотўғри ҳисоблаб чиқариш ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида солиқ (йиғим) суммасини тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик, агар бундай қилмиш ушбу Кодекснинг 223, 226 ва 227-моддаларида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аломатларини ўз ичига олмаган бўлса, —
тўланмаган солиқ (йиғим) суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
29-боб. Солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун банкларнинг жавобгарлиги
(29-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
228-модда. Солиқ (йиғим), бўнак тўлови, пенялар ва жарималарни ўтказиш тўғрисидаги топшириқномаларни бажариш муддатларини бузиш
Банк томонидан солиқ (йиғим), бўнак тўлови, пеня ва жарима суммасини ўтказиш тўғрисидаги солиқ тўловчининг топшириқномасини, солиқ органининг инкассо топшириқномасини бажармаслик (бажарилишини кечиктириш) —
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг бир юз элликдан бир қисми миқдорида, лекин кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун ўтказилмаган сумма бир фоизининг бешдан бир қисмидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
229-модда. Банклар томонидан банк ҳисобварақлари ва операциялар бўйича маълумотномаларни (кўчирмаларни) солиқ органига тақдим этмаслик
Ушбу Кодекснинг 134-моддасида назарда тутилган маълумотномани (кўчирмаларни) банк томонидан солиқ органига тақдим этмаслик, шунингдек маълумотномаларни (кўчирмаларни) белгиланган муддатни бузган ҳолда ёки нотўғри маълумотлар бўлган маълумотномаларни (кўчирмаларни) тақдим этиш, —
икки миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
168-modda. Moliyaviy sanksiyalarni undirish to‘g‘risidagi ishlarni ko‘rib chiqish va qarorlarni ijro etish
Soliq organlarining yuridik shaxslarga va yakka tartibdagi tadbirkorlarga nisbatan moliyaviy sanksiyalar qo‘llanilishini nazarda tutuvchi qarorlari bo‘yicha moliyaviy sanksiyalar summalarini undirish soliq organlari tomonidan ushbu Kodeksning 120 — 124-moddalarida nazarda tutilgan tartibda mustaqil tarzda amalga oshiriladi.
Oldingi tahrirga qarang.
Soliq organlarining arizasiga ko‘ra yakka tartibdagi tadbirkor bo‘lmagan jismoniy shaxslarga nisbatan moliyaviy sanksiyalar undirish to‘g‘risidagi ishlar sud tomonidan ko‘rib chiqiladi. Sudlarning moliyaviy sanksiyalarni undirish to‘g‘risidagi qonuniy kuchga kirgan qarorlarini ijro etish qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
(168-moddaning ikkinchi qismi O‘zbekiston Respublikasining 2021-yil 21-apreldagi O‘RQ-683-sonli Qonuni tahririda — Qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi, 21.04.2021-y., 03/21/683/0375-son)
Do'stlaringiz bilan baham: |