2 – топшириқ: Мустақил ўрганиш учун тест топшириқлари. Тест саволларига жавоб беринг.
1.Жон ақл-идрок, жасорат ва орзу-истак каби қисмлардан иборат бўлиб, улар тананинг турли қисмларига (бош, кўкрак, қорин бўшлиғи) жойлашган. Бу фикр қуйидаги файласуфларнинг қайси бирига тааллуқли?
А) Гераклит
Б) Демокрит
С) Афлотун
Д) Арасту
2. Одамнинг барча хатти-ҳаракатлари рефлектор ҳаракатларнинг мураккаб тизимидир, деган фикр И.М.Сеченовнинг қайси китобида берилган?
А) “Жон”
Б) “Рефлекс”
С) “Инстинкт ва эҳтиёж”
Д) “Бош мия рефлекслари”
3. Фрейдизм назариясига кўра шахс фаоллигининг манбаи нима?
А) Ҳохиш
Б) Эҳтиёж
С) Қизиқиш
Д) Инстинктлар
4. Билиш жараёнлари қайси қаторда кўрсатилган?
А) Хаёл, тафаккур, хотира
Б) Сезги, идрок, диққат.
С) Бизнинг билимларимиз, фикр-мулоҳазаларимиз, тушунчаларимиз, ўз-ўзимизга баҳо беришимиздир.
Д) А ва Б жавоблар тўғри
Do'stlaringiz bilan baham: |