Ички муҳит тўқималари
Ички муҳит тўқималари, уларнинг тузилиши, функцияси ва морфологик классификацияси.
Қон. Умуртқасиз ва умуртқали ҳайвонлар қони таркиби ва вазифаси. Сутэмизувчилар қони шаклий элементларининг тавсифи. Эритроцитлар, донадор ва донасиз лейкоцитлар, қон пластинкалари. Қон плазмасининг таркиби ва функцияси. Қоннинг ивиши. Қон шакилли элементларининг қиёсии гистологияси. Сутэмизувчилар ва улар эмбриони қонининг шаклланиши. Умуртқали Ҳайвонларда гемопоэзнинг ўзига хос хусусиятлари. Қоннинг шаклланиши тўғрисида назариялар.
Тоғай тўқимаси
Тоғай тўқимаси ҳақида қисқача маълумот. Тоғай хужайралари, хужайралараро моддасининг кимёвий таркиби ва гистологик тузилиши. Тоғайларнинг тузилиши ва функцияси. Гиалин, эластик ва толадор тоғайлар. Гистологик тузилиши. Ёш улғайиши сайин оғайларда содир бўладиган морфофизиологик ўзгаришлар.
Суяк тўқимаси
Суяк тўқимасининг тузилиши. Тўқима қаттиқлигини таъминлаб турувчи асосий моддалар. Тўқиманинг асосий хужайралари: остиоцит,
остиобласт, ва остиокластларнинг тузилиши ва фукциялари. Суяк тўқимаси асосий моддасининг тузилиши ва микроскопик ва электронмйкроскопик тузилиши. Дағал толали, пластинкасимон ғовак ва компакт суяк тўқималари. Остион. Суяк пластинкаларининг хар—хил шаклда жойланиш сабаблари. Гаверс системаси. Қизил илик. Суяк пардаси, унинг асосий вазифаси ва микроскопик тузилиши.
Мускул тўқимаси
Мускул тўқимаси ҳақида умумий тушунча. Силлик ва кўндаланг йўлли мускулларнинг тузилиши, одам ва ҳайвонлар организмидаги аҳамияти ва функцияси. Мускул тўқимасининг қиёсий гистологияси. Мускул тўқимасининг бириктирувчи тўқима ва нерв системаси ўзаро муносабати.
Кўндаланг — йўлли ва силлиқ мускул тўқимаси. Мускулларнинг тузилиши, эндомизий, перимизий ва бошқа мускуллар. Мускул толачаларнинг тузилиши. Толачаларнинг таянч, трофик, қисқарувчи аппаратлари ва иннервацияси. Уларнинг микроскопик ва электронмикроскопик тузилиши. Мускул толасининг қисқариш механизмига дойир ҳозирги замон тушунчалари. Анизотроп ва изотроп дисклар. Анизотроп «А» дисклар ўртасидаги «Н» ва унинг Ўртасидан ўтган «М» чизик, «И» ўртасидан ўтган «I» чизиқ, улар микроскопик тузилиши. Актин ва миозин протофибриллаларнинг кимёвий тузилиши, бир–бирига нисбатан жойланиши. Саркомер ҳақида тушунча. Кўндаланг тарғил мускул гистогенези регенерация ва иннервация.
Нерв тўқимаси
Умуртқасиз ва умуртқали Ҳайвонлар нерв системасига умумий морфофункционал таъриф. Рефлекс ҳақида тушунча. Нейронлар тузилиши ва типлари, униполяр, биполяр, мулътиполяр ҳамда псевдополяр нейронлар. Дендритлар ва нейронлар. Тигроид тукима, унинг кимёвий таркиби. Нейрофибриллаларнинг нерв хужайра тана ва ўсимталарида жойлашиши, уларнинг микроскопик ва электронмикроскопик тузилиши. Нейронларнинг ўзаро бирикиш морфологияси. Сезувчи (рецептор ёки афферент), ассоциатив ва ҳаракатлантирувчи амалий афферент нейронлар. Миелинсиз ва миелин пардали нерв толалари, уларнинг микроскопик ва ультромикроскопик тузилиши.
Мезаксон ҳақида тушунча. Миелинсиз ва миелин пардали нерв
толалари. Миелинсиз ва миелинли нерв толаларининг ривожланиши, миелин парданинг кимёвий таркиби. Нерв учларининг морфофизиологик тузилиши. Капсулалали ва капсуласиз нерв учлари. Синапслар, уларнинг микроскопик электронмикроскопик тузилишлари. Синапсларда нерв импульсларининг ўтиши пайтида содир бўладиган кимёвий, электронмикроскопик ўзгаришлар. Нейросекретор хужайралар. Нерв системасининг тузилиши ҳақида нейрон назарияси. Б.И. Лаврентев таълимот.
Do'stlaringiz bilan baham: |