―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/129
Sana30.03.2022
Hajmi3,36 Mb.
#517693
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   129
Bog'liq
A.A. Usmanxodjayeva. Umumiy va xususiy fizioterapiya darslik

Даволовчи самара: 
конкрет дори моддасининг махсус фармакологик 
самараси (вазоактив, бронхдренажловчи ва бошқалар). 
Кўрсатма: 
юқори нафас йўллари, бронхлар ва ўпканинг ўткир ва 
сурункали касалликлари, юқори нафас йўллари ва ўпка сили, оғиз 
бўшлиғининг ўткир ва сурункали касалликлари, ўткир респиратор-вирусли 
касалликлар, тери қопламаси ва шиллиқ пардаларнинг жарохатлари (яра-
некротик гингивит, стоматит), оғиз шиллиқ қаватининг ва юз терисининг 
куйиши, трофик яралар. 
Қарши кўрсатмалар.
Киритилаѐтган дори дармонларга аллергик 
реакциялар, спонтан пневмоторакс. Ўпка эмфиземасининг тарқалган 
формаси, ўпкадан қон кетиш, ўткир зотилжам, ички қулоқ касаллиги, 
тубоотит, атрофик ринит, тез-тез бўладиган хуружлар билан Меньер 
касаллиги. 
Параметрлар.
Ҳарорати бўйича аэрозоллар бўлинади: 
совуқ
(25-28
0
С 
ва ундан паст), 
илиқ
(28-35
0
С), 
индифферент
(35-40
0
С) ва 
иссиқ
(40
0
С ва 
ундан юқори). 
Дисперсли фазасининг тури бўйича илиқ буғли ва ѐғли аэрозоллар 
фарқланади. Аэрозолтерапия учун қўлланиладиган дори моддалари ѐқимсиз 
хид ва тамга эга бўлмаслиги керак. Уларнинг концентрациялари қоида 
бўйича 2% дан ошмайди. 
Даволаш амалиѐтида аэрозолларни олиш учун қуйидаги усуллар 
қўлланилади: 
-
пневматик 
(сиқилган ҳаво ѐрдамида); 
-
ультратовушли
(ультратовуш частотасининг механик тебраниши 
суюқлик кавитациясини ва майда зарраларнинг ҳосил бўлишини чақиради); 
-
пропеллентли; 


151 
-
буғли
(буғ ҳаракатида дори моддаларини ушлаб олади). 
 
Методика. 
Ингаляция овқатлангандан кейин 1,5 соатдан сўнг 
беморнинг тинч ҳолатида ўтказилади. Бурунхалқум касаллигида ингаляция 
вақтида бемор бир хил нафас олиб чиқаради. Томоқ, трахея ва бронхлар 
касаллигида бемор чуқур нафас олиши, нафасни ушлаши ва нафасни бурун 
орқали чиқариши керак. Аэрозолларнинг кириш хусусиятини ошириш учун 
ингаляциядан олдин бронхлар ўтказувчанлигини яхшиловчи восита 
(бронходилятаторлар) қабул қилиш зарур. Ингаляциядан сўнг 10-15 минут 
дам олиш керак. 1 соат давомида овқатланиш, гаплашиш ва чекиш тавсия 
этилмайди. 
Юқори нафас йўллари касалликларида ингаляция давомийлиги 5-10 
минут. Трахея, бронхлар, ўпка касалликларида, шунингдек ўпкадан ташқари 
касалликларда транспульмонал таъсир мақсадида аэрозоллар қўлланилганда 
ингаляция давомийлиги 15-20 минутгача узайтирилади. Ингаляция кунига 1-
2 марта ўтказилади, бир курс давога 10-20 муолажа. Аэрозолтерапиянинг 
қайта курслари 10-12 кундан кейин бошланади. Аэрозолтерапия бир кунда 
электрдаво усуллари, ультратовуш, сув ва иссиқлиқ даво муолажалари билан 
қўлланилиши мумкин. Кўкрак қафасига физик омиллар таъсирида ингаляция 
шу муолажалардан 15-30 минутдан сўнг ўтказилади.Касалликларнинг клиник 
ўзгаришига қараб дорили аэрозоллар сараланади. 
Ташқи аэрозолтерапия тери юзасига, операцион майдонга, яра ва 
куйиш соҳаларига аэрозолларни сепиш йўли билан амалга оширилади. 
Муолажадан сўнг таъсир этилган соҳага қўлланилаѐтган дори суюқлигига 
намланган стерил боғлам қўйилади. 
 
Ҳар куни ўтказиладиган муолажанинг давомийлиги 5-15 минут. Бир 
курс давога 10-20 муолажа.Зарурият туғилганда аэрозолтерапиянинг қайта 
курси 10-20 кундан кейин ўтказилади. 
Стоматологик касалликларни даволаш учун аэрозол баллонларидаги 
препаратлар қўлланилади. Дори препарати аэрозоллар стабиллигига , 


152 
зарраларнинг катталигига эга. У стерил, уни аниқ дозалаш, тежамли 
ишлатиш ва турли шароитларда қўллаш мумкин. 
 
Микулин аппарати қўлланилганда бемор асбоб қаршисига ўтиради ва 
20-30 минут давомида аппарат трубкаси орқали ионлашган ҳаво билан нафас 
олади. Бир курс давога 15 муолажа ҳар куни. 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish