―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖


-методика. Чайнов мушакларига таъсир



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/129
Sana30.03.2022
Hajmi3,36 Mb.
#517693
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   129
Bog'liq
A.A. Usmanxodjayeva. Umumiy va xususiy fizioterapiya darslik

39-методика. Чайнов мушакларига таъсир. 
4х8 см ли бир электрод 
чайнов мушаклари жойлашган соҳага, иккинчиси оғиз учун электрод 
биринчи юқори моляр соҳасининг лунж шиллиқ пардасига биринчи 
электродга параллел жойлаштирилади. 
40-методика. Пастки альвеоляр нервга таъсир. 
2 см

гача майдонли 
оғиз учун ѐн юза активли электрод ўтувчи бурма бўйича вестибуляр 
томондан пастки қозиқсимон тиш соҳасига жойлаштирилади. Иккинчи 
электрод оғизнинг очиқ ҳолатида юқори саккизинчи тиш орқасига 
жойлаштирилади.
Ёш болаларда гальванизация ва электрофорез. 
Болаларга ҳам гальванизация ва электрофорез қўллаш мумкин. 
Электродлар албатта бинтлар билан фиксацияланиши шарт. Чнуки болаларда 
доимий токка сезувчанлик юқори бўлади, ток кучи аста-секин ошириб 
борилади, 3-4 минут давомида шифокор тавсия қилган кучга олиб чиқилади. 
Ток зичлиги боланинг ѐшига боғлиқ 
– 
1 см

га ўрта ҳисобда 0,03-0,08 мА 
ток. Физиотерапевтик муолажалар болаларда кичик қувват билан енгил 
жимирлаш пайдо бўлгунча олиб борилади, давомийлиги 5-10 минут. 
Электродиагностика ва электростимуляция 
Электродиагностика
– 
бу нерв ва мушак тўқималарини электр токи 
билан текшириш усули. Инсон организмининг тўқималари қўзғалиш 


46 
хусусиятига эга. Нервда электр токи таъсирида импульс ҳосил бўлади, бунга 
жавобан физиологик реакция юзага келади, яъни мушак қисқаради. 
Реакциянинг кучидан келиб чиққан ҳолда турли касалликларда нерв-мушак 
аппаратининг жарохатланиш даражаси аниқланади. Қўзғалиш мезони бўлиб, 
нерв ва мушакларнинг минимал реакциясини чақирувчи токнинг энг кичик 
кучи ҳисобланади. Электр токи доимий занжирининг ўтказувчанлиги 
ѐмонлашган ва узилган вақтида ҳаракатчан нервнинг қўзғалиши ҳисобига 
мушакларнинг қисқариши кузатилади. Катодда бундай ҳолат занжирнинг 
ўтказувчанлиги ѐмонлашганда, анодда эса ўзилиш вақтида кузатилади 
(Пфлюгер-Бреннернинг қутблар қўзғалиш қонуни)
Стоматологияда электродиагностика усули мимик мушаклари, юз 
нервининг жарохатланиш даражаси ва чуқурлигини ҳамдак мимик 
мушакларининг контрактура белгиларини аниқлаш имкониятини беради, бу 
эса даволашни режалаштиришда ва касалланиш давомида давонинг 
самарадорлигини назорат қилишда муҳим аҳамият касб этади. 
Текшириш аввал юзнинг соғлом томнидан бошлаб, сўнгра касал 
томонига ўтилади. Ҳар нуқтада аввал тетанизацияловчи (импульсли) токнинг 
қўзғалиш чегараси (порог), кейинчалик гальваник қўзғалувчанлик 
аниқланади. 
Электродиагностика икки усул билан олиб борилади 
-
униполяр (бир 
қутбли усул) ва биполяр (икки қутбли усул). Икки қутбли усул бир қутбли 
усул билан мушаклар реакциясини аниқлаш имконияти бўлмаганда 
қўлланилади. 
Бир қутбли усулда 1 см

майдонли, ишчи юзасида илиқ сув билан 
намланган бир неча қаватли марля жойлашган нуқтали электрод 
қўлланилади. Бу электрод жарохатланган нерв ѐки мушакнинг ҳаракатчан 
нуқтасига, иккинчи 150 см

майдонли электрод курак оралиғи соҳасига 
жойлаштирилади. Электродлар бинтлар билан фиксацияланади. 


47 
Икки қутбли усулда икки тармоқли ―тугмасимон‖ электроддан 
фойдаланилади, у икки эгилган стерженьдан таркиб топган бўлиб, учки 
қисми қалинлашган ва қўл учун мосламада тўхтатиш кнопкаси бўлади. 
Электрод мушакларнинг қарама-қарши учларига (унинг пайларга ўтиш 
соҳасига) қўйилади. Токнинг қўлланилаѐтган кучи мушакларда кўринувчи 
қисқаришни чақириши лозим.

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish