3-босқич:
Янги мавзунинг баёни
|
Умумий ўрта таълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш ҳақида маълумот бериш.
|
Кичик маъруза, оғзаки баён қилиш,
|
30 мин
|
4-босқич: Мустаҳкамлаш
|
“Мактабда касб-ҳунарга йўналтириш ишларини тўғри йўлга қўйиш ва самарадорлигини оширишдаги вазифалар” Тингловчилар фикрлари
|
Суҳбат
|
15 мин
|
5-босқич: Баҳолаш.
Дарс якуни
|
“Мактабдаги ҳар бир ходим касб-ҳунарга йўналтириш бўйича қандай ишларни амалга ошириш мумкин” ҳақида суҳбат олиб бориш.
|
Савол-жавоб,
чиқиш
|
10 мин
|
6-босқич: Мустақил бажариш учун топшириқлар (уйга вазифа)
|
“ Касб-ҳунарга йўналтириш бўйича масъул ходимга ота-оналар муносабати ” суҳбат
|
Мустақил ишлаш
|
10
|
3.1. 7 Умумий ўрта таълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш
Режа.
1. Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида асосий бўғин ҳисобланган умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятида ўқувчиларни ҳаётга тайёрлаш ва касб-ҳунарга йўналтириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
2. Умумий ўрта таълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишда мактаб директори, касб-ҳунарга йўналтирувчи ва синф раҳбарларининг роли.
3. 2007 йил 5 февралда Халқ таълими вазирлигининг «Умумтаълим мактабларида узлуксиз касб-ҳунарга йўналтириш дастурини амалга жорий этиш тўғрисида»ги 35-сонли буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруқда умумтаълим мактабларида узлуксиз касб-ҳунарга йўналтириш дастурини 2007-2008 ўқув йилидан бошлаб белгиланган тартибда амалга жорий этиш кўрсатиб ўтилган.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг асосий вазифаларидан бири ўқувчиларнинг онгли ва ихтиёрий касб танлашлари учун касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ривожлантириш ҳамда ҳаётга татбиқ қилишдан иборат.
Умумий ўрта таълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишда мактаб директори, касб-ҳунарга йўналтирувчи ва синф раҳбарларининг роли муҳим аҳамият касб этади.
2007 йил 5 февралда Халқ таълими вазирлигининг «Умумтаълим мактабларида узлуксиз касб-ҳунарга йўналтириш дастурини амалга жорий этиш тўғрисида»ги 35-сонли буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруқда умумтаълим мактабларида узлуксиз касб-ҳунарга йўналтириш дастурини 2007-2008 ўқув йилидан бошлаб белгиланган тартибда амалга жорий этиш кўрсатиб ўтилган.
Мактабдаги ҳар бир ходим касб-ҳунарга йўналтириш бўйича қандай ишларни амалга оширишини билиши лозим. Касб-ҳунарга йўналтириш ишларини амалга оширишда нафақат мактаб касб-ҳунарга йўналтирувчиси ёки амалиётчи психолог, балки бутун мактаб жамоаси масъулдир.
Мактаб директори мактабда касб-ҳунарга йўналтириш ишларини тўғри йўлга қўйиш ва самарадорлигини ошириш учун қуйидаги вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаши керак:
1.Касб-ҳунарга йўналтириш ишларини режалаштириш:
- мактаб иш режасида, педагогик кенгаш, директор ҳузуридаги ишлаб чиқариш йиғилишларида ўкувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш масалаларини киритади;
- мактаб касб-хунарга йўналтириш комиссиясининг иш режаси махсус комиссия томонидан тузилади; (Комиссиянинг намунавий иш режаси 1-илова).
- касб-ҳунарга йўналтириш комиссияси аъзоларининг иш тақсимотини белгилаб беради;
- мактаб касб-ҳунарга йўналтирувчиси ва амалиётчи психологининг иш режаларини туман ташхис Маркази билан келишилган ҳолда тасдиқлайди, режадаги мавзуларнинг талабга жавоб бериши ва долзарблигига аҳамият беради;
- маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари ҳамда синф раҳбарларининг иш режасида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг ўз аксини топганлигига эътибор қилади;
- иш режаларининг бажарилишини назоратга олади.
2. Мактаб директорининг буйруғи билан касб-ҳунарга йўналтириш бўйича масъул ходим (олий маълумотли меҳнат таълими ўқитувчиси ёки олий маълумотли, тажрибали ўқитувчи) тайинланади ҳамда уларга синфдан ташқари ишлари учун ўрнатилган тартибда устамалар белгиланади.
3.Мактабда касб-ҳунарга йўналтириш хонасининг ташкил этилишини, унинг Низом ва тавсияларга асосан жиҳозланишини таъминлайди ҳамда хонани ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, методика, қўлланмалар, «Касблар олами» электрон ахборот қидирув тизими, «Плакатлар тўплами» билан таъминланишини назорат қилади.
4. Ҳудудий академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик ишларини тўғри ташкил этади.
5. Фан ўқитувчиларининг дарс жараёнида ўкувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини таҳлил қилади.
6. Ҳар бир синф ота- оналар йиғилишларида ўкувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш масалаларининг киритилишини назорат қилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 473-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 июлдаги «Умумтаълим мактаблари битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олишларини кенгайтириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-427-сонли қарорлари ижросини таъминлайди ва ушбу қарорлар бўйича мактабда алоҳида бурчаклар ташкил этади.
8. “Maktab va hayot” журналига обунани ташкил этади.
9. Йил давомида икки маротаба ўқувчилар билан касб-ҳунарга йўналтирувчи, амалиётчи психолог ва уларнинг олиб бораётган ишлари тўғрисида суҳбат (сўровнома) ўтказади.
10. 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ жалб қилиш мақсадида мактаб буйруғи билан ҳар бир 9-синф битирувчисига биттадан ўқитувчини бириктиради.
11. Битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичи билан тўлиқ қамраб олиш бўйича юзага келадиган муаммоларни жамоа, маҳалла, ота-оналар билан ҳамкорликда бартараф этади, ёки туман (шаҳар) халқ таълими бўлими билан келишилган ҳолда ҳудудий ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясига хат орқали маълум қилади.
12. Халқ таълими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Оқсоқоллар Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамғармаси республика бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияларининг «Касблар фестивали»ни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган 2007 йил март ойидаги қўшма қарори ижросини таъминлаб боради.
13. Синф раҳбарлари, амалиётчи психологлар, касбга йўналтирувчилар, ота-оналар ҳамкорлигини йўлга қўяди.
14. 9-синф раҳбарларининг битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш буйича вазифаларини белгилаб беради ва назорат қилади. (Синф раҳбарлари йиғилишининг намунавий сценарийси 6-илова)
15. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришда синф раҳбарларининг масъулиятини ошириб, уларнинг вазифаларини аниқ белгилаб беради.
16. Мактаб директоридан бошлаб, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, синф раҳбарлари ва фан ўқитувчиларининг иш юкламаларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга йўналтириш ва ота-оналар билан илашлашни тўғри ташкил этилишини таъминлайди.
17. Халқ таълими вазирлигининг 35-сонли буйруғига асосан умумтаълим мактабларида узлуксиз касб-ҳунарга йўналтириш дастури 2007-2008 ўқув йилидан бошлаб белгиланган тартибда амалга жорий этилишини таъминлайди.
Касб танлашда ўқувчилар қобилиятларидан ташқари саломатлик ҳолатини ҳам ҳисобга олишлари зарур, чунки касб танловчиларнинг барчаси ҳам соғликларини эътиборга олган ҳолда касбни тўғри танлайди деб бўлмайди.
Тўғри, батафсил тавсияларни тегишли текширувлардан сўнг врач беради, лекин дастлабки чекловларни (агар улар мавжуд бўлса) танловчининг ўзи белгилаши лозим. Бу ундан қандайдир махсус билимларни талаб қилмайди, чунки, кўпчилик асосий қарши кўрсатгичлар организм аномалиясининг (нормадан четга чиқиш) тўрт гуруҳи билан белгиланади:
А. Скелет мушак аппарати аномалиялари-скелет, бўғимлар, умуртқанинг жароҳатланиши ёки касаллиги, мускуллар камчилиги бор бўлган ўқувчилар учун қуйидаги касбларни танлашлари тавсия этилмайди
Кўплаб жисмоний энергияни, узоқ вақт оёқда туришни, тез-тез энгашиб туришни талаб қиладиган касблар (юкчи, ғишт терувчи, станокчи, темирчи, металлургия ишлаб чиқаришдаги бир қатор касблар ва бошқалар)
Б. Сезги органлари (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш) да камчилиги бор ўқувчилар учун қуйидаги касблар тавсия этилмайди.
Хайдовчилик мутахассислигининг барча турлари, майда деталлар билан ишлаш, озиқ-овқат, парфюмерия саноатининг қатор касблари, ошпаз, дегустатор (мазасига қараб таъм билиш) ва бошқалар
В. Асаб тизимининг бузилиши – бош айланиши, қўлнинг қалтираши каби касалликларга чалинган ўқувчилар учун қуйидаги касблар тавсия этилмайди.
Баландликда (монтажчи, минорали кран машинисти,ва ҳ.к.з.) транспортда ишлаш билан боғлиқ касблар (йиғувчи, соатсоз, заргар, ва бошқалар) тавсия этилмайди
Г. Ички органлар-юрак-томир ва нафас тизими касалликларига чалинганлар учун қуйидаги касблар тавсия этилмайди:
Чангланган, газланган муҳитда, ҳавонинг сийраклиги муҳитида ёки унинг тескариси бўлган юқори атмосфера босими остида, ёки юқори ҳарорат шароитлари билан боғлиқ касблар ва бошқалар.
Шундай қилиб, касб танлашда яна бир қадам-бу ўзининг қобилиятлари ва соғлиғига баҳо беришдир. Бунда ушбу баҳолашнинг зарур, лекин етарли бўлмаган муолажа эканлигини инобатга олиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |