Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида



Download 25,65 Kb.
bet1/4
Sana17.05.2023
Hajmi25,65 Kb.
#939983
  1   2   3   4
Bog'liq
2008 йил 20 мартда 1778 сон якуний аттестация ас


[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.09.00 Ўрта таълим]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРНИНГ ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 20 мартда 1778-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, буюраман:
1. Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Халқ таълими вазири Т. ЖЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 март,
56-сон

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан


ТАСДИҚЛАНГАН
Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги 203-сон қарори асосида умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестациясини (кейинги ўринларда якуний аттестация деб юритилади) ўтказиш жараёнини тартибга солади.
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим муассасаларининг (бундан кейинги ўринларда мактаб деб юритилади) битирувчилари учун умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестациядан ўтиш мажбурийдир, мазкур Низомнинг III-бўлимида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
3. Мактаб битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларига қўйилган талабларнинг бажарилиши бўйича якуний аттестация ёзма, оғзаки ёки тест усулида ҳар бир фаннинг амалдаги ўқув дастури асосида ўқув йилининг якуни бўйича ўтказилади.
4. Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган (ушбу фан бўйича якуний аттестациядан ўтиш шарти билан) битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестацияга қўйиладилар.
5. Шартнома асосида мактабларда таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар якуний аттестацияга мазкур Низомнинг 4-банди асосида қўйиладилар.

Download 25,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish