Мактабнинг ички рўйхатига олинган ўқувчи билан профилактик ишларни олиб бориш тартиби (давоми) - ички рўйхатга олинган ўқувчининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўқувчини мактабдаги қизиқиши бўйича, спорт ва фан тўгараклари, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда жамоат ишларига жалб этиш чоралари кўрилади;
- ўқувчининг давомати, унинг мактабнинг ички тартиб-қоидалари ва муассаса Уставида белгиланган кийиниш маданиятига риоя этиши, мактабга тегишли ўқув-қуроллари билан келиши ҳамда муассасага таъқиқланган буюмлар олиб келмаслиги алоҳида назоратга олинади;
- ўқувчига бириктирилган тарбиячи-педагог ва психолог томонидан ўқувчи ва унинг ота-онаси билан камида икки ҳафтада бир маротаба якка тартибда профилактик сухбат олиб борилади ва сухбат натижаси ўқувчининг назорат дафтарига қайд этиб борилади;
- гуруҳбозлик, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва бошқа ғайриижтимоий ҳолатларни олдини олиш мақсадида таълим муассасасига бегона шахсларнинг келишини олдини олиш юзасидан тарғибот ишларини олиб боради;
- Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда ўқувчининг оилавий шароити, оиладаги ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилади;
- Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонун талабига мувофиқ ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари билан тарғибот ишлари олиб борилади;
- Олиб борилган профлактик тадбирлар самара бермаган тақдирда ҳудудий вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга мурожаат қилинади
- М А Ъ Л У М О Т Н О М А
- _________ тумани "_________" МФЙ ________ кўча ___-уйда истиқомат қилувчи, ________ туманидаги ____-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси ___________________ ўтган давр мобайнида ўзининг дарсларга мунтазам сабабсиз қатнашмаслиги, ўқишга келган пайларда тенгдошларига нисбатан жиззакилиги билан ажралиб, муассаса ички тартиб қоидаларига амал (бошқа сабаблар) қилмаяпти.
- Ўқувчи _________________ билан синф раҳбари _____________________, муассаса психологи ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ___________________________ томонидан бир неча маротаба профилактик суҳбатлар ўтказилишга қарамай ижобий натижага эришилмади.
- Ушбу ҳолат юзасидан ____________________нинг ота-онаси бир неча маротаба мактабга чақиртирилиб, фарзандининг хулқ-атвори ҳақида хабардор қилинган.
- Шунингдек, ўқувчи _________нинг яшаш манзили бўйича “___”_____ 2016 йилда яшаш шароити ва оилавий аҳволи ҳақида далолатнома тузилган ҳамда 2016 йил ___ кунидаги _____-сонли хат билан МФЙга мурожаат қилинган. Лекин ўқувчида ижобий ўзгариш бўлмади.
- ўқувчи ҳақида маълумотнома;
- ўқувчининг ота-онаси билан ўтказилган суҳбат баёни;
- яшаш шароити ва оилавий аҳволини ўрганиш далолатномаси;
- ўқувчининг МФЙ фаоллари билан ҳамкорликда қилинган ишлар нусҳаси;
- муассаса психологи ва синф раҳбарининг тавсифномаси илова қилинади.
- Юқоридагиларга асосланиб, Сиздан ўқувчининг таълим-тарбияси билан шуғулланиш ва дарсларга жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатишингиз сўралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |