МАКТАБ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЖАМОАСИНИНГ КЕНГАШИ КОМИССИЯЛАРИ
Мактаб жисмоний тарбия жамоасининг кенгаши
Оммавий ташкилий ишлар комиссияси
«Алпомиш» ва «Барчиной» саломатлик тести комиссияси
Ўқув-спорт ишлари комиссияси
хисобот ва рўйхатга олиш комиссияси
тарғибот ва ташвиқот ишлари комиссияси
Хўжалик ишлари комиссияси
Ота-оналар ва хомийлар билан ишлаш комиссияси
Изоҳ: комиссиялар кенгайтирилиши ёки қисқартирилиши-бирини бирига қўшиб юборилиши МЖТЖси кенгашининг қарори асосида амалга оширилади. Уларни номланиши ҳам бошқача бўлиши мумкин.
Режалар мактабнинг “Камолот” уюшмаси бюросини тадбирлари билан мослаштирилса мақсадга мувофиқ бўлади ва умумтаълим мактабининг педагогика кенгашида муҳокама қилинади. Раис, муовинлар режа бўйича ҳар бир тадбирдан сўнг мактаб жисмоний тарбия жамоаси кенгаши олдида ҳисобот берадилар, туман ва шаҳар мусобақаларида иштирок этадиган мактаб терма жамоалари таркибини тасдиқлаш, мактаб бўйича жисмоний тарбия фаолларини ва энг яхши спортчиларни тақдирлаш буйруғини тайёрлашда иштирок этадилар.
3 – 4 - МАВЗУ: МЖТЖсининг оммавий-ташкилий ишлар комиссияси фаолиятининг мазмуни. МЖТЖнинг ўқув-спорт ишлари комиссияси фаолиятининг мазмуни
МЖТЖсининг оммавий-ташкилий ишлар комиссияси фаолиятини мазмуни
Оммавий ташкилий ишларга комиссия раиси ва уни аъзоларидан ташқари жамоа кенгашининг раиси бошловчилик қилиши одатга айланган. Чунки жамоанинг фолиятини йўлга қўйиш асосан оммавий-ташкилий ишлар билан боғлиқ. Оммавий ташкилий ишлар турли туман ва ўта қизиқарли. Жамоада комиссияни бошқарувчи ўқувчи ёшлар ёрдамида: жамоа учун актив (фаоллар) танлаш; уларни жой жойига қўйиш; уларни ўқитиш учун семинарларни уюштириш; мактабнинг бошқа жамоатчи ташкилотлари билан алоқа ўрнатиш; ҳамкорлик қилиш; ота-оналар қўмитаси; оталиқ ташкилотлар, ҳомийлар ва васийларни топиш ва улар билан алоқани йўлга қўйиш; мактабнинг жисмоний маданияти ва спортига оид тадбирларни режалаштириш, ташкиллаш ва ўтказишда вазифаларни бошқа комиссияларга ўринли тақсимлаш; жамоа фаолларига ўринбосарларни топиш ва тайёрлаш, бошқа комиссияларда уларни стажировкасини йўлга қўйиш; радио, газета, деворий газета, маҳаллий матбуот, радио-телевиденияда тарғибот-ташвиқот ишлари комиссияси фаолиятини назорат қилиш, ташкилий ишларга амалий ёрдам бериш; «Саломатлик» тести бўйича, ўқув-спорт ишлари, хўжалик ишлари комиссияларининг фаолиятини кенгаш муҳокамасига тайёрлаш масалалари билан шуғулланади; синф фаоллари, синфлардаги спорт ишларини ташкиллаш; спорт тайёргарлиги, мусобақалар, спорт сек-циялари ва тўгараклари фаолиятини назорат қилиш ва ундаги ташкилий масалалар; спорт бурчаклари, рекордлар доскаси, жамоанинг фахрий китобини юритилишини назорат қилиш; ўқувчи спортчилар классификациясини ошириш мусобақалари, ўртоқлик учрашувлари; суҳбатлар, кечалар, учрашувлар ташкиллаш; синф жисмоний тарбия ташкилотчиларини тайёрлашни ташкиллаш; «Саломатлик» тести фаолларини тайёрлашни назорати; синфлар, параллел синфларни жисмоний тарбия жамоасини бошланғич ташкилотларининг ҳисобот сайлов йиғилишларини уюштириш; МЖТЖнинг йиллик ҳисобот сайлов йиғилишларини ташкиллаш ва ўтказишдек ташкилий ҳамда омма билан ишлашдек қатор фаолиятларни амалга оширади. Жамоатчи йўриқчи, спорт ҳакамларини тайёрлашни режалашти-ради; спорт секциялари кенгаши ёки бюролари фаолиятини назора-тини олиб боради. Бу комиссиянинг аъзолари бошқа комиссияларнинг умумий сонидан 2-3 нафар ортиқ бўлиши мумкин. Бу комиссия таркибидагиларга-комиссия раиси, комиссия котиби, мактабни оталиққа олган ташкилот, муассаса, ҳомий, васийлар ва ота-оналар қўмитаси билан алоқа боғловчилар, синфларнинг жисмоний тарбия ташкилотчилари (ҳар бир синфда икки нафардан) «Саломатлик» тестлари тадбирлари учун масъуллар, соғломлаштириш ишлари, рўйхатга олиш ва ҳисобот ишлари кенгаш аъзоларини навбатчилигини ташкиллаш ва уни ижросини назорат қилувчи, спорт кечалари, спорт мусобақалари ташкиллаш учун масъул сифатида вазифалар тақсимланиши ва уларга бириктирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |