5.2.4. Спортчининг маълумоти
Индивидул психологик тайѐргарликни ташкил этиш чоғида спортчининг
интеллектуал жиҳатдан ривожланиш даражаси ва унинг маълумотини инобатга
олмаслик мумкин эмас. Интеллектуал жиҳатдан ривожланган спортчилар,
бошқа спортчиларга қараганда, ўз-ўзини тарбиялашга қобилиятли, барча
нарсаларни таҳлил эта оладиган, тайѐргарлик жараѐнига ижодий ѐндошиб, унда
ўзлари ҳам фаол иштирок этадиган бўладилар. Улар одатда, ўз-ўзини
бошқариш бўйича барча қийин ва мураккаб усулларни, идеомотор, аутоген
тайѐргарликларни ва ҳоказоларни тез ва жуда катта қизиқиш ҳамда тушунган
ҳолда эгаллайдилар. Бундай спортчилар мураббийлардан демократик бошқарув
услубида ишлашни талаб қиладилар, буйруқбозликка, мураббийнинг
ўзбошимчалик ва қатъият билан қабул қилган қарорларига салбий муносабат
билдириб, унга қарши муросасиз бўладилар, айни пайтда улар мусобақа ва
тайѐргарликларга оид ташкилий масалаларда ўзлари билан маслаҳат
қилишларини, назарий ва услубий жиҳатларни атрофлича муҳокама
Умумий психология ва спорт психологияси
4-семестр; 5-мавзу
7-саҳифа
этишларини хоҳлайдилар. Aйни пайтда ривожланган ақлий салоҳият яъни
интеллект кучли ҳаѐл ва башорат қила олиш қобилияти билан ҳам чамбарчас
боғлиқдир. Бу эса баъзан ҳаддан ташқари ўзини тафтиш қилиш, “авра-астарини
беҳуда ағдариш” билан кечади. Натижада спортчи олдинда турган масъулиятли
мусобақада юз бериши мумкин бўлган мағлубияти учун қаттиқ ҳаяжонланади,
бу эса ўз навбатида унда кучли стартолди ҳаяжонланишини, ҳиссий
қўзғалишини келтириб чиқаради.
Индивидуал тафовутларнинг ўзаро мана шундай тарздаги хилма-хиллиги
спортчиларни психологик тайѐрлаш жараѐнида ҳам турлича восита ва
услублардан фойдаланиш лозимлигини тақозо этади.
Психологик тайѐргарликни индивидуаллаштириш бу борадаги бир неча
қадамларни изчил ташлашни талаб этади, яъни бунда диагностика, бошқарув ва
қўлланиладиган восита ва услубларнинг самарадорлиги устидан назорат изчил
кетма – кетликда амалга оширилмоғи керак.
Психологик тайѐргарликни индивидуаллаштиришнинг дастлабки ва энг
муҳим қадами бу – спортчининг индивидуал психологик хусусиятларини
ўрганишдан иборатдир. Бу иш шахснинг шахсий хусусиятларини ўрганиш
бўйича белгиланган тартибда тўлдириладиган батафсил психологик
тавсифнома ѐзиш билан тугалланади. Тавсифнома етарли даражада батафсил ва
айни пайтда аниқ ва пухта бўлиши, шахсдаги шахсий интилишлар,
муносабатлар тизими, психик ривожланиш, ахлоқ-одоб ва юриш-туришдаги
ўзига хосликлар каби энг муҳим кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларга эга
бўлиши керак.
Шахснинг йўналтирилганлиги – дейилганда қуйидагилар тушунилади:
унинг мотивлари, қизиқишлари, белгиланган ички мақсадлари, севган
машғулотлари,
асосий
эҳтиѐжлари,
ғоявий
эътиқоди,
тамойиллиги,
ватанпарварлиги, жамоага садоқат ҳисси, масъулият ҳисси ва ҳоказолар.
Муносабатлар: инсонларга (жамоага, мураббийга, дўстларга, оилага,
рақибларга), ўз ишига (спортга, меҳнатга, ўқишга, жамоат ишига), ўз-ўзига (ўз-
ўзини ардоқлаши, ўз фикрини ҳимоя қила билиши, ўз-ўзига танқидий
муносабатда бўлиши, ўз-ўзини назорат қила билиши, ўз-ўзини тарбиялай
олиши), ўзидаги фазилатларга ва камчиликларга, муваффақият ва
омадсизликларга, танқидга,мукофотларга, рағбатлантириш ва жазоланишга
нисбатан бўлади.
Психик ривожланиш: киши асаб тизими асосий сифатларининг умумий ва
ижтимоий тарзда намоѐн бўлишидан иборат бўлиб, у шахснинг
темпераментига, психик ва иродавий хусусиятларига боғлиқдир.
Машғулотлар чоғидаги муносабатлар ва хулқ-атвор: орасталик,
интизомлилик, ўз-ўзини тута билиш, ташкилотчилик, меҳнатсеварлик, фаоллик,
ташаббускорлик, мустақиллик, кайфиятнинг ўзига хослиги, тўсиқларга ва
ноқулай шароитларга нисбатан чидамлилик. Ўзи севган ва севмаган машқларга,
топшириқ ва вазиятларга, тез-тез учраб турадиган спорт мусобақалари билан
боғлиқ сафарларга, спорт залларининг, ўзи шуғулланадиган асбоб-
ускуналарнинг ўзгаришига нисбатан муносабати. Мураббий томонидан
кўрсатиладиган ѐрдамга нисбатан муносабати.
Do'stlaringiz bilan baham: |