Психология ва фан-техника тараққиёти
XX аср ишлаб чиқаришнинг, техниканинг янги турлари, алоқа воситаларининг беқиёс тараққий этганлиги билан, электроника ва автоматиканинг кенг қўлланилиши билан, транспортнинг товуш тезлигидан ҳам ортиқ тезликда юрадиган янги турлари ўзлаштирилгашшги ва шу кабилар билан белгиланади. Буларнинг ҳаммаси замонавий техника билан иш кўрадиган киши психикасига жуда катта талаблар қўяди. Ҳозирги пайтда саноатда, транспортда, ҳарбий ишда психологик омил деб аталмиш омилларни, яъни психик билиш жараёнлари — идрок, хотира, тафаккурда, шахе психикасининг хусусиятлари—характери хусусиятларида, темпераментида, таъсирланиши тезлиги ва шу кабиларда мужассамлашган имкониягларни ҳисобга олиш тобора катта аҳамият касб этмоқда. Жумладан, жуда қисқа вақт ичида ўта масъулиятли ечим (қарор) лар қабул кнлиш зарурати билан юз берадиган асабий-психик танглик шароитида (куп жиҳатдан замонавий товушдаи тез учар авиация учун, йирик энергетика системаларининг диспетчер-операторлари иши учун хос бўлган вазиятларда ва ҳоказоларда) шахсда фаолиятни жиддий камчилик ва бузилишларга йўл қўймасдан амалга ошириш имконини берадиган айрим фазилатларнинг мавжудлиги ғоят мухимдир. Бу каби фазилатларнинг етишмаслиги эса аварияларга олиб келади. Мехнат фаолиятининг мураккаб турлари киши олдига қўяётган талаблари муносабати билан кишининг психологик имкониятларини ўрганиш ҳозирги замон психологиясининг муҳим роль ўйнаётганлигини билдиради.
Психология ва педагогика
Психология фанини ривожлантиришнинг омили бўлган фан-техника тараққиёти ва бу фаннинг мушоҳадага асосланган метафизик тасаввурлардан ҳоли бўлишига кўмаклашган ҳолда ҳозирги пайтда психологиянинг педагогика билан ўзаро энг якин алоқада эканлигини аниқ-равшан кўрсатиб берди. Уз-ўзидан равшанки, бундай злоқа ҳамиша ҳам мавжуд бўлиб келган эди ва буни илғор психологлар ва педагоглар тушунишарди. Буюк рус педагоги К. Д. Ушинский (1824—1870) педагогика учун ўз аҳамиятига кура психология барча фанлар ичида биринчи ўринда туради, деб таъкидлаган эди. Кишини ҳар жиҳатдан тарбияламоқ учун, деб қайд этган эди К. Д. Ушинский, уни ҳар жиҳатдан ўрганмоқ даркор.
Ҳозирги пайтда психология билан педагогика ўртасидаги алоқалар ўзгача тус олмоқда. Бу алоқалар қатор йиллар мобайнида аслида куп ҳолларда психологиянинг педагогикага ташқи мослашуви ва педагогика томонидан психологиянинг «тайёр маълумотларини» ташқи томондан ҳисобга олиниши билан чекланиб келди. Масалан, кўпинча аллақачон таркиб топган. Илғор психологлар психология фани олдида турган ва ҳал этилиши педагогикадаги энг муҳим проблемаларнинг муваффақиятли руёбга чикарилишини белгилаб берадиган еазифаларни аниқ ифодалаб бермоқдалар.
Биринчи вазифа психологик тадқиқотларнинг тайёр ва карор топган қоидаларни (таълим ва тарбия мазмуни, методлари ва усулларини) асослаб беришига каратилганидан кура купрок ана шу карор топган педагогик тажрибадан узиб кетадиган, бунинг учун янгидан-янги йулларни очиб берадиган, таълим ва тарбия ишида янгиликнинг кенг миқёсда кидирилишини таъминлайдиган йуналишида олиб борилишини такозо этади. А.В. Запорожец, Л.В. Занков, В.В. Давидов, П.Я. Гальперин, Н.А. Менчинская, Д.Б. Эльконин, Ш.А. Амонашвили ва бошкаларнинг педагогик психология соҳасидаги тадқиқотлари айнан ана шундай характерга эгадир.
Биринчи вазифадан келиб чиқадиган психологиянинг ик¬кинчи вазифаси фан-техника тараққиётининг педагогика фани олдига қўйган талаблари билан боғлиқдир. Узлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотнинг ҳажми жуда тез суръат билан ортиб бормоқда. Шу нарса аниқланганки, ахборот тездаёқ эскириб, янгиланиши лозим бўлиб туради. Бундан шу нарсанч тушуниш керакки, материални асосан ёдлаб олиш ва хотирада сақлаб қолишга мўлжалланган ўқитиш ҳозирдаёқ замонавий талабларга фақат қисман жавоб бериши мумкин. Тафаккур сифатларини шакллантириш муаммоларини ҳал этиш биринчи галдаги вазифалардан бўлиб чиқмоқдаки, бу ўқувчиларга доимо янгиланиб турувчи ахборотни ўзлари мустақил равишда ўзлаштириб бориш имконини берган бўлур эди. Уқишни тугатганидан кейин ҳам сақланиб қоладиган бундай қобилиятларнинг ривожлантирилиши кишининг тобора жадаллаштирилаётган фан-техника тараққиётидан орқада қолмаслиги учун имконият туғдирган бўлур эди. Бизда жадал суръатлар билан ривожлантирилаётган халқ маорифи психология олдига кўпгина долзарб вазифаларни: психиканинг онтогенезда ривожланишининг умумий қонуниятларини аниқлаш, ҳар бир ёш босқичида кишининг фаолияти ва шахсининг психологик характеристикасини бериш, киши томонидан фан асосларида, маънавиятда, идеологияда маълум бир тарзда системала»штирилган ижтимоий тажрибани ўзлаштиришнинг психологик механи-змларини аниқлаш, кишининг тарбияси ва психик жиҳатдан ривожланиши ўртасидаги ўзаро боглиқликни очиб берган ҳолда таълим ва тарбия жараёнида унинг шахсини шакллантиришнинг психологик асосларини кўрсатиб бериш; одамларнинг ёши ва индивидуал хусусиятлари ўртасидаги нисбатни ўрганиш; айрим одамларнинг психикаси ривожланишида умумий ривожланиши жараёнига нисбатан фарқлар юз беришининг психологик сабабларини аниқлащ ва ана шу фарқларни аниқлаш методларнни ишлаб чиқиш каби вазифаларни қўйди.
Юқорида айтиб ўтилган умумий ва улар билан борлиқ жузъий вазифаларни бажара бориб, ҳозирги замой психологияси педагогика билан мустаҳкам богланган ҳолда иш кўради. Психологиянинг ушбу вазифаларини ҳал этиш билан банд бўлган қатор конкрет соҳалар (энг аввало педагогик психология ва ёш психологияси) илмий педагогиканинг бўлимлари, тарбия назарияси ва методикаси, дидактика, айрим фанлар (математика, тарих, жугрофия ва бошқалар) ни ўқитишга дойр хусусий методикалар билан ўзаро муносабатдадир.
Умумий таълим ва ҳунар мактабини ислох қилишнинг асосий йўналишлари тўғрисида карор муносабати билан ўқувчиларнинг меҳнат тарбияси ва таълими, уларни касбга йўналтириш , уларнинг унумли мехнатда баҳоли-қудрат иштирокининг психологик жиҳатлари алоҳида аҳамият касб этди. Мактаб ислоҳоти ҳужжатларида шахснинг энг муҳим фазилатларини ёшликдан ривожлантира боришнинг аҳамияти таъкидланиб ўтилганки, коллективизм, ўзига ва бошқаларга нисбатан талабчанлик, ҳалоллик ва ростгўйлик, меҳрибонлик ва принци-пиаллик, барқарорлик ва матонатлилик ана шулар жумласига киради. Мактабларимизда ўқитишни компьютерлаштиришнинг кенг тус олаётганлиги педагоглар олдига ўқувчиларни ЭҲМ билан иш бажаришга психологик жиҳатдан тайёрлаш, уларда тегишли малака ва кўникмаларни шакллантириш, уларнинг «иккинчи савод» чиқаришларига эришиш проблемасини қўйди.
Do'stlaringiz bilan baham: |