II. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАСИНИНГ
МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
2.1. Мақсад ва вазифалари қуйидагилардир:
“Ижодий Академия” илмий-омабоп, бадиий-ижодий журнали ватанимизда бадиий таълимга ихтиссолашган олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқот муассасалари изланувчилари, ўрта-махсус ва умумий ўрта таълим мутахассислари, ижодкорлар ҳамда бадиий ижодга қизиқувчи барча юртдошларимизга мўлжалланган.
“Ижодий Академия” илмий-омабоп, бадиий-ижодий саҳифаларида санъат назарияси (тасвирий ва амалий санъат, архитектура, мусиқа ва б.) ва тарихи, жаҳон санъатида кечаётган бадиий жараёнлар, машҳур рассомлар ижодий фаолияти, соҳада эришилаётган ютуқлар салмоғи, юбилейлар ва хотира бўлимлари ташкил этилган бўлиб, уларда долзарб мавзуларга бағишланган илмий мақолалар, соҳага оид муҳим ахборотлар шарҳлари ҳамда мазкур фан тармоғи ривожига салмоқли ҳисса қўшган таниқли олимлар, ташкилотчиларнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган мақолалар чоп этилади.
2.2. Таҳририятнинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Таҳририят минбари. Ватанимизда бадиий таълим соҳаларида амалга оирилаётган ислоҳотлар, жараёнларнинг ижод аҳли олдига қўйиладиган вазифалар кўлами, олий таълим тизимидаги ўқув, илмий, ижодий ва маънавий-маърифий соҳаларда эришган ютуқлари ва қилииши зарур бўлган кенг кўламли ишлар ёритилган мақолалар мунтазам равишда чоп этиб борилади.
Буюклар мероси. Мазкур рукнда дунё илм-фан ва бадиий маданияти тамаддуни ривожига сезиларли ҳисса қўшган улуғ сиймолар, алломаларнинг ҳаётини илмий нуқтаи назардан ўрганиш, ёшларни илмий-тадқиқот ва ижодкорликка йўналтирадиган, уларнинг илмий-ижодий изланишлари натижаларини танқидий таҳлил қилиб берилган мақолалар чоп этилади.
Ҳаёт чорраҳалари. Миллий ва умуминсоний қадриятлар, урф-одатларни ўрганиш, асраб-авайлаш, тарғиб қилиш, ёшлар учун тарбиявий аҳамиятга эга бўлган, жамиятдаги воқеъликлар акс этган мақолалар ҳавола этилади
Менинг таклифим. Бу рукнда бевсита соҳани ривожлантириш, яқин келажакдаги тараққиёт стратегиясини белгилаб беришга амалий асос сифатида хизмат қиладиган таълим ва тарбия, сифатли билим олишга қаратилган инновацион ғоялари, таклифлар ва уларнинг ечими борасидаги аниқ механизм ишлаб чиқилган таҳлилий мақолалар ёритилади.
Бизнинг ижодий галереямиз. Замонавий бадиий жараёнда ўз ўрнига эга бўлган иқтидорли талабаларнинг мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот ва ижодий ишлариларидан намуналар чоп этилади. Саҳифа (энг ўртада чоп этилади) журналнинг ҳар бир сонида ижодкор ёшларнинг янги ижодий ишлари, эришган ютуқлари билан таништириб борилади.
Тақриз ва таҳлил: бадиий таълим соҳаларида яратилган илмий, илмий оммабоп китоблар, монографиялар, ижодий портретлар, каталоглар, альбомлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва кўргазмаларга холис муносабат акс этган тақризлар ва таҳлилий мақолалар чоп этилади.
Кроссворд бошқотирмалар. Профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва талабалар томонидан тузилган педагогика, бадиий таълим соҳалари ва ижодий жараёнларга оид қизиқарли крассвордлар, бошқотирмалар ҳавола қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |