Умумий қоидалар



Download 37,22 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi37,22 Kb.
#282386
Bog'liq
ораста қизлар


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида ўтказиладиган «Ораста қизлар» кўрик-танлови

НИЗОМИ
Умумий қоидалар


1.1. «Ораста қизлар» кўрик-танлови (кейинги матнларда «танлов» деб юритилади) ҳудудий Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамғармаси ва «Камолот» ЁИҲ бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилади.


1.2. Мазкур танлов ўқувчи-қизларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, миллий ғояга садоқат, юксак инсоний фазилатлар, инсонпарварлик, ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳида, жамиятда эътироф этилган ахлоқ тамойиллари ва меъёрларига мос тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини маънавий, ғоявий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, диний ақидапарастлик ва миссионерлик ҳаракатлари таъсирига тушиб қолишдан сақлаш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, кашандалик, ичкиликбозлик каби салбий иллатларга қарши кураша оладиган қилиб тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг ҳаётга фаол муносабатини шакллантиришга қаратилган.


1.3. Танлов таълим муассасаларининг 8-, 9-синф ўқувчи-қизлари (ҳар бир синфдан бир нафардан) ўртасида ташкил этилади.


1.4. Танлов Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг тегишли буйруқлари асосида ташкил этилади.


Танловнинг мақсади


1.1. Танловнинг мақсади қуйидагилардан иборат:


ўқувчи-қизларни оилавий ва мустақил ҳаётга тайёрлаш;


таълим муассасаларида қизларнинг фаоллигини ошириш;
ташаббускор, фаол ўқувчи-қизларни қўллаб-қувватлаш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
ўқувчи-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали оила, давлат ва жамият қурилишидаги фаоллигини кучайтириш;
ҳар томонлама етук, баркамол, маънавий, ақлий, жисмоний ривожланган шахс тарбиясини амалга ошириш, ўқувчи-қизларнинг қобилиятларини тўлиқ намоён этишлари учун етарли педагогик шароит яратиш.
III. Танловни ташкил этиш тартиби

1.1. Танлов уч босқичда ташкил этилади:


а) 1-босқич – умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчи-қизлари ўртасида апрель ойининг 10-санасига қадар;


б) 2-босқич – туман (шаҳар)лар миқёсида апрель ойининг 20-санасига қадар;


в) 3-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар миқёсида апрель ойининг 30-санасига қадар ўтказилади.


1.2. Танловнинг қуйи босқичларида ғолиб бўлиб 1-ўринни эгаллаган бир нафар иштирокчи кейинги босқичида иштирок этиш учун тавсия этилади.


Танловнинг 2- ва 3- босқичлари шароитдан келиб чиққан ҳолда ҳудудларга ажратилган ҳолда ҳам ўтказилиши мумкин.


1.3. Танловнинг ҳар бир босқичларини ўтказиш бўйича умумтаълим мактабларида ва туман (шаҳар)ларда, 5-7 нафар малакали мутахасислар (ҳудудий Халқ таълими бошқаруви, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамғармаси ва «Камолот» ЁИҲ бўлимлари, мактаб директори, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, таълим муассасаларидаги Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раислари)дан таркиб топган ҳайъат гуруҳлари тузилади.


Танлов шартлари ва баҳолаш


1.1. Танловнинг 1-босқичида:

биринчи шарт – таништирув. Бу шартда иштирокчилар 5 дақиқа давомида мактаб ўқувчи-қизларининг кийиниш одобига бўлган муносабатини намунавий кўринишлар орқали акс эттириб бериши ҳамда бўш вақтида ўзи яратган ижод намуналарини тақдим этадилар. Баҳолаш – 10 баллгача.


иккинчи шарт – савол-жавоб. Бу шартда иштирокчилар ташкилий қўмита томонидан тайёрланган таълим-тарбия жараёни, маънавий-ижтимоий ва ҳуқуқий билимларга оид 5 та саволга жавоб беради (саволлар иштирокчига муҳрланган конвертда тарқатилади). Баҳолаш – 10 баллгача.


учинчи шарт – «Рўзғор сирлари». Бу шартда иштирокчиларнинг пазандалик қобилиятлари синаб кўрилади (картошка тозалаш, сабзи тўғраш, хамир ёйиш ва ҳ.к. каби топшириқлар). Баҳолаш – 10 баллгача.


тўртинчи шарт – «Эркин мавзу». Бу шартда иштирокчилар 5 дақиқа ичида ўз истеъдодларини намойиш қилишади (адабиёт, санъат, маданият ва ҳ.к. соҳаларда). Баҳолаш – 10 баллгача.


бешинчи шарт – «Ораста қиз». Бу шартда ҳакамлар иштирокчилар яшайдиган хонадонга ташриф буюриб, хонадоннинг тоза, саранжом-саришта эканлигига, уй, ошхона жиҳозларнинг батартиб жойлаштирилганлигига ва ҳ.к.ларга баҳо беришади. Баҳолаш – 10 баллгача.


1.2. Танловнинг 2-, 3-босқичларида:


Биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи шартлар биринчи босқич шартлари билан айнан бир хил ташкил этилади.


бешинчи шарт – «Ораста қиз». Бу шарт 1-босқичнинг 5-шартида кўзда тутилган ҳолат бўйича иштирокчиларнинг хонадонларида тасвирга олинган суратлар жамланмаси (фотоальбом) асосида баҳоланади. Баҳолаш – 10 баллгача.


V. Танлов мукофотлари ва ғолибларни тақдирлаш


Танловнинг барча босқичлари ғолиблари ташкилий қўмита ва ҳамкор ташкилотларнинг махсус диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади. Иштирокчиларни тақдирлашда ҳомийларни кенг жалб этиш тавсия этилади.
Халқ таълими вазирлининг 2012 йил 18 январдаги

03-142-сонли хати билан ижрога юборилган.


Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Республикадаги


ўқув муассасаларида жамоатчилик асосида ташкил этилган


“Ораста қизлар” тўгарагининг


ЙЎРИҚНОМАСИ


Мақсад
Болалар, ўсмирлар ва ёшларда шахсий гигиеник қоидаларни тўғри шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш, уларда ўзининг ва атроф муҳитнинг тозалигига эътиборни кучайтириш, экологик ва тиббий маданиятни юксалтириш, айниқса қизларнинг ўзаро муносабатларидан унумли фойдаланган ҳолда, улар ўртасида балоғатга етмасдан турмуш қуришнинг олдини олиш, никоҳ ёшидаги қизлар ўртасида оила муқаддаслиги, турли муносабатлар, ҳомиладорликка оид жараёнлар ҳақида кенг тушунча бериш.


Ҳамкор ташкилотлар:


Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Халқ таълими вазирлиги;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
Камолот ЁИҲ МК;
Амалга ошириш механизми:
Мактаб ва лицей-коллеж ҳамда олий ўқув юртларнинг ҳар бир синфи, гуруҳ ёки курсида санитар-тарғиботчи ўқувчини ораста қизлар гуруҳи раислигига жамоатчилик асосида сайлаш;
“Ораста қизлар”тўгарагига ўқув муассасасига бириктирилган ҳамшира ёки шифокор раҳбарлик қилади, ишларни тартибга солади;
Ўқув муассасасига бириктирилган ҳамшира ёки шифокор мактаб, лицей-коллеждаги ўқувчилар, олий ўқув юртлари қизларини тиббий кўрикларини ўтказишга масъул бўлиб, ўқув муассасасининг қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиника билан боғлиқлигини таъминлаш;
Мактаб, лицей-коллежларда “Тоза қўллар саломатлик гаровидир”, “Менинг оилам энг тоза ва обод хонадон” мавзусида иншо ёзишни уюштириш;
“Орасталик шиоримиз”, “Мактабдаги энг ораста ўқувчи”, “Тозалик – соғлик гарови”, “Энг соғлом оила”, “Бадантарбиядан мақсад” каби мавзуларда кўрик танловлар, тадбирлар ўтказиш;
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг ўқув муассасадаги бирламчи ташкилот раиси “Ораста қизлар” тўгараги фаолиятини мувофиқлаштиради.
Тўгарак фаолиятининг йўналишлари:
1-4 синфларда:

– ўқувчилар устки кийими орасталигига эътибор бериш;


– синф хонаси тозалигига эътибор бериш;


– синф хонасини шамоллатиш;


– ўқувчилар қўллари, тирноқлари тозалигини текшириш;


– дарслар орасида 5 минутлик бадантарбия машғулотлари ўтказиш;


– шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш;


– кун тартибига риоя қилиш бўйича тарғибот қилиш;


– кўчадан келгандан сўнг, ҳожатхонадан чиққандан кейин, овқатланишдан олдин қўлларни совунлаб ювиш ҳақида доимий равишда уқтириб туриш;


– ҳожатхонанинг тозалигига риоя қилиш;


– грипп эпидемияси вақтида ниқоб (маска) тақиб юриш аҳамияти ҳақида эслатиш ҳамда назорат қилиш;


– “Менинг уйим – энг тоза хонадон” мавзусида расм чизиш танловини ўтказиш;


– Овқатланиш маданияти бўйича ролли ўйинлар уюштриш;


5-7 синфларда:


– синф хонаси тозалигига эътибор бериш;


синфхонасини шамоллатиш;


– ўқувчилар ташқи кўриниши, орасталигига эътибор бериш;


– ўқувчилар қўллари, тирноқлари тозалигини текшириш;


– дарслар орасида 5 минутлик бадантарбия машғулотлари ўтказиш;


– кўчадан келгандан сўнг, ҳожатхонадан чиққандан кейин, овқатланишдан олдин қўлларни совунлаб ювиш ҳақида доимий равишда уқтириб туриш;


– грипп эпидемияси вақтида ниқоб (маска) тақиб юриш аҳамияти тўғрисида тушунтириш ҳамда назорат қилиш;


– шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;


– уй-жой, кўча, ўз хонасини доимий равишда озода ва орасталигини таъминлаш борасида тушунтириш олиб бориш;


– ҳар хил юқумли касалликларни олдини олиш чоралари бўйича мактаб ҳамшираси билан тарғибот ишларини олиб бориш;


– спорт машғулотлари, тўгаракларига тенгдошларини жалб этиб, уларга спортнинг соғлиқ учун аҳамияти ҳақида тарғибот ишларини олиб бориш;


– “Намунали – ораста синф” мавзусида баёнлар танловини ўтказиш;


– кийиниш маданияти тўғрисида ролли ўйинлар уюштириш;


– Ўсмирлик давридаги ўзгаришлар ва қандай ҳолатларда шифокорларга мурожаат қилиш керак?


8-9 синфларда


– синф хонаси тозалигига эътибор бериш;


– синфхонасини шамоллатиш;


– ўқувчилар ташқи кўриниши, орасталигига эътибор бериш;


– ўқувчилар қўллари, тирноқлари тозалигини текшириш;


– грипп эпидемияси вақтида ниқоб (маска) тақиб юриш аҳамияти тўғрисида тушунтириш ҳамда назорат қилиш;


– шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;


– уй-жой, кўча, ўз хонасини доимий равишда озода ва орасталигини таъминлаш борасида тушунтириш олиб бориш;


– ҳар хил юқумли касалликларни олдини олиш чоралари бўйича мактаб ҳамшираси билан тарғибот ишларини олиб бориш;


– спорт машғулотлари, тўгаракларига тенгдошларини жалб этиб, уларга спортнинг соғлиқ учун аҳамияти ҳақида тарғибот ишларини олиб бориш;


– зарарли одатларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири ҳақида тарғибот ишлари олиб бориш;


– “Энг намунали мактаб” мавзусида иншолар танловини ўтказиш;


– кийиниш маданияти тўғрисида ролли ўйинлар уюштириш;


– муомала маданияти тўғрисида ролли ўйинлар уюштириш;




– Ўсмирлик давридаги ўзгаришлар ва қандай ҳолатларда шифокорларга мурожаат қилиш керак?
Download 37,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish