Билиши керак:
Бўлим фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, Институт ректори буйруқларининг моҳиятини билиши.
Малака талаблари:
институтда бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга;
намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, ҳушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига;
олий маълумотга эга бўлиши;
бўлим йўналиши бўйича камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.
Классификатор бўйича:
Т/р
|
Лавозим
номи
|
ММСК бўйича код
|
Ходимлар
тоифаси
|
Маълумотининг энг паст даражаси
|
ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди
|
1925
|
Бўлим
бошлиги
|
1239
|
Б
|
Олий маълумот
|
Билимларнинг қўлланиш соҳасига кўра
|
Ходимлар бўлими бошлиғининг лавозим вазифалари
Ходимлар бўлими бошлиғи қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
институт раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари билан “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га мувофиқ замонавий талабларга жавоб берувчи кадрлар тайёрлаш жараёни учун лаёқатли, юқори малакали, чуқур касбий билимга эга, илмий ютуқларга эришган ижодий-илмий салоҳиятли, юқори идрок ва ахлоқли ходимларни танлаш-саралаш, ишга қабул қилиш;
институт профессор-ўқитувчи лавозимларига, замонавий талаблар даражасида мутахассислар тайёрлай оладиган, юқори малакали чуқур профессионал ва илмий билимларга, ижодий-илмий потенциалга, интеллектуал ва маънавий сифатларга эга булган шахсларни саралаш танловини ўтказишда, ўқув-ёрдамчи, ишчи ва хизматчиларни ишбилармонлигига, олган мутахассислиги ва квалификациясига қараб қабул қилиш ишларини бошқариш.
истиқболда ривожланиш, янги техника ва технологиялар киритилиши билан боғлик бўлган ходимлар таркибидаги ўзгаришларни ҳисобга олиб институтдаги бўш ишчи жойларни кадрлар билан тўлдиришга оид истикбол ва йил режаларини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиш.
профессор-ўқитувчи, ўқув-ёрдамчи ва маъмурий-хўжалик ходимларни меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва ишдан озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириш, ёш мутахассис, ишчи, хизматчиларни касби ва мутахассислигига қараб ишга қабул қилиш меҳнат шартномаларини тузиш учун институт ректорига таклифлар киритиш;
институтдаги раҳбарлик лавозимларга заҳира тайёрлаш, заҳирага олинадиган мутахассисларнинг ишбиламорлигиги ва бошқа хусусиятларини доимий равишда урганиб бориш;
аттестация комиссияларининг тавсияномаларини амалга оширишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиш, навбатдаги ва қайта танлов ва аттестациядан ўтадиган профессор-ўқитувчи ва мутахассислар рўйхатини ва керакли ҳужжатларни тайёрлаш;
профессор-ўқитувчиларнинг танловдан (конкурсдан) ўтказиш бўйича керакли ҳужжатларни тайёрлайди.
институтни иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш режаси асосида ходимларга бўлган прогнозини аниқлаш ва режалаштириш ишларида иштирок этиш;
ишга қабул қилиш, лавозимдан озод этиш, хизмат юзасидан бошқа лавозимга ўтиш масаласида фуқароларни қабул қилиш, институт бўлимларида ходимларни жой-жойига қўйиш ва тўғри ишлатишни назорат килиш;
институт кадрлари бўйича белгиланган ҳужжатлаштириш ишларини олиб бориш;
ходимлар билан ишлаш натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, қўнимсизлик, сабабсиз ишга келмаслик ва интизомни бошқа хилдаги бузиш сабабларини таҳлил қилиш;
бўлимларда меҳнат интизомини аҳволи ва ходимлар томонидан меҳнат интизоминини институт ички қоидаларига риоя қилиш устидан назорат ишларини ташкил қилиш, иш вақти самарасини ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
меҳнат интизоми ҳалол меҳнат учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари билан нормал тарзда ишлашга зарур ташкилий ва иқтисодий шароитларни яратиб беришда қатнашиш, меҳнат интизомига риоя қилмаган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш орқали таъминланишини таклиф киритиш ва бажарилинишини назорат килиш;
меҳнат дафтарчаларини сақлаш, тўлдириш, кадрлар бўйича белгиланган хужжатларни расмийлаштириш;
институтнинг барча ходимларига рўйхатдан ўтказилган шахсий гувоҳномалар ва маълумотномалар берилишини ташкил қилади;
кадрлар бўлими ходимларига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилади;
профессор-ўқитувчилар штат бўйича рўйхатга олиш дафтарини ва шахсий варақаларини юритади;
таътилга чиқиш графикларини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш;
меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштириш ва руйхатга олиш;
рағбатлантириш ва мукофотлаш буйича маълумотларни ҳисобга олиш;
ходимларга нафака белгилаш буйича хужжатларни тайёрлаш;
хизмат сафарларини расмийлаштириш ва хизмат сафарлари буйича буйруқларни тайёрлаш;
институт ходимлари бўйича маълумотлар базасини шаклантириш ва диомий янгилаб бориш;
таълимнинг барча шакллари бўйича институт талабаларининг шахсий ҳужжатларини қабул қилиш, юритиш ва сақлаш;
талабалар бўйича буйруқларни қайд этиш ва текшириш (қабул қилинганлиги, бошқа жойга ўтказилганлиги, тикланганлиги, талабалар сафидан чиқарилганлиги, рағбатлантирилганлиги ва бошқалар);
битирувчилар ва талабалар сафидан чиқарилган талабалар шахсий ҳужжатларини белгиланган тартибда юритиш ва архивга топшириш;
битирувчи талабаларга дипломларни расмийлаштириш, қайд этиш ва топшириш;
битирувчиларни ишга тақсимоти ва уларни бажарилишини назорат қилади.
меҳнат дафтарчалари, қўшимча варақалар, дипломлар, кадрлар ҳисоби бўйича шахсий варақаларнинг қатъий ҳисобини юритиш ва кадрлар бўлимининг юмалоқ муҳр ва хатларни муҳрлаш учун мўлжалланган бурчак штампини даҳлсизлигини таъминлаш.
ҳар ойда туман аҳолисини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимига бўш иш ўринлари бўйича маълумотларни топшириш;
белгиланган шаклдаги хисобот тайёрлашни таъминлаш;
институт билан корхона, ташкилот, хусусий корхона ва фирмалар уртасида йуналиш буйича манфаатли хамкорлик шартномаларини тузиш ва уларни амалга ошириб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |