Умумий маълумотлар Бўёқ таркиблар классификацияси ва асосий хоссалари


Ноорганик боғловчилар асосидаги бўёқлар



Download 201,87 Kb.
bet9/10
Sana02.06.2023
Hajmi201,87 Kb.
#948133
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12-боб. ЛОК-БЎЁҚ материаллар

Ноорганик боғловчилар асосидаги бўёқлар
Оҳакли бўёқлар сўндирилган оҳак боғловчиси асосида олинади. Уларнинг сув ушлашлик хусусиятини ошириш учун таркибига калций хлорид, ош тузи, махсус полимерлар киритиш керак. Оҳакли бўёқларнинг атмосфера муҳитига чидамлилиги юқори эмас.
Цементли бўёқлар оқ ва рангли цементлар асосида тайёрланади. Уларнинг сув ушлашлик хусусиятини яхшилаш мақсадида таркибига оҳак-пушонкаси, калций хлорид, полимерлар ва бошқалар қўшилади. Цементли бўёқлар биноларнинг ташқи томонидан ва намлик юқори бўлмаган хоналарни ички томондан бетон ва сувоқ юзаларни безаш учун ишлатилади.
Силикатли бўёқлар суюқ шиша таркибида пигментлар ва актив минерал дисперс кукунларнинг (трепел, опока, диатомит ва ш.к.) суспензияси бўлиб, сув муҳитига чидамлидир. Силикатли бўёқлар билан бино фасадлари безатилади, намлик юқори бўладиган хоналар ҳамда ёнишдан сақлаш мақсадида ёғоч конструкциялар ҳимояланади.
Елимли бўёқлар ҳайвон ёки ўсимлик елимларининг сувдаги эритмасида пигментлар ва бўр кукуни аралашмасидан ташкил топган. Улар юқори намликка чидамли бўлмагани учун қуруқ ички хоналар сувоқли юзаларини қоплашда ишлатилади.
Казеинли бўёқлар казеин, пигмент, бўр, оҳак ва бура аралашмасини қурилиш майдонида қайноқ сувда эритиб олинади. Бўёқ таркибига киритилган оҳак унинг сувга ва атмосфера муҳитига чидамлилигини оширади.
Пастали бўёқлар. Пастали бўёқ таркиблари синтетик смола ёки полимерларнинг сувдаги дисперсияси боғловчилари асосида тайёрланади.
Бўёқ таркибига кукун тўлдиргич сифатида цемент, гипс, гипсцемент, гипсцементпуццолан ва бошқалар ишлатилади. Масалан, “Дефас” пастаси таркиби ВД-ВА-17 маркали поливинилацетат бўёғи, кварц қуми ва маршалит асосида олинади.
Бино ва иншоотларни безашда пастали бўёқлар асосида бир йўла 1000 мкм қалинликдаги қопламалар олиш мумкин. Пастали бўёқлар билан бинолар безатилганда сувоқчилик ишларига зарурат бўлмаслиги мумкин. Пастали бўёқларни юзаларга суркаш ёки сепишни тўла равишда механизациялаштириш имконияти бор.
Кукун бўёқлар. Кукун бўёқлар қаттиқ полимерлар, ўта майда тўлдиргич, пигментлар ва модифицирловчи махсус қўшимчалардан иборат дисперс қуруқ қоришмалардир. Уларнинг дисперслиги 10-100 м2кг оралиғида бўлиб, ўта сочилувчанлик хусусиятига эга бўлади. Кукун бўёқлар томчи-суюқ ҳолатидан қуруқ эритма ҳолатига махсус аппаратлар воситасида ўтказилади.
Кукун бўёқлар юзаларга суртилганда монотилизацияланади, яъни материал заррачалари бирлашиб ва қотиб кимёвий муҳитларга чидамли қоплама ҳосил қилади. Боғловчи сифатида термореактив (эпоксид, полиэфир, полиуретан) ва термопластик (полиэтилен, поливинилхлорид, полиамид) полимерлар ишлатилади. Қуруқ бўёқ қоришмалари кенг оралиқдаги ҳароратда ва вақт давомида шаклланади.
Ҳимояланувчи юзага қуруқ бўёқ таркиблари махсус пистолет ёрдамида қиздирилган ҳолда қопланади. Кукунли бўёқлар юқори мустаҳкамлик, зичлик, сув ва коррозия муҳитига чидамлилик билан оддий бўёқлардан фарқланади. Ҳозирги кунда қуруқ бўёқ таркиблар ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган. Уларни ташиш, сақлаш тежамли, ишлатиш эса жуда қулайдир.

Download 201,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish