Музейлар ва кургазма мажмуа бинолари
конструкцияси.
Музей ва кўргазма павильонларини лойиҳалашда бош масала - бу архитектуравий ва конструктив ечим бирлигига эришишидир. Бу принципга риоя қилиш иншоотлар архитектуравий тектоникасида хаққоний аксини таъминлайди. Музей ва кўргазма павильонлари биноларнинг архитектуравий – режавий ечими ўзининг ноёблиги, ҳамда турли-туманлиги билан фарқланганлиги сабабли, ҳар бир ҳолатда қўлланилувчи конструктив тизимлар ҳам турли –туман ечимлар билан кўзга ташланади.
Бу иншоотларда қўлланилувчи констируктив тизимларни кўриб чиқишда, аввало, улардаги асосий режавий элемент заллар эканлигидан келиб чиқиши керак. Экспозицион залларнинг ўзига хослиги шунда-ки, уларнинг ички фазоси доимо қайта режалаш ва трансформацияга мойил. Шунинг учун, улар асосан 9,12,15,18 ва х.к метрли пролётларда таянчсиз ечилади. Бундай режавий тизимда қопламаларнинг кучайтирилган конструкциялари ва чегараловчи конструкциялар талаб қилинади. Каркаслар ўрнига рамали ва аркали конструкциялар, ферма ва балкалар, бирлашувчи –стерженли конструкциялар, цилиндрсимон қопламалар, тўлқинсимон (бочарный) свод, гумбазсимон, осма ва вантли қопламалар ишлатилади. Музей ва кўргазма мажмуалари бинолари капиталлик даражаси бўйича синфсиз категорияга (уларга давлат, умумреспублика аҳамиятидаги иншоотлар киради. Масалан: Темурийлар тарихи музейи, Ўзбекистон рассомлари уюшмаси кўргазма зали, Тошкентдаги Ўзбекистон тарихи музейи) ва I-II синфларга тегишлидир.
Фойдаланиш муддати 50-70 йил. Бу синфга кўра, капиталлик ва ёнғинга чидамлиликнинг турли даражасига эга конструктив тизимлардан фойдаланилади. Асосан –бу узоқ муддатли, сейсмик нуқтаи-назарда ишончли ва оловга чидамли материал ва конструкциялар бўлиб, узлуксиз, узоқ муддатли таъмирсиз эксплуатацияни таъминлайди. Алоҳида холатларда иншоотлар монолит темир-бетондан фойдаланиб қурилиши мумкин (масалан, Тошкентдаги бадиий кўргазмалар залининг янги биноси) бўлиб кўп холларда булар ташқи тўсиқлар учун ғишт, ғишт тўлдирувчили каркас конструкциялар, йирик блокли, йирик панелли, каркас панелли ва бошқа конструкцияларда бўлади. Ташқи ва ички безаклар учун, одатда юқори сифатли узоқ муддатли безак метериаллари ишлатилди: мармар, гранит, “йиртиқ тош”, юқори сифатли штукатурка. Барча безак материалларига ёнғинга қарши хавфсизликнинг юқори талаблари қўйилади: улар ёнмаслиги ва айниқса халқ кўп тўпланадиган ва эвакуация йўллари худудларида ёнмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |