Умумий маълумот ва коидалар


Кургазма павильонлари бинолари ва хоналарининг хажмий - режавий ечими



Download 14,11 Kb.
bet3/5
Sana26.02.2022
Hajmi14,11 Kb.
#473020
1   2   3   4   5
Bog'liq
Кургазма зали услубий курсатма

Кургазма павильонлари бинолари ва хоналарининг хажмий - режавий ечими.



Кўргазма павильони таркибига учта асосий хоналар гуруҳи киради: Биринчиси-мехмонлар учун хоналар (экиспозитция заллари, кинозал, гардеробли вестибюль);
Иккинчиси-хизматчи–хўжалик хоналар (экиспозициялар омбори, хизматчи ходимлар кабинетлари, устахоналар); учинчиси-50 ўринли кафе.
Кўргазма павильони биносини режалашда барча асосий қисмларнинг ўзаро қулай алоқасини таъминлаш керак. Бинонинг бу қисмлари қулай алоқаси ва маршрутни қисқартириш учун бош кириши ва парад зинапоя, хизматчи кириши эшиги ва ички зинапояларни кўриб чиқиш лозим. Юқори экпозитция залларига оғир экспонатларни кўтариш учун юк лифти ва пассажир лифтлари (3-қаватдан юқори биноларда)ни лойиҳалаш керак.
Кўргазма повильонига киришда, вестибюлда гардеробдан ташқари, адабиётлар ва сувинерлар сотиш дўкончасини кўзда тутиш лозим. Директор ва экскурсоводлар хоналари, кино маъруза хонаси, 50 ўринли кафе ва санузеллар вестибюлга бирлашиши даркор.
Кино маъруза зали кинотеатрлар учун қабул қилинган меъёр ва қоидаларни ҳисобга олган ҳолда лойихаланади, бу ерда кинопроекция ва перемотка хоналари алоҳида кириш билан кўзда тутилиши зарур .
Экспозиция заллари ўлчамлари, одатда, кўргазма павильонининг ҳар бир бўлими экспозиция майдони талабидан келиб чиқиб аниқланади. Лойиҳада ҳар бир экиспозиция бўлимида биттадан кам бўлмаган йирик зал бўлиши мақсадга мувофиқдир (кичик заллар билан бир қаторда- 40-50 м2 майдонли). Экспозиция заллари баландлиги меъёр бўйича аниқланади - 4,5 м.
Кўргазма павильонининг цоколь қаватида ҳавони мўътадиллаш (конденсация) ёки иситиш учун хоналар ва бошқа техник қурилмалар (марказий чангни йўқотиш ускуналари ва бошқалар) учун хоналар махсус жихозланади.
Кўргазма павильони биносининг конструктив ечими асосига, тайёргарликнинг йиғма элементлардан максимал фойдаланиш приципи ётиши керак (колонналар қадами 6х6,9, 7,2 х 6,9 , 12х12) . Экспозицион заллар қопламалари учун замонавий катта пролётли қопламалардан фойдаланиш тавсия қилинади, бу қопламаларда таянчлар сони чегараланган бўлиб, юқори чидамли пўлат, ҳамда енгил металлар ва пластик массалардан фойдаланиб, аввалдан кучайтирилган конструкцияли тўрсимон оболочкалар қўлланилган.
Кўргазма павильони биноси лойиҳаси IV-иқлим худуди спецификацияси, 7-9 балли сейсмикликни ҳисобга олган ҳолда, ҳамда кўкламзорлаштириш суғориш, йўналтириш ва микроиқлим масалаларини ишлаб чиқиши керак.


1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish