Умумий маълумот. Металлар турлари тўғрисида маълумот


Юмшатилган ҳолатдаги структурасига кура классификацияси



Download 43,21 Kb.
bet6/6
Sana07.12.2022
Hajmi43,21 Kb.
#880441
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МАЪРУЗА-17

Юмшатилган ҳолатдаги структурасига кура классификацияси.
Пўлат таркибига кирувчи структуравий компонентларига кура, легирланган пўлат эвтектоиддан олдинги, эвтектоиддан кейинги ва ледебуритли пўлатларга ажралади. Хром миқдори камрок бўлганда пўлат эвтектоиддан олдинги, эвтектоидавий, эвтектоиддан кейинги ва ледебуритли пўлат бўлиши мумкин. Ледебуритли пўлат асл мохияти билан олганда хромли ок чўяндир, аммо хром уларнинг хоссаларини шунчалик яхшилайдики, у қониқарли даражада боғланади ва ишлаб чиқаришда пўлат ўрнини босади.
Хром карбидлари худди бошқа элементларнинг карбидлари каби пўлат структурасида худди цементитга ухшайди, перлитда ва аустенитда қисман цементит ўрнини олади. Шу сабабли хромли пўлатларда перлит 0,8% С бўлганда эмас, балки углерод миқдори ундан камрок бўлганда ҳосил бўлади. Бинобарин, карбид ҳосил килувчи легирловчи элементлар (шу жумладан хром ҳам) пўлат структурасида темир-цементит системасининг ҳолат диаграммасида S ва E нукталарни чапга суради.
Эвтектоиддан олдинги пўлат легирланган перлитдан легирланган ортиқча ферридан, эвтектоиддан кейинги пўлат легирланган перлит ва карбидлардан, ледебурит пўлатли эса легирланган ледебурид, перлит ва карбиддан иборат.
Пўлатнинг нормалланган ҳолатдаги структурасига кура классификацияси 1-расмда ҳавода совитилган (нормалланган) никелли пўлатнинг таркибидаги никель ҳамда углерод миқдорига боглик холдаги структуравий диаграммаси келтирилган. Пўлат ҳавода совўтилганда таркибидаги никель билан углерод миқдорига қараб, аустенит, мартенсит еки феррит билан цементит аралашмаси (перлит,сорбит тростит) структураси ҳосил бўлиши мумкинлиги диаграммадан куриниб турибди. Шунга мувофик равишда пўлат аустенит синфидаги, мартенсит синфидаги ва перлит синфидаги пўлатларга бўлинади.

Пўлат структурасининг ўзгаришига сабаб шуки, пўлатда легирловчи элементларнинг (масалан,никелнинг) миқдори ортиқ бўлса, аустенитнинг изотермик парчаланиш диаграммасида пўлатнинг мартенситавий ўзгариш нуктаси пасаяда ва 0,5 С дан ҳам паст бўлиши мумкин. Шунга мевофик равишда пўлат ҳавода уй ҳароратигача совўтилганда пўлатда мартенситсиз аустенит сакланиб колади. Шундай килиб легирланган пўлат, ҳавода совўтилганда ҳосил бўладиган структураси ва ҳолатига қараб, бешта синф (оралик синфлар бундан мустасно) перлит, мартенсит,аустенит, карбид ва феррит синфларига бўлинади.


Пўлатнинг вазифасига кура классификацияси. Легирланган пўлат нималарга ишлатилишига қараб, конструкцион пўлат, асбобсозлик пўлати ва алоҳида физик-химиявий хоссаларига эга бўлган пўлатларга бўлинади.
Конструкцион пўлат уз навбатида, цементитланадиган, тоблаш ва юқори ҳароратда бушатиш йули билан яхшиланадиган пўлатга бўлинади.
Асбобсозлик пўлатидан кесувчи асбоблар, улчаш асбоблари штамплаш асбоблари ва бошқа асбоблар тайерланади.
Алоҳида хоссага эга бўлган пўлатларга зангламас пўлатлар ,оловбардош пўлатлар,кислотбардош пўлатлар,ейилишга чидамли пўлатлар,алоҳида магнитавий ва электрик хоссаларга эга бўлган пўлатлар ва бошқа пўлатлар киради.
Легирланган пўлатларнинг маркаланиши. Давлат стандартига кура легирловчи элементларни белгилаш учун қуйидаги харфлар кабул қилинган: х-хром, н-никель, г-марганец, с-кремний, в-вольфрам, м-молибден, ф-ванадий, к-кобальт, т-титан, ю-алюминий, д-мис, п-фосфор, р-бор, Б-необий, А-азот, У-селен, Ц-цирконий.
Бирор марка легирланган пўлатни белгилаш учун ракамлар билан харфларнинг муайян қўшилмасидан фойдаланилади.
Легирланган конструкцион пўлатлар ракамлар ва харфлар билан маркаланади, маркадаги дастлабки 2 ракам фоизнинг юздан бир улушида ифодаланган углерод миқдорини харфлар эса пўлатдаги легирловчи компонентларни, харфлардан кейинги ракамлар эса пўлатда шу компонентнинг фоиз билан ифодаланган миқдорини билдиради. Агар бирор харфдан кейин ракам бўлмаса айни элементнинг миқдори тахминан 1,5 % га тенг эканлигини билдиради. Масалан 35Х марка таркибида 0,35% С ва 1,5% Сr бўлган хромли пўлатни билдиради. 45Г2 марка таркибида 0,45% С чамаси углерод ва 2% ли бўлган марганецли пўлатни билдиради. 30ХН3 марка 0,3% чамаси С, 1,5 Сr ва 3% бўлган хром-никелли пўлатни билдиради ва хоказо.
Легирланган асбобсозлик пўлатларнинг легирловчи элементлар буйича маркаланиш таркиби конструкцион пўлатларники каби, аммо углероднинг миқдори биринчи ракам билан фоизнинг ундан бир улуши ҳисобида курсатилади. Агар марканинг олдида ракам бўлмаса, таркибида 1%га чкин еки ундан ортиқрок углерод бўлади.
Пўлатнинг юқори сифатли эканлигини билдириш учун марканинг охирига А харфи куйилади. Юқори сифатли пўлатда олтингугурт ва фосфор миқдори одатдаги сифатли пўлатлардан кам бўлади.
Махсус ишлар учун мулжалланган баъзи пўлатлар айрим харфлар билан махсус тарзда маркаланади, бу харфлар марканинг олдига куйилади. Ш-щарикли подшипник пўлати, Р-тезкесар пўлат, Ж-хром зангламас, Ф-феррит синадиган пўлат, Я-хром никелли зангламас, аустенит синфига мансуб пўлат, Е- электротехникавий пўлат. Легирланган пўлатнинг иссиқлик утказувчанлиги углеродли пўлатникига караганда кичик бўлади, шу сабабли тоб ташлаши,дарз кетишини олдини олиш учун, бундай пўлатлар секин киздирилиши ва секин совутилиши керак. Легирланган пўлатларни тоблашда улар мой ваннасида совутилади.........
Download 43,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish