|
-модда. Солик резидентлигини тасдикловчи хужжатга куйиладиган талаблар
|
bet | 218/279 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 441,08 Kb. | | #68733 | Turi | Кодекс |
| Bog'liq Солик кодекси (янги тахрирда)
358-модда. Солик резидентлигини тасдикловчи хужжатга куйиладиган талаблар
Норезидент булган даромад олувчи Узбекистон Республикасининг халкаро шартномаси тузилган давлатнинг резиденти эканлигини тасдиклайдиган, куйидаги турлардан бирида такдим этилган расмий хужжат ушбу булим коидаларини куллаш максадида солик резидентлигини тасдикловчи хужжатдир:
1) норезидент резиденти булган чет давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдикланган асл нусха. Бунда шундай хужжатни бериш консуллик легаллаштириш амалга оширилган ва конун хужжатларида белгиланган тартибда апостиль куйилган холда бажарилади;
2) ушбу модданинг 1-банди талабларига мувофик булган хужжат асл нусхасининг нотариал тартибда тасдикланган кучирма нусхаси;
3) чет давлат ваколатли органининг интернет-ресурсида жойлаштирилган, солик резидентлигини тасдикловчи электрон хужжатнинг когоздаги нусхаси.
Солик солиш масалаларини тартибга солувчи халкаро шартнома мавжуд булган давлатда чет эл банклари ва халкаро банклараро телекоммуникация тузилмаларига чет эл банкининг ёки халкаро банклараро телекоммуникация тизимининг доимий турган жойи фактини тасдиклаш, агар бундай турган жой хамма фойдалана оладиган ахборот манбаларидаги маълумотлар билан тасдикланса, талаб килинмайди.
Узбекистон Республикасининг конун хужжатларида белгиланган тартибда легаллаштириш куйидаги холларда талаб килинмайди, агар:
1) солик резидентлигини тасдикловчи хужжат чет давлат ваколатли органининг интернет-ресурсида жойлаштирилган булса;
2) ушбу модданинг биринчи кисмида курсатилган шахс (шахслар) имзосининг ва мухрининг хакикийлигини тасдиклашнинг бошкача тартиби белгиланган булса, яъни:
а) Узбекистон Республикасининг халкаро шартномаси билан;
б) узаро келишиб олиш тартиб-таомили доирасида Узбекистон Республикасининг ваколатли органи ва чет давлатнинг ваколатли органи уртасида белгиланган булса.
Норезидентнинг солик резидентлигини тасдикловчи хужжатда курсатилган давр мобайнида Узбекистон Республикаси халкаро шартнома тузган давлатнинг солик резиденти деб норезидент эътироф этилади.
Агар солик резидентлигини тасдикловчи хужжатда солик резидентлиги даври курсатилмаган булса, бундай хужжат берилган (чет давлат ваколатли органининг интернет-ресурсида жойлаштирилган) календарь йил мобайнида норезидент Узбекистон Республикаси Узбекистон Республикасининг халкаро шартномасини тузган давлатнинг солик резиденти деб эътироф этилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.02.00 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.05 Якка тартибдаги тадбиркорларни ва бошқа фуқароларни солиққа тортиш]
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|